Ю.А.Эргашева
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, т.ф.д., профессор
Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон амалиётининг тажрибасидан маълумки, ҳар қандай давлат, айниқса мустақил тараққиёт йўлига кирган мамлакатлар хориж билан ҳамкорлик алоқаларисиз ривожлана олмайди. Аксинча, ҳар бир мамлакат мустақил тараққиёт йўлини жаҳон ҳамжамиятига кўшилиш орқали мустаҳкамлайди. Шу маънода жаҳон мамлакатларининг интеграциялашуви бугунги глобал геосиёсий, геомаданий жараёнлар шиддатли кечаётган бир шароитда ўта муҳим бўлиб, Янги Ўзбекистон Республикасидаги ижобий ўзгаришлар жаҳон мамлакатларини юртимизга бўлган қизиқишини тобора оширмоқда.
Дунё мамлакатлари ўртасида турли жабҳалардаги, хусусан, иқтисодий ва маданий ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиб бориши ўзаро манфаатдорликка хизмат қилиши, минтақавий барқарорликни таъминлаганлиги боис, Ўзбекистон халқаро муносабатлар тизимида муносиб ўрин эгаллаши билан ўз манфаатларини сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий соҳаларда самарали амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ, 1991 йил 8 декабрь) ва Шанхай Ҳамкорлигик Ташкилоти (ШҲТ, 2001 йил 15 июнь) доирасидаги мамлакатлар билан ўзаро тенг ҳуқуқли манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
МДҲ давлатлари орасида энг қудратли, улкан салоҳият ва ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган Россия Федерацияси билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг стратегиясидаги доимо диққат марказида бўлиб келмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: “Россия – бизнинг ишончли ва вақт ҳаёт синовидан ўтган узоқ муддатли шеригимиз ва иттифоқчимиз!”1 - деб алоҳида таъкидлаган эди.
“Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги дўстлик алоқалари” мавзуси Ўзбекистон тарихи фанидан алоҳида диссертация тадқиқоти сифатида илмий жиҳатдан ўрганилмаганлиги нафақат мавзуниннг долзарблиги бўлиб қолмай, балки, замон талабидир. Шу боисдан ҳам икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли дўстлик алоқаларининг тарихий жараён сифатида нуқтаи назаридан илмий тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолияти концепцияси тўғрисида”ги Қонуни, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019, 2020, 2021 йиллардаги Олий Мажлисга Мурожаатномаларида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига ҳам тўхталиб ўтди. 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш” ҳамда “Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60-сонли Фармони ва соҳага оид бошқа норматив – ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |