Иктисодиёт назарияси фани



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/72
Sana21.02.2022
Hajmi2 Mb.
#24159
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi

х
сони
кучи
иш
сони
Ишсизлар
Республикада ишсизлик даражаси (1995-2000 йил) 
№ 
Курсаткичлар 
йиллар 
1995 
1996 
1997 
1998 
1999 
2000 
1 Ишсизлар сони минг. киши
31,0 
33,9 
35,4 
40,1 
45,2 
42,0 

Ишсизлик даражаси 
0,4 
0,4 
0,4 
0,5 
0,5 
0,4 
«Иш кучи»га меҳнат кобилиятига эга булган, яъни ишлай оладиган ва ишлашни хохлаган барча кишилар 
киради. Иш кучи – ишловчилар ва фаол иш изловчилардан иборат булади ѐки банд булганлар ва ишсизлар ишчи 
кучининг умумий сонини ташкил килади.
Маълумки бозор иқтисодиѐти меҳнатга лаѐкатли кишилар сонидан маълум даражада ишсизлик булишини, 
меҳнат резерв армиясининг мавжуд булишини такозо этади. Сабаб, бозорда харидорни изми устун туради, у танлаб 
олади, ишчи кучи таклифи талабга караганда куп булса, танлаш мумкин булади. Ишсизлик иш хакини оширишини 
талаб килишни чеклайди.
Фикримизча ишсизлик бозор иқтисодиѐтининг доимий йулдоши булиши керак.
Иқтисодиѐтда таркибий узгаришлар юз бериб туради, бунинг натижасида ишсиларнинг бир кисмининг малакаси 
талабга жавоб бермай колади, мутахассислигини узгартириш талаб килинади. Янги касблар пайдо булади, эскилари 
йук булиб кетади. Иш жойларини узгартиришга кишилар мажбур буладилар.
Бундан ташкари меҳнат бозоридаги резерв иқтисодий юксалиш даврида ишлаб чиқариш кувватини тезда 
устириш имконини беради. замонавий неоклассик иктисодчиларнинг фикрича 4-5% ишсизлик «табиий» ва у социал 
таълимот муаммоларини, кийинчиликларини тугдирмайди.
Ана шу маълум микдордаги мавжуд ишсизлик табиий ишсизлик деб аталади. Ишсизлик табиий ишсизлик 
даражасидан ошмаса тула бандлик таъминланган хисобланади. Бунда ишлаб чикарилган Ямм потенциал Ямм
даражасига тенг булади. Айрим иктисодчилар бу даражани 3-5% атрофида булиши керак дейишади. Бу микдор 
турли мамлакатларда объектив шароитдан келиб чикиб, бу курсаткичдан фарк килади.
Масалан, АКШ ларида 7 % сабаби АКШ да иш кучи сафарбарлиги юкори Японияда ишсизлик 1 % атрофида 
булса, тула бандлиликка эришилган деб хисобланади. Японияда бир умрлик шартнома асосида ишлаш кенг 
таркалган, демак иш кучининг сафарбарлиги паст.
Каерда: а) Ишсизлик нафакаси паст булса; 
б) Ихтисослик малакасини узгартириш буйича дастур ва бошка ѐрдам шакллари мавжуд булса; 
в) Тадбиркорлар фаолиятларини, иш хакини координациялаш ва бошкалар амалга оширилса, шу ерда 
ишсизлик даражаси паст булади.


115 
Ишсизлик буйича нафака одатда Швеция, Германия, Белгия, Францияда юкори, Италия, Канадада уртача, 
Англия, Испания, япония ва АКШда паст хисобланади.
Касб, ихтисосликни узгартириш учун йуналтирилган маблагларда давлатнинг хиссаси ЯММда Швецияда 0,5 %, 
Германияда 0,32 %, Канадада 0,2 %, Францияда 0,28 %, Италия ва Японияда бу харакатлар 0,1 % дан ошмайди.
Ёлланма ишчиларнинг Швецияда 79 % и, Германияда 45% и ва АКШ да 15 % дан купроги касаба уюшма 
аъзоларидир.
Ишсизлик катор иқтисодий ва социал йукотишларга олиб келади.
1. Ишсизлик даражаси табиий ишсизлик даражасидан юкори булса, маълум микдорда Ямм «йукотилади».
Америкалик иктисодчи Артур Оукен ишсизлик даражаси билан Ямм хажми уртасидаги богланишини аниклаб, 
ишсизликни хакикий даражаси табиий даражасидан 1 % га ортиши 2,5 % Ямм ни ҳам кам яратилишига олиб 
келишини, яъни хакикий Ямм потенциал Яммга нисбатан кам булишини курсатиб берди. Бу богланиш унинг номи 
билан Оукен қонуни деб аталади. 2,5 раками эса Оукен коэффиценти деб аталади.
Масалан ишсизликнинг хакикий даражаси 9% булсин табиий ишсизлик 5 % дейлик, у холда улар уртасидаги 
фарк (9-5) 4% ни ташкил этади. Уни Оукен коэффицентига купайтирсак 4х2,5%=10%. Демак, яратилган хакикий 
махсулот потенциал Ямм дан 10 % кам булибди. Агарда ишсизлик даражаси табиий даражасидан ортик кетмаганда 
10 % га куп Яммга яратилган булади. Ямм хажми 26 млрд. долларга тенг буларди. Ямм хажми 26 млрд. доллар 
десак, йукотиш (26х10):100-2,61 млрд. долларлик махсулотни ташкил килади. Потенциал Ямм 26+2,61=28,61 млрд.
долл. Демак ишсизлик табиий даражадан ошмаганда Ямм хажми 28,61 млрд. долларга тенг буларди, хакикатда эса 
26 млрд. долларлик булди.
2. Узок муддат давом этган ишсизлик окибатида иш топа олмаѐтган ишчи уз малакасини йукота боради, ишчи 
ишга урнашса уни меҳнат унумдорлигига эришиши учун камида ярим йил вакт керак.
3. Ишсизликнинг усиши кишининг психик-рухий холатига салбий таъсир курсатади, соглигини йукотади.
4. Ишсизликни купайиши жиноятни усиши учун кулай шароитни вужудга келтиради.
5. Ишсизлик жамиятни куйидаги йукотишларга олиб келади.
- Харид куввати пасаяди
- Жамгариш камаяди; 
- Инвестицион талаблар камаяди; 
- Таклиф кискаради; 
- Ишлаб чиқариш кискаради, иқтисодий бекарорлик кучаяди.
Бу каби холатлар ахоли турмуш даражасини пасайиб кетишига олиб келади.
Социал сохада сурункали ишсизлик хавфлидир. (40 ва ундан ортик хафта).
Хуллас, иш хакини пасайтириш ва усишини ушлаб туриш йулидан борсак, у холда истеъмол саватининг умумий 
кискариши юз беради.
Бунинг натижасида ишлаб ва бандликнинг усиши имкониятларига ҳам таъсир курсатади. Иккинчи томондан, 
самарали талаб, иш хакини ошириш, инфляцияни кучайтиради, реал иш хаки ва бандликни кискартиради.
Бозор иқтисодиѐти йули билан ривожланаѐтган иктисодиѐга давлат социал дастурлари билан таъсир килади ва 
меҳнат бозорида воситачилик килади. Меҳнат бозорини тартибга солиб боришда меҳнат биржаси алохида урин 
тутади.
Меҳнат биржаси- ишчи, хизматчи ва корхона, фирма ташкилотлар уртасида иш кучини сотиш васотиб олиш 
буйича келишувни амалга оширишда доимий равишда воситачилик вазифасини бажарадиган махсус муассасадир ва у 
дастлаб ХIХ асрнинг биринчи ярмида ташкил этилган.
Меҳнат биржаларининг асосий вазифалари куйидагилардан иборат: 
1. Ишсиз колганларни руйхатга олиш; 
2. Ишини узгартирмокчи булганларни ишга жойлаштиришда воситачилик килади; 


116 
3. Ишчи кучига булган талаб ва таклифни урганади; 
4. Кандай ихтисосликлар буйича ишчилар зарурлиги хакида ахборот беради; 
5. Ёшларни касб, ихтисосликлар буйича йуналтиради ва хакозо.
Бозорни Ҳозирги замон талабларига мослашувни кутариш - Флекцибилизация килиш дейилади. Меҳнат
бозорининг мослашувчанлиги мухим урин эгаллаши, иқтисодий адабиѐтларда меҳнат бозорининг «Флекцибилазияси» 
деган янги термин пайдо булди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда меҳнат ресурслари ахолининг 49 % ини ташкил этади. 2005 йилга бориб хисоб-
китобларига кура меҳнат ресурслари йилига 200 минг кишига купаяди десак, 16 млн. га етиш мумкин. Бу купайиш 
бир томондан ишлаб чиқариш ва хизмат курсатиш сохаларини ривожлантиришга кушимча омил хисобланса, иккинчи 
томондан катор муаммоларни келтириб чикарамиз.
1. Ишлаб чиқаришни таркибий (струкавий) силжишини амалга оширади. Натижада тармоклар уртасида иш 
кучини (кайта) таксимоти тубдан узгаради, ишсизлик купаяди.
2. ФТТ ютукларини ишлаб чиқаришга жорий этилиши, ишлаб чиқариш, омиллари уртасидаги нисбатни 
узгаришига олиб келади. Хусусан, инсондан юксак билим малака талаб килади, бу эса иш кучини бир кисмини 
ортикча килиб куяди.
3. Ишлаб чиқариш омилларини микдори ва сифати жихатидан мос булмаслиги купаяди.
Ўзбекистонда:
а) бир томондан ишчи уринлари буш, айнан зарур мутахассислар етишмайди, иккинчи томондан ишсизлар 
мавжуд. (42,5 минг кишини ташкил килади).
б) умуман банд булганлар уртасида кул меҳнати билан банд булганлар куп. (Айникса кишлок хужалигида)
в) функционал саводсизлик юкори.
Республикада «ѐлланма ишчилар бозори» ва марказий Осиѐда бу бозор мавжуд булиб, ошкора холда эмас. Уни 
легаллаштириш муаммоси турибди.
Кейнс тарафдорлари ва издошлари ишсизлик масаласи буйича филлипс эгри чизигига таянадилар. Инглиз 
иктисодчиси Олбан Филлипс ишсизлик даражаси билан иш хаки ставкалари уртасидаги боғлиқлари умумлаштирувчи 
монографиясида Буюк Британияда 100 йил (ХХ асрнинг 60 йилларигача) давомида маълумотларини урганиб чикиб, 
иш хаки билан бандлик (икки узгарувчи) уртасидаги богланиш тескари пропорционал характерга эга эканлигини 
аниклайди ва классикларининг копиепциясини бузувчи хулосага келади.
Маълумки, классикларнинг фикрича иш хаки юкори булса унга талаб шунча кам, натижада бандлик ҳам мувофик 
равишда паст булади. Аксинча иш хаки паст булса унга талаб куп булиб, бандлик ортади.


117 
0 2 4 6 8 10 12 ишсизлик даражаси % хисобида 
Филлипс эса Англияда ишсизликка 2,5-3 % дан ортиши нархлар ва иш хакининг усишини кескин сѐкинлашувига 
олиб келишини аниклайди.
Графикдан куриниб турибдики, номинал иш хакининг усиш суръати паст булганда ишсизлик юкори ва иш 
хакининг усишига караб ишсизлик пасаяди. Ундан шундай хулоса чиқариш мумкин, ишсизликни инфляция 
суръатини тезлаштириш эвазига пасайтириш мумкин.
Ишчиларнинг реал иш хакини оширишга булган талаблари фойданинг камайишига олиб келади. Тадбиркорлар 
меҳнатга талабни кискартиришга мажбур булишади.
Инфляциянинг бандликни таъминлашни устириш омили сифатидаги роли нолга тенг булади.
Тадбиркор уйлайди: – инфляция усиш прогнозида ишлаб чиқаришни кенгайтириш керакми? Ишчи узидан 
сурайди: – номинал (усиш) иш хакининг усиши нархлардан оркада коладиган шароитда ишлашга куникиши керакми? 
Уларнинг ҳаммаси иш билан бандлик даражасига таъсир курсатади. 0 
Кейинчалик америкалик иктисодчилар П. П Самуэльсон ва Р. Солоу Филиппс эгри чизигини моделлаштириб, 
иш хаки ставкасини товарларини нархларини усиш сураътига алмаштиришди.
Демак, жамиятда доимо ишчи кучи шакллари билан талаби уртасида мувозанат бузилиши сабабли ишсизлик 
мавжуд булади.
Маълумки, бозор иқтисодиѐтини шакллантириш даврида ва ундан кейин ҳам давлатнинг ижтимоий сиѐсати 
факат одамларни ижтимоий химоя килиш билан чегараланиб колмасдан, уларни иш билан таъминлашни ҳам уз 
таркибига олади. Республикада бу сохада бир катор ишлар амалга оширилиб бориши режалаштирилган.
Биринчидан, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш; Кишлок хужалигидаги хом-ашѐни кайта ишлаш, 
халк истеъмол молларини, махаллик хом-ашѐдан курилиш материаллари тайѐрловчи хусусий кичик корхоналарнинг 
фаол ривожлантиришни рагбатлантириш.
И. Каримов таъкидлаб утганидек, «. . . кичик, урта ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички махсулот (ЯММ) 
ишлаб чиқаришда нафакат хал килувчи мавке эгаллаши, айни вақтда унинг ахоли фаровонлиги ва даромадлари 
ортишида, ишсизлик муаммосини ечишда ҳам мухим омилга айланишига эришмогимиз лозим»
1
Республикада тадбиркорлар сони 3,5 млн. дан ортик иш билан банд булганларнинг умумий сонида кичик ва урта 
бизнесда машгул булганларнинг улуши 46,7 фоизга тенг булиб, уларнинг 1,8 фоизи урта, 5,8 фоизи кичик ва 39,1 
фоизи хусусий корхоналар хиссасига тугри келади. Давлат дастури буйича 2005 йилда кушимча 1215 минг киши 
ишга жалб килинади.
1
(Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, Эркин ва фаровон хаѐт–пировард максадимиз. Т. «Узбѐкистон» 2000, 17 бет) 


118 
Иккинчидан, хизмат сохасини ривожлантириш, яъни ижтимоий-маиший хизмат курсатиш сохаларини янада 
ривожлантириш, хусусан кишлок жойларига алохида эътибор каратиш.
Учинчидан, кишлокда кенг тармокли ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфра тузилмасини яратиб, янги ишлаб 
чиқариш ва янги иш уринларини яратиш.
Бу вазифани бажариш учун Республикада кишлок ижтимоий инфра тузилмасини ривожлантириш дастурларини 
амалга ошириш буйича ишлар бажарилмокда. Кишлок жойларида 6971,7 минг кв. км хажмда уй-жойлар, 17,0 минг 
ўқувчи уринли умумтаълим мактаблари, 74,8 минг кв. км савдо объектлари курилиб ишга туширилди.
Туртинчидан, ишдан бушаган ходимларни кайта тайѐрлаш ва кайта укитишни ташкил этишни тубдан 
узгартириш.
Бешинчидан, вактинча ишга жойлаштириш имкони булмаган меҳнатга ярокли ахолини давлат томонидан 
ишончли равишда ижтимоий химоялаш.
Демак, айтилган фикрлардан куриниб турибдики, бу муаммоли вазифалар куп кирралидир, унинг ечими давлат 
ва бозор механизмларини вужудга келтириш, янги сохаларни очиш, янги иш уринларини яратиш, талабни урганиб 
таклиф килиш, зарур булганда иқтисодиѐт тармокларида ва сохаларида иш кучини кайта таксимлашни талаб килади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish