Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим ёки тадқиқот муассасининг илмий – тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Жиззах давлат педагогика институтининг “Жиззах”, “тарих, ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳаёт (қадимги, ўрта асрлар ва ҳозирги замон)” мавзусидаги илмий тадқиқот ишлар режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади 1991-2015 йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқалари ривожланиши очиб беришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари Юқоридаги мақсаддан келиб чиқиб қуйидаги аниқ вазифалар белгилаб олинди:
- Ўзбекистон-Россия ҳамкорлик алоқаларининг шаклланиши, ҳуқуқий-меъёрий асослари ҳақида маълумот бериш;
- иккала мамлакат ҳамкорлик алоқаларининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий асослари ва ўзига хос хусусиятларини таҳлил этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар жараёнидаги иштирокида Россия Федерацияси эгаллаган мавқе ва ўрнини кўрсатиш;
- Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик алоқларининг тарихий тажрибасини баён этиш;
- икки давлат - Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дипломатик ва сиёсий ҳамкорлигининг тинчлик барқарорлигини мустаҳкамлашдаги ролини ёритиш;
- икки мамлакатнинг олий таълим ва маданий алоқалардаги иштироки масалаларини таҳлил этиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари танланди.
Тадқиқот предметини Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси билан МДҲ ва Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ҳамда ўзаро савдо – иқтисодий, дипломатик ва ижтимоий-маданий соҳалардаги муносабатлари ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари Диссертацияда тарихий изчиллик, миқдорий-хронологик ёндашув, аналитик қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, объектив ёндашув каби илмий-тадқиқот усуллари қўлланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан ўзаро фойдали иккитомонлама ҳамкорлик алоқалари мустақил тараққиётининг дастлабки йиллариданоқ самарали, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик асосида йўлга қўйилганлиги илмий жиҳатдан исботланди.
- Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг аввал бошданоқ шаклланиш, ривожланиш босқичлари икки давлатнинг ўзаро сиёсий тизимини, ҳудудий яхлитлигини, миллий қадриятларини ҳурмат қилиш жаҳон миқёсида эътироф этилаётганлиги кўрсатиб берилган асосида амал қилиб келаётганлиги аниқланди.
- Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларида ва савдо-сотиқ муносабатлари йўналишида МДҲ давлатлари доирасида Россия ишончли стратегик шерик эканлиги бу мамлакат билан товар айланмаси МДҲ давлатлари орасида энг салмоқли ўриндалиги далилланди.
- Ўзбекистон-Россия маданий алоқалари чорак аср давомида юксалиб борганлиги олий таълим ва маданий соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганлиги исботланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |