Илм-фан ва таълимнинг ривожланиш истиқболлари тўртинчи конференцияси тўплами 27 июль 2020 йил



Download 7,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/58
Sana12.07.2022
Hajmi7,68 Mb.
#778856
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58
Bog'liq
1-Qism Aniq, Tabiiy, Texnika, Ijtimoiy, Filologiya, Iqtisod (1)

Аннотация:
Ушбу мақолада шеърият мулкининг султони бўлган Хазрат
Мир Алишер Навоийнинг ижоди, қолаверса, асарлари, хар бир инсонни чуқур
мушохадага чорлайдиган ғазаллар таҳлиллари ҳaқида фикр юритилади.
Калит сўзлар:
Тимсол, қалам соҳиби, адабиёт олами, сўз, шоир, миллат,
наво.
Азиз ўқувчи, бу кун қўлга қалам олиб, сўз мулкининг султони, ғазал
мулкининг жавоҳири, шеърият оламининг яратгувчиси, илоҳий қудрат соҳиби,
илм аҳлининг марвариди, маржони, буюк устоз, беназир инсон, таъбир жоиз
бўлса, инсонларнинг инсони Мир Алишер таърифига жазм этдик. Зеро, биз
авлодлар, бу улуғ зотни ҳар қанча ёд этсак, руҳларини ҳар қанча шод этсак
шунчалар оз. 
Ўзбегимнинг ўзлигини танитган, она тилимизга асос солган, уни бунёд
этган, ўзининг ғазал ҳам мухаммаслари, мусамман ҳам мусаддаслари, қитъа,
рубоий ҳам чистон, фардлари, беш достонни ўз ичига олган улкан “Хамса”,
аруз вазни сирларини баён этувчи “Мезон ул-авзон”, тўрт йирик девонни ўзида
жамлаган “Хазойин ул-маоний” яна бир қатор асарлари билан адабиёт олами
осмонида чарақлаган ёрқин юлдузи, Чўлпони, Зуҳроси, нутқ маданиятининг
булбули, майнаси эди Навоий.
Чинданда ишқ шоири, ғам, андуҳ, хижрону висол куйчиси, субҳидам
сабосида, най навосида, лола яноғида кўз ёш шоири.
Айтингчи, ким Навоийдек муҳаббатга таърифу тавсиф бера олган? Ким
Навоийдек ёр васлини тараннум эта олган? Ким Яратганни, ҳазрати Инсонни
Навоийдек мадҳ эта олган? Ким суюкли оразин, зулфини, кипригу қошини
камон эта олган? Ким гўзалнинг нигоҳин мисли пайкон эта олган? Навоий
бобомда, Навоий бобом!
Шундай инсонлар борки, уларнинг номи тилга олинса, кўз олдимизда
миллат гавдаланади, миллат бўй кўрсатади. Шекспир, Гёте, Стендаль, Пушкин,
Бальзак, Мопассан, Тхокур... Биз шу қаторда Навоийдек даҳо борлигидан
чексиз фахрланамиз, ғурурланамиз.
Устоз Эркин Воҳидов айтганларидек: 
Менга Пушкин бир жаҳону,
Менга Байрон бир жаҳон.
Лек Навоийдек бобом бор
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
120


Кўксим осмон Ўзбегим.
Ҳақиқатдан ҳам Навоийдек хазрати Инсон бор кўксимиз осмон, бошимиз
мағрур, нигоҳларимиз порлоқ, қаддимиз букилмас, қадримиз баланд.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич
Каримов бу улуғ зотга таъриф бериб, деганлари ҳамон ёдимизда, ҳамон
қалбимизда: “Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси,
мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг
султонидир”. 
Навоий сўзга шундай қудрат бахш эта олганки, у сўзни уққан киши уни
севиб қолишдан ўзга чораси қолмас. Шоир ёрга шундай таъриф берганки, ўзга
ёр тимсоли сизни махф эта олмас. Навоий кўнгли шунчалар дилбар, шунчалар
латиф, шунчалар махзунки бу кўнгил гулшанин инсон ўз ихтиёрни ила тарк эта
олмас. Шоирнинг шеърият олами, гулгун чаманзори шунчалар муаттарки, у
бандасин масту сархушт этмай қолмас. Навоий шундай сўз мусаввирики, ҳаётга
унингдек бошқа бир инсон сайқал бера олмас.
Шоир эл дарди билан яшаган қалам соҳиби эди, ўз умрини ўзгаларга бахш
этган саҳоватпеша инсон эди.
Менга қилса юз жафо, бир қатла фарёд айламам,
Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам
Навоий нафақат шоир, у бир вақтнинг ўзида ўзбегимнинг ўзлиги,
миллатнинг шаъни, шону шуҳрати, башариятни нафосатга, назокатга, саодату
садоқатга, меҳр ҳам муҳаббатга, ҳалоллик, поклик ҳам тўғриликка, илм ҳам
маърифатга, иймону эътиқодга, вафо, ишончу умидларга, саҳоватга, борингки,
чин инсоний фазилатларга етакловчи ва чорловчи маёқдир. 
Шу ўринда, ғазал аҳлини лол қолдирган гўзал байтларни эсга олсак:
Қоши ёсинму дейин, қўзи қаросинму дейин,
Кўнглима ҳар бирининг дарду балосинму дейин?!
Кўзи қаҳринму дейин, кирпики захринму дейин,
Бу кудурат аро русори сафосинму дейин?!
Ишқи дардинму дейин, ҳажри набардинму дейин,
Бу қатиқ дард аро васлининг давосинму дейин?!
Зулфи долинму дейин, лаъли каломинму дейин,
Бирининг қаддин, яна бирнинг адосинму дейин?!
Турфа ҳолинму дейин, қадди ниҳолинму дейин,
Мовий кўнглак узра гулранги қабосинму дейин?!
Чарх ранжиму дейин, даҳр шиканжинму дейин,
Жонима ҳар бирининг жавру жафосинму дейин?!
Эй Навоий, дема қошу кўзининг васфини, айт
Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин?!
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
121


То ҳаёт эканмиз, қалбимизда Навоий яшайди. То юрт бор экан, халқ бор
экан, миллат бор экан Навоий яшайди, унинг наволари мангу яшайди.
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
122



Download 7,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish