Муаммоли ва ҳаракатсиз кредитларни ундириш ҳолати тўғрисида
МАЪЛУМОТ
12.09.2022 йил
|
|
|
Тошкент ш.
|
Ассалому алайкум, ҳурматли йиғилиш иштирокчилари !
2022 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига ҳаракатсиз (NPL) кредитлар 3,4 трлн сўм ёки 17,3 фоизни ташкил этди.
1. Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига NPL кўрсаткичини 14,8 фоизга тушириш бўйича режа белгиланган бўлиб, ушбу режа 2,6 фоизга бажарилмади.
Ҳудудий филиаллар кесимида кўрадиган бўлсак, режа ижросини банкниг Тошкент шаҳар филиалидан бошқа бирорта ҳудудий филиал бажармаган.
2. Жорий йил 23 августда бўлиб ўтган йиғилишда вилоят раҳбарлари шахсан ўзлари берган ваъдаларини ҳам бажармади.
Жумладан, Сурхондарё (ваъдаси 18 %, амалда 23 %), ҚҚР (ваъдаси 15 %, амалда 19 %), Навоий (ваъдаси 16 %, амалда 19 %), Жиззах (ваъдаси 32 %, амалда 35 %), Тошкент в. (ваъдаси 13 %, амалда 15 %), Наманган (ваъдаси 37 %, амалда 39 %), Андижон (ваъдаси 21 %, амалда 22 %), Сирдарё (ваъдаси 17 %, амалда 18 %).
Шу сабабли, ушбу ҳудудий филиал раҳбарларига “Хайфсан” эълон қилинади.
Шунингдек, сентябр ойи кўрсаткичларини бажармаган тақдирда қатъий интизомий жазо қўрилади, яъни ишдан озод этишгача бўлган қатъий чоралар қўлланиши юзасидан огоҳлантираман.
Ҳаракатсиз (NPL) кредитларни камайтириш ўрнига ой бошига нисбатан ҚҚРда 29 млрд сўмга, Тошкент в.да 25 млрд сўмга, Фарғонада 20 млрд сўмга, Сирдарёда 15 млрд сўмга, Наманганда 7 млрд сўмга, Бухорода 6 млрд сўмга ошишига йўл қўйилди.
Энг кўп оширган филиалларга келадиган бўлсак, Қораузак (12 млрд сўм), Боғдод (11 млрд сўм), Учкўприк (9 млрд сўм), Пискент (8 млрд сўм), ҚҚР Амалиёт б. (8 млрд сўм), Зангиота (6 млрд сўм), Бухоро Амалиёт б. (6 млрд сўм), Ғузор (6 млрд сўм), Ғиждувон (4,9 млрд сўм), Янгиариқ (3,8 млрд сўм), Охангарон (3,7 млрд сўм) ни ташкил этмоқда.
Ой бошига нисбатан NPLни 500 млн сўмдан ортиқ суммага оширган ҳолатларни банкнинг Қўрғонтепа, Балиқчи, Андижон Амалиёт, Куйганёр, Қоракўл, Дехқонобод, Косонсой, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чуст, Пасдарғом, Каттақўрғон ш, Тойлоқ, Бектемир, Янгийўл, Паркент, Фарғона Амалиёт, Қува филиалларида ҳам кузатиш мумкин.
(Ушбу филиалларга нисбатан 20 фоиз жарима чораси қўлланилсин)
Шунингдек, ўтган йили қабулимда бўлган банкнинг Мархамат, Хатирчи, Янгиқўрғон, Узун, Сирдарё Амалиёт, Боғот ва Кегейли филиаллари бошқарувчилари NPL салмоғини камайтириш ўрнига белгиланган режани бажармасдан, ойдан-ойга ошириб келмоқда.
(Ушбу филиалларга нисбатан 30 фоиз жарима ёки лавозимдан озод қилиш чораси қўлланилсин)
Бундан ташқари, жорий йилда қабулимда бўлган банкнинг Шофиркон, Фориш, Сайхунобод филиаллари ва Наманган в. Амалиёт бўлимида NPL салмоғини камайтириш ўрнига белгиланган режани бажармасдан, ойдан-ойга ошириб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |