73
Мазмунни ифодалаш
шаклининг янгилиги (формал янгилик) –
янги атамаларнинг жорий этилиши. Бироқ қанчалик кўпроқ янги
«бурама» атамалар жорий қилинган бўлса, янгилик ҳам шунчалик
яққол кўринади, деб ўйламаслик керак.
Атамаларнинг янгилиги
ишда ана шу ҳеч нарсани англатмайдиган атамалардан бошқа ҳеч
қандай янгилик йўқлигини яшира олмайди. Янги атама етарлича
исботланган ва ишончли асосланган янги билимнинг тўпланган
ҳажмини ифодалаш учун жорий этилиши мумкин ва шунда у
янгиликни ифодалашнинг муҳим воситаси бўлади.
Олинган натижанинг
талқин этилишининг янгилиги (изоҳлаш
ва талқин қилиш янгилиги). Бу ерда яхши маълум бўлган қонунлар
ва ғояларнинг янгича кўрилишини намоён қилиш
учун реал
имконият мавжуддир.
Олинган натижани
амалда қўллашнинг янгилиги (амалий
янгилиги). Одатда бу назарий илмий тадқиқот доирасидан четда
бўлади ва амалий илмий-тадқиқотчилик ишлар тоифасига киради,
лекин тадқиқот муаллифи олинган натижаларни қўлланиш учун янги
соҳаларни таклиф этиши керак.
*
Мисол.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги консалтинг
фаолиятининг шаклланиши,
ривожланиши ва уни тартибга солиш жараёнларини бозор ислоҳотларининг ҳозирги
босқичи талаблари асосида комплекс баҳолашнинг устувор вазифаларини қўйиш ва
ҳал этишдан иборат бўлиб, бу миллий иқтисодиётда инфратузилма ушбу элементи
фаолият юритишининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги тасаввурларни
кенгайтиришга имкон яратди.
Тадқиқот жараёнида илмий янгилик белгиларига эга бўлган қуйидаги назарий-
методологик, услубий ва амалий натижалар олинди:
- “бозор инфратузилмаси” тушунчаси амалга ошириладиган битимлар
воситасида узлуксиз тарзда муомалада бўладиган
товарлар, ресурслар ва хизматлар
оқимларидан
иборат
бўлган
бозор
иқтисодиётининг
товар-пул
табиати
позицияларидан туриб институционал ҳодиса сифатида асослаб берилган;
- миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш даврида шу иқтисодиёт миқёсида
консалтинг хизматлари бозорининг шаклланиши ва ривожланишига белгиловчи
таъсир кўрсатадиган қонуниятлар ва тамойиллар, шарт-шароитлар ва омиллар
аниқланган;
- миллий консалтинг хизматлари бозорларини ташкил этиш ва ривожлантириш
борасидаги хорижий тажрибага баҳо
берилган, уларнинг Ўзбекистон шароитларига
кўникиши механизмлари белгиланган;
- Ўзбекистон консалтинг хизматлари бозорининг сегментлаштирилиши ва
тузилмалаштирилиши ўтказилган, мамлакатдаги консалтинг хизматлари бозорини
истиқболда янада ривожлантиришнинг асосий йўллари таклиф этилган;
- Ўзбекистонда консалтинг хизматлари бозори фаолият юритишини
такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган.