―ILM-FAN VA TA‘LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR‖ MAVZUSIDAGI
4-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
30 - SENTABR 2020 - YIL
―UzACADEMIA‖ scientific-methodical journal
48
www.academiascience.uz
Ахборот хавфсизлигида жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги
хавфсизлигини таъминланиши муҳимдир. Инсон жамият яратувчиси,
ислоҳотчиси, ташаббускори. Шундай экан, жамиятнинг ахборот борасидаги
хавфсизлиги инсон омили тараққиѐтида муҳимдир.
Ахборот хавфсизлиги жамиятда демократик фуқаролик жамияти асослари
ривожлантирилишини, оммавий ахборот эркинлигини таъминлаш, қонунга
хилоф равишда ижтимоий онгга ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатишга,
уни чалғитишга йўл қўймаслик, жамиятнинг маънавий, маданий ва тарихий
бойликларини, мамлакатнинг илмий ва илмий-техникавий салоҳиятини асраш
ҳамда ривожлантириш мақсадларини ўзида ифода этиши билан эътиборли.
Шунингдек, миллий ўзликни англашни издан чиқаришга, жамиятни тарихий ва
миллий анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлаштиришга, ижтимоий-сиѐсий
вазиятни беқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни
бузишга қаратилган ахборот экспансиясига қарши ҳаракат тизимини барпо
этишда айни хавфсизлик жуда муҳимдир.
Давлат ҳам бевосита инсон омили билан ҳамоҳанг. Инсонсиз давлатни
тасаввур этиб бўлмайди. Шу маънода инсон давлат бошқарувчиси экан,
давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигига бевосита масъул. Давлатнинг
ахборот борасидаги хавфсизлиги ахборот соҳасидаги хавфсизликка таҳдидларга
қарши ҳаракатлар юзасидан иқтисодий, сиѐсий, ташкилий ва бошқа тусдаги
чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат сирларини сақлаш ва давлат ахборот
ресурсларини улардан рухсатсиз тарзда фойдаланилишидан муҳофаза қилиш,
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ахборот маконига ва замонавий
телекоммуникациялар
тизимларига
интеграциялашуви,
Ўзбекистон
Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга,
ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини бузишга, ҳокимиятни босиб олишга ѐки
қонуний равишда сайлаб қўйилган ѐхуд тайинланган ҳокимият вакилларини
ҳокимиятдан четлатишга ва давлат тузумига қарши бошқача тажовуз қилишга
очиқдан-очиқ даъват этишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишидан ҳимоя
қилиш каби масалаларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, мазкур йўналишда
урушни ва зўравонликни, шафқатсизликни тарғиб қилишни, ижтимоий,
миллий, ирқий ва диний адоват уйғотишга қаратилган, терроризм ва диний
экстремизм ғояларини ѐйишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишига қарши
ҳаракатлар қилишда ҳам давлатнинг ахборот хавфсизлиги муҳим ўрин тутади.
Глобаллашув шароитида ахборот хавфсизлиги ҳам сифат жиҳатидан
ўзгаради. Кураш фронти ҳамма жойдан ўтиши муносабати билан энди фақат
мудофаанинг ўзи етарли бўлмайди. Яъни, ахборот ҳар қандай ҳимоя
тўсиқларидан осонгина ўтиб, омма онгига сингиб кетади. Шундай экан,
Do'stlaringiz bilan baham: |