Иктисодий ресурслар ва уларнинг харакати. Таянч иборалар


Мехнат ишлаб чикариш фактори сифатида: талаб ва таклиф



Download 188,21 Kb.
bet7/13
Sana22.02.2022
Hajmi188,21 Kb.
#100240
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
ИКТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР ВА УЛАРНИНГ ХАРАКАТИ

3. Мехнат ишлаб чикариш фактори сифатида: талаб ва таклиф.
Мехнатнинг ишлаб чикариш фактори сифатида ўз хусусиятлари бор. Улардан асосийси шундаки мехнатни одамдан ажратиб бўлмайди ва ижтимоий ва сиёсий томонларга эга. Ишчилар хукукларга ва бу хукукларнинг давлат томонидан химоя килинишига эга.
Шу билан бирга мехнатни тадкикот этишда бошка ишлаб чикариш факторларини ўрганишда кўлланиладиган услубни ишлатиш мумкин.
Биз алохида фирма томонидан иш кучига талаб, мехнатнинг таклифи кандай шаклланишини, иш хаки ставкаси кандай белгиланишини ва бу жараёнларга давлатнинг ва касаба уюшмаларнинг таъсири кандайлигини аниклашимиз керак.
Аввал мукаммал ракобат шароитида бу муаммоларнинг хал этилишини кўриб ўтамиз. Мукаммал ракобат шароитида мехнат бозорига куйидаги хусусиятлар таълукли:
1) бозорда мехнат хизматларининг шунчалик сотувчилари ва сотиб олувчилари кўпки, уларнинг бирортаси иш хаки ставкасига таъсир эта олмайди;
2) хамма ишчилар бир хил малакага эга;
3) Ишчилар харакатчан, бир тармокдан бошкасига ўтиш учун хеч кандай тўсик йук.
Алохида фирма томонидан мехнатга талаб, биринчи навбатда, шу мехнат натижасида ишлаб чикариладиган товарга талабдан боглик. Мехнатга талабни аникловчи яна бир мухим фактор бошка ишлаб чикариш ресурсларининг таклифидир (капитал).
Талабга тармокдаги мехнат унумдорлиги хам катта таъсир кўрсатади.
Фирма канча ишчи ёллаш тўгрисида карор кабул килишида мехнатга талаб нархини (иш хаки даражасини) аниклаши лозим. Хар кандай ишлаб чикариш фактори каби мехнат учун хам талаб нархи эса чекланган мехнат унумдорлигидан боглик. Чекланган мехнат унумдорлиги - кўшимча бирлик мехнатдан фойдаланиш натижасида ишлаб чикарилган махсулот хажмининг ошиши. Чекланган мехнат унумдорлиги мехнатнинг чекланган махсулоти (MPl) асосида хисобланади. Шартли мисолда алохида фирманинг мехнатга талабини аниклашни кўриб ўтамиз (8.1. жадвал).
8.1. Жадвал.

Ишчилар сони

Махсулот и/ч микдори, q

МР1
(бирлик)

Махсулот бирлиги нархи

MRP (сўм)

0

0







-

1

10

10

30

300

2

25

15

30

450

3

34

9

30

270

4

40

6

30

180

5

44

4

30

120

Пулда ифодаланган мехнатнинг чекланган махсулоти куйидагича аникланади: MRPl = MPl * P.


Жадвалдан кўриниб турибдики MRPl аввалига ошиб, кейин камайиб бормокда (кайтимнинг камайиб бориш конуни асосида). Агар тармокда мехнат бирлигига иш хаки даражаси 150 сўм белгиланган деб фараз килсак, фирма учун тўрт ишчи ёллаш максадга мувофик эканлиги аён бўлади. Чунки бешинчи ишчи "кайтими" (MRPl = 120) унга фирма сарфлаётган харажатдан (150) кам.
Демак мукаммал ракобат шароитида алохида фирма токи пулда ифодаланган мехнатнинг чекланган махсулоти унга тўланадиган чекланган харажатларига тенг бўлмагунча кўшимча ишчи ёллайди.
Алохида фирманинг мехнатга талаби эгри чизиги пулда ифодаланган ўртача махсулот эгри чизигидан пастда жойлашган пулда ифодаланган мехнатнинг чекланган махсулот эгри чизиги хисобланади. ARP, пулда ифодаланган мехнатнинг ўртача махсулоти – бир ишчига ўртача ишлаб чикарилган махсулот киймати. Графикда бу эгри чизикларни тузамиз (8.2. расм).

Токи пулда ифодаланган ўртача махсулот микдори MRP микдоридан кўп экан, фирма ўртача ўзгарувчан харажатларини коплайди ва фойда олади.


Мехнат таклифи тадбиркорларга ишчилар томонидан мехнат хизматларини таклиф этилишини билдиради. Мехнат таклифини факат тармок ёки бутун жамият микёсида кўриб чикиш мумкин.
Ишчининг бир тармокдаги иш жойидан бошка тармокдаги иш жойига ўтишининг асосий сабабларидан бири юкори иш хаки хисобланади. Шунинг учун биз кейинги тахлилларимизда мехнат таклифи факат иш хаки даражасидан боглик деб хисоблаймиз. Таклиф эгри чизиги ўсиш Характерига эга ва иш хаки ставкаси ошиб борган сари мехнатнинг таклифи ошиб боради.
Тармокда иш хаки ставкаси мехнатга талаб эгри чизиги ва тармокдаги мехнат таклифи эгри чизиклари кесишган нуктада ўрнатилади.
Иш хаки ставкаси тармок учун белгиланади ва алохида корхона учун доимий бўлади. Демак, алохида фирма учун мехнат таклифи тармокда белгиланган иш хаки ставкаси даражасидаги горизонтал чизик хисобланади.
Иш хаки ставкаси W1 фирманинг мехнатга чекланган харажатларни кўрсатадиганлиги сабабли (MRC), оптимизациялаш шарти учун MRC нинг мехнатнинг чекланган махсулотига тенглашувида бўлади, яъни талаб ва таклиф эгри чизиклари кесишган B нуктада (8.3. расм).

8.3. Расм. Алохида фирма учун мехнатга талаб ва таклиф.





Download 188,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish