..................................................................................................................................................
61
сифатида тадқиқот ишлари ва ўқув жараѐнида фойдаланиш
мумкин.
Maтематика ўқитиш методикаси – бу илмий-педагогик
фандир. Домла фаолиятини доимо педагогик жамоатчилик
иши билан бирга олиб боради. Талабчан, ҳур фикрли,
ташаббускор
педагогнинг
таълим тизимида эришган
ютуқлари, ѐш авлодга таълим-тарбия беришдаги хизматлари
беқиѐсдир. Домла методист-ўқитувчи, бунѐдкор-ўқитувчи,
ихтирочи-ўқитувчи ва улкан жамоатчидир.
Таниқли олим, жонкуяр мураббий, бағрикенг устоз шу
кунларда умрининг шонли санасини яқинлари, устозу
шогирдлари даврасида ўзи эришган улкан муваффақиятлари
билан кутиб олмоқда. Бироқ у киши айни ижодий кучга
тўлган, вужудида янги ғоялар, янги илмий мулоҳазалар
тинчлик бермайдиган даврдалар. Биз устозни муборак 60 ѐши,
қолаверса, педагогик фаолиятининг 40 йиллиги билан чин
дилдан табриклаймиз ва уларга мустаҳкам соғлик, оилавий
бахт тилаган ҳолда Аллоҳдан фарзандлари камолини кўриб,
уларнинг роҳатидан баҳраманд бўлиб юришларини тилаймиз.
У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
..................................................................................................................................................
62
Шокир КЕНЖАБОЕВ,
СВМИ ТФ “Тиллар” кафедраси мудири,
педагогика фанлари номзоди
Норқобил ҚУЛМАТОВ,
СВМИ ТФ катта ўқитувчиси,
“Ветеринария медицинаси” факультети
декани муовини
ИЛМГА ТАШНА ОЛИМ
Ў
н саккиз минг олам роббиси томонидан ҳар бир
инсонга берилган умр улуғ ва азиз неъматдир. Шу билан
бирга, бу берилган вақт биз умргузаронлик қилаѐтган бу
фоний дунѐда бир синов ҳамдир. Имтиҳонли бу дунѐда
инсонга эҳсон қилинган йиллар тезоқар дарѐдек, ўз йўлида
бетиним давом этаверади. Ҳар бир инсоннинг энг қимматли
бойлиги бу дунѐда қилган яхшилигию эзгу ишларидир.
Ана шундай эзгулик ва яхшилик йўлида ўзининг ҳалол
меҳнати билан элга танилган ҳазрати инсонлардан бири,
шубҳасиз, Маманазар Жумаевдир. Бу йил ҳурматли
устозимиз, халқ таълими аълочиси, профессор, педагогика
фанлари номзоди Маманазар Эргашевич таваллудига 60 йил
тўлмоқда.
Домла узоқ йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида
ОТМ муассасалари бошланғич таълим йўналиши учун
“Бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси”,
“Элементар математик тасаввурларни шакллантириш”, касб-
ҳунар коллежлари учун “Болаларда бошланғич математик
тушунчаларни ривожлантириш назарияси ва методикаси”
сингари 10 дан ортиқ дарсликлар яратди. 30 дан ортиқ илмий
мақолалари халқаро илмий журналларда эълон қилинган.
Хусусан, илмий мақолалари АҚШ, Канада, Германия,
Франция, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон,
Тожикистон мамлакатлари илмий журналларида чоп этилган.
У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
Do'stlaringiz bilan baham: |