АНГЛИЯНИНГ ДУНЁ УСТАХОНАСИГА АЙЛАНИШИДА САНОАТ
ИНҚИЛОБИ ВА ТЕХНИКА СОҲАСИДАГИ ИХТИРОЛАРНИНГ
АҲАМИЯТИ
Ярматов Турғун Жайловович
Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, 14 мактаб
Аннотация:
Ушбу мақолада янги даврда англиянинг дунё устахонасига
айланишида саноат инқилоби ва техника соҳасида қилинган ихтиролар ва
уларнинг аҳамияти ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар:
Англия, техника, ип, чит, дастгоҳ, тўқимачилик, буғ, металл,
станок, пудлинглаш, локомобиль,
транспорт, металлургия, завод, печ, темир,
кема, паровоз, чўян, темир йўл, манчестер, ливерпуль.
Бизга тарихдан яхши маълумки, янги даврда Англия саноат тараққиёти
жиҳатдан улкан муваффақиятларга эришди. Биз бу муваффақиятларга эришишга
бош омил сабабларнинг баъзиларига тўхталмоқчимиз.
ХVIII аср охирларидан ХIХ асрнинг 70 йилларигача ўтган давр фан ва
техниканинг жуда тез ривож топган даври бўлди. Ҳудди шу
даврда
капитализмнинг мануфактура босқичидан машиналар кенг ишлатиладиган
йирик фабрика ишлаб чиқариш босқичига ўтилди. Саноат инқилоби ҳаммадан
олдин Англияда бошланди. Иш машиналари тарихда биринчи ўлароқ худди шу
инглиз тўқимачилик саноатида пайдо бўлди ва кенг кўламда ишлатила бошланди
[1, Б. 138].
Инглиз олими Т.Белл 1785 йилда чит босиш дастгоҳини ихтиро этди. Ип
газлама саноатидаги инқилоб жун, зиғир толаси ва ипак тўқима саноати
тармоқларига тарқалди.Универсаль буғ двигателини, яъни саноатнинг исталган
тармоғида, сўнгра эса транспортда ҳам ишлатилиши мумкин бўлган буғ
двигателини истеъдодли шотланд механиги Жемс Уатт барпо этди. Англиянинг
тўқимачилик саноатида 1785 йилдан 1800 йилгача Уатт тизимидаги 93 буғ
двигатели, металлургия заводларида 28 машина, кон ва шахталарда 52 ва
саноатнинг бошқа тармоқларида 48 машина ўрнатилди. Европа континентида-
Франция ва Бельгиядан
тортиб то Россиягача, шунингдек АҚШда ҳам буғ
двигателларидан фойдаланила бошланди [ 2, с. 138]. 1784 йилда биринчи бўлиб
Г.Корт жорий қилган пудлинглаш жараёнини акс эттирувчи печлар алангасида
чўяндаги темир олиш усули кенг тарқала бошлади. ХVIII аср охирида Генри
Модсли (1771-1831) такомиллаштирилган сурилувчани суппорт (кескич) тутқич
ихтиро қилди. Суппортнинг ихтиро қилиниш тарихи узоқ, у ХVI-ХVII
асрлардаги ихтиролардан бошланади. Шу даврда металл ишлаш машина ва
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
45
станокларини яратишда Англияда Жозеф Клемент (1779-1844), Жозеф Витворт
(1803-1887), Ричард Робертс (1789-1875), Жемс Нэсмит (1808-1890), дек
конструкторлар майдонга чиқди [ 3, c. 148]. ХIХ асрнинг 20-30 йилларидаёқ
ҳозирги лаборатория асбобларига ўхшаб кетадиган
ана шундай двигателлар
(П.Барлоу, Ж.Генри, У.Реччи ва бошқаларнинг двигателлари) пайдо бўлди. Бу
двигателларга ток гальваник элементлар батареясидан берилар эди. Инглиз
ихтирочиси Генри Бессемер (1813-1898) ХIХ асрнинг 50-йилларида чўяндан
темир ва пўлат ҳосил қилиш усулини топгандан кейин, металл ишлаб чиқаришни
тезлатиш ва ошириш масаласи ҳал этилади. ХIХ асрнинг бошларида ер
ҳайдаш ва ерга ишлов беришда буғ кучидан фойдаланишга ҳаракат қилиб
кўрилди. Аммо буғ тракторлари (ёки ўша вақтларда айтишларича “ўзи юрар
локомобиллар” ва “буғ омочлари”) ХIХ асрнинг 50-йилларидангина бир қатор
ишлатила бошлади. Бу соҳанинг энг кўзга кўринган ихтирочилардан бири инглиз
Жон Фоулер (1826-1864) бўлиб у “буғ омочлари”нинг бир неча типини қурган
эди. Доимо қишлоқ ҳўжалигида буғ двигатели одатдаги локомобиль тарзидагина
ишлатилди.
Транспорт техникасининг ривожланди,жумладан, сув транспорти ҳамда буғ
кучи билан юрадиган кемалар ҳам анча такомиллашди.
Ишлаб чиқаришнинг саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасида юз берган
инқилоб транспорт ва алоқа воситаларида ҳам инқилоб бўлиш
заруратини
туғдирди. Буғ кучи билан юрадиган кемалар ХVIIIасрнинг кейинги ўн
йилликларида пайдо бўлди. Мунтазам суратда ишлатила бошлаган дастлабки
пароход американ-хаваскор ихтирочиси Роберт Фультоннинг дарё кемаси эди.
(1807) Буғ кучи билан юрадиган кемалар Англияда 1812 йилдан, ишлатила
бошлади. Янги ҳаракатлантиргичнинг-эшкак винтнинг жорий қилиниши
пароходчиликни ривожлантиришда катта роль уйнади; эшкак винтнинг
конструкциясини ХIХ асрнинг 30-йилларида И.Рассаель, Ж.Эриксон ва
Ф.П.Смит тузган эдилар. Пароходлар ясаш учун
материал сифатида Уильям
Мёрдон, кейинроқ эса тоғ инженери Ричард Тревитик (1771-1833) Англияда
ХVIII асрнинг 80-90 йилларида муваффақиятли чиққан дастлабки буғ аравалар
қурдилар. Бу буғ араваларга буғ двигатели ўрнатилган эдилар. Тревитик 1803-
1804 йилларда жаҳонда биринчи бўлиб, Жанубий Уэльсда Мертир-Тидвиль
заводининг кўнка изларида юрадиган паровоз барпо этди. Етакчи
(ҳаракатлантирувчи) ғилдираклари силлиқ ва амалда ишлатиш мумкин бўлган
паравозлар барпо этиш соҳасида инглиз ишчилар синфидан чиққан машҳур
ихтирочи Жорж Стефенсон (1781-1848) катта муваффақиятга эришди. 1814
йилда Стефенсон ўзининг биринчи паравозини қурди. 1825 йилда Ж.Стефенсон
қурган ва узунлиги 56 километр келадиган рельсли йўл-Стоктон-Дарлингтон
йўли очилди. Паравоз тирқаладиган
транспорт юрувчи, кейин ҳамма
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
46
фойдаланадиган бўлиб қолган тахминан 50 километрлик биринчи темир йўл деб
Манчестр-Ливерпуль темир йўлини ҳисобламоқ керак. Бу йўлни ҳам
Ж.Стефенсон қурган эди.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Англия ана шундай
саноат инқилоби ва техника соҳасида амалга оширган оламшумул ихтиролари
туфайли дунё устахонасига айланиб, тараққиётда
барча мамлакатлардан анча
илгарилаб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: