Иктисодиёт назарияси фани


Масъулияти чекланмаган фирма



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/72
Sana22.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#111955
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi maruzalar matni okuv qollanma

Масъулияти чекланмаган фирма.
Бу жамоа мулки корхонасидир. Мавжуд мулкка шерикчилик киладилар, ҳаммаси фаолият учун 
маъсулдирлар, улар хусусан кичик бизнес билан фаолият курсатмокдалар.
Маъсулияти чекланган фирма - жамоа корхонаси, уларни мол-мулки пай (хисса) маблаги асосида шаклланади.
Даромад устав капикапиталидаги хисса пайга караб таксимланади, пай эгалари бу пайни сотишлари ва сотиб 
олишлари мумкин. Бу корхоналарни аралаш фирмалар акционер жамиятлари шакллари ҳам мавжуд. Аралаш 
фирмалар коммандит фирмалари деб юритилади.
Улар ахоли кулидаги пул маблагларини йирик ишлаб чиқаришга жалб киладилар. Ширкатга пул куйганлар 
коммандат деб юритилади. Мажбурияти чекланган фирмаларнинг энг куп таркалган шакли акционер жамиятлари 
ёки корпорациялар куринишидир. Булар акциядорлик жамиятлари булиб, бу жамиятга уз улушларини кушадилар, 
пай улушига эга буладилар, бизнес фаолияти учун уз ихтиёрлари билан бирлашиб иш юритадилар. Шу хусусда 
узларининг жамиятларини ташкил этадилар.
Жамиятга куйган пули хисобидан кимматбахо когоз-акция чикарилади ва аъзоларга кушган пули микдорида 
акция берилади. Корхона (даромадидан фойдасидан) дивидент олади.
Акционер жамияти ёпик ва очик турларга булинади. Ёпик жамият акционерлари шу жамиятда 
ишлайдиганларга берилади, очик турида хохлаган кишиларга берилади.
Давлат корхоналари –бу давлат мулки хисобидан ишлайдиган корхонадир. У марказий ва махаллий 
хокимиятга карашли булади. (Мудофаа алока ва транспорт сахаларида булиши мумкин) 
Аралаш фирмалар- Бу фирмаларда турли мулк эгалари иштирок этадилар. Масалан, улар хусусий, давлат ва 
жамоа ташкил топади.
Аралаш корхона (фирмалар) миллий ва хорижий капиталга таянади. Улар оладиган фойда капиталини 
хиссасига караб берилади.
Консорциум –Корхоналарни вактинча ташкил этилган корхонаси булиб уни иштирокчилари уз 
мустақиллигини саклаб колади.
Консорциум молиявий ишлар буйича тузилади. Бу ташкилотга давлат, банклар, молия-инвестиция 
компаниялари, йирик фирмалар, хар-хил пул фонди муассасалари аъзо булиши мумкин.
Концерн-бу ишлаб чиқариш, инвестиция, молия, техника ва ташки иқтисодий алокалар буйича иш 
юритадиган уюшмадир.
Фирмалар –Шохобчаси (филиали)-Бу йирик фирмаларнинг таркибий кисми булиб, жойларда иш бажаради.
Субъектларни мулкий муносабатлари ва уларни турли куринишларда булишидан максад-манфаатга 
каратилган максад учун фаолият курсатади. Корхонада жамоа шаклланади ва уч тоифага булади: 1 Корхона эгалари; 
2. Менежерлар (бошкарувчилар); 3. Ёлланиб ишловчилар.
Маълумки, корхона эгалари мулкдорлар булиб, ресурслар, барча яратилган товар-махсулотлари, пул 
маблаглари корхона эгалариникидир. Корхонада иш бажаришда капитал билан бирга меҳнат ҳам катнашади олинган 
фойда корхона эгасига ҳам меҳнати билан иштирок этган инсонга тегишли керак.
Ишловчилар корхона фойдасини яратишда бевосита иштирок этадилар, аммо улар ёлланиб ишлаганлари учун 
иш хаки оладилар.
Манфаатни олиб карайдиган булсак, у индивидуал-хусусийдир. (Мулк эгаси, тадбиркор, иш кучи манфаати) 


55 
Иш хаки, фойда корхона фаолиятининг самараси ва натижасига боғлиқ булган реалликдир. Корхона яхши 
ишлаши, яхши даромад беради, фойда куп булади, иш хаки ошади ва уз вактида тулаб борилади, уларни узаро 
бирикмаси, узаро алокаси корпоратив-гурухий манфаатни ташкил этади.
Маълумки хар кандай корхона (фирма) тавар яратади, хизмат курсатади. Максад уз фаолиятидан юкори 
даромад, фойда олишга интилишдир. Бунга эришиши натижасида ресурслар сотиб олади. Демак, маълум микдорда 
ва сарф харажат килади.
Капитал-пул капитали ва реал капитал куринишида ифодаланади. Пул- капитал сотиб олишга мулжалланган 
маблаг булса, реал капитал ишлаб чиқаришда катнашадиган моддий воситалардир. «Реал капитал» асбоблар, 
машиналар ва бошка ишлаб чиқариш ускуналар булиб, улар иқтисодий ресурс деб юритилади. Пул капитал ва 
молиявий капитал шундай ресурс эмас, лёкин моддий ресурслар пул билан хисобланади ва улар «Ишлаб чиқариш 
фондлари» деб юритилади. Фирманинг фаолияти доиравий айланишда булади, ишлаб чиқариш учун сотиб олади, 
кейин сотади яна сотиб олади.
Фирманинг иқтисодий ресурслар сотиб олиш учун килган сарфи ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади.
Демак товарни ишлаб чиқариш ва уни сотиш учун сарф харажатлар булади.
Демак, ишлаб чиқариш сарф-харажатлари-Бу товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва уларни 
истеъмолчиларга етказиб беришга килинадиган барча сарфлар йигиндиси тушунилади. Харажатлар таркибига 
хомашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилги, энергия, асосий капитал амортизацияси, иш хаки, ижтимоий 
сугуртага ажратмалар, фоиз туловлари ва хокозолар.
Ишлаб чиқаришга килинган барча сарф харажатларнинг пулдаги ифодаси махсулот таннархини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш харажатлари иккига булинади: 
1. 
Бевосита ишлаб чиқариш харакати.
2. 
Муомола харажатлари.
Ишлаб чиқариш харажатлари: 
1. Хомашё харажатлари:
2. Ёкилги ва мойлаш материалларига харажатлар;
3. Амортизация харажати; 
4. Иш хаки харажати: 
Муомола харажатларига: 
1. 
Кушимча муомола харажатлари: 
2. 
саф муомола харажатлари: 
Товарларни ураш, кадаклаш, саклаш, транспортга ортиш, ташиш, саклаш харажатлари кушимча муомола 
харажатларини ташкил этади.
Истеъмолчиларни талабини урганиш (маркетинг), рекламалар, сотувчиларга хак тулаш-саф муомола 
харажатларини ташкил этади.
Фирма уз кулидаги маблагларини ишлаб чиқаришга сарфламай банкка куйиши, унга акция сотиб олиши, уз 
ихтиёридаги бино, иншоат, станокларини сотиш ёки ижарага бериши мумкин. Харажатлар ташки ва ички булади.
Ташки харажатларга- иш кучи, хомашё, транспорт, алока хизмати, энергия хаки, банк тижорат хизматлари учун 
сарф-харажатлар сарфлари киради.
Ички харажатлар фирма ихтиёридаги бино-иншоат амортизациялари, машина ускуна амортизацияси, ижара 
хаки, карз пул маблаглари ва унинг учун фоизлар, меёридаги фойда ва бошкалар.
Демак, корхонанинг узига тегишли булган ресурслар кийматининг пулдаги ифодаси булиб, улардан 
фойдаланиши билан боғлиқ харажатлар ички харажатлар дейилади.


56 
Ишлаб чиқариш хажмининг узгаришига боғлиқлик даражасига караб доимий ва узгарувчи харажатлар бир-
биридан фаркланади.
Доимий харажатларига: Корхона тулов мажбуриятлари; соликлар; амортизация ажратмалари; ижара хаки; 
куриклаш хизмати харажатлари; бошкарув ходимлари маоши ва бошкалар.
Узгарувчи харажатларига; Хомашё, материал, ёнилги, транспорт хизмати; ишчилар иш хаки харажатларидан 
иборат булади.
Умумий харажатлар доимий харажатлардан билан узгарувчи харажатлар йигиндисидан иборат булади.
С=А+В (1) 
Корхона учун махсулот бирлигига кетган сарф мухим булиб, уни уртача харажат деб айтилади.
Уртача харажатларни (Ух) микдордан топиш учун умумий харажатлар (Ух) махсулот микдорига (ММ) 
булинади.
Яъни Ух=Ух (2) 
Мм 
Δ Ух 
Мх= ------------ (3) 
Δ Мм 
Бунда Мх –меъёрий харажат, 
Δ Ух-кушимча харажат, 
Δ Мм-кушимча яратилган махсулот бирлигидир.
Ишлаб чиқариш харажатлари киска ва узок муддатли даврларга булинади.
Киска давр оралигида корхонанинг ишлаб чиқариш кувватлари узгаришсиз колади, ишлаб чиқариш хажми-
жонли меҳнат, хомашё ва бошка ресурслар микдорлиги купайтириш оркали узгариш мумкин.
Узок муддатли давр–бу корхонанинг ишлаб чиқариш кувватларини ва бутун банд булган ресурслари 
микдорини узгартириш учун етарли булган даврдир.
Корхонанинг фаолиятига бахо берилганда сотилган махсулотлар хажми, уларга сарф килинган харажатлар ва 
олинган фойда тушунчаларидан фойдаланилади.
Фойда иқтисодий категория булиб, ишлаб чиқариш сарф-харажатларни олинган даромадлар хисобидан 
коплаш ва отикча хосил килинган маблаглар суммасидир.
Корхонанинг умумий фойдасидан бюджет-солик туловлари, банкларга (олинган ссуда учун фоиз) туловлар ва 
бошка мажбуриятлар чикариб ташланса корхона соф фойдаси колади.
Корхона фойдасининг мутлок микдори яъни йил давомида олинган фойда хажми унинг массасини ишлаб 
чиқариш харажатларига нисбати ва унинг фоизда ифодаланиши фойда нормаси дейилади.
Амалиётда фойда нормасини хисобланишнинг икки вариантдан фойдаланилади.
Яъни фойданинг жорий сарфларга-корхона харажатлрига ёки авансланган маблагларга (асосий ва айланма 
капиталга) нисбатидир.
Булар куйидагича аникланади: 
1. Р
1
=Р 
х100%. (4)

Бу ерда Р
1
-фойда нормаси Р-фойда массаси, 
W-иқтисодий ёки ишлаб чиқариш харажатлари.
2. Р
1
= Р х100% (5) Бу ерда Р
1
-фойда нормаси, Р-фойда массаси 
К аванс 
Бу ерда Р
1
-фойда нормаси, Р-фойда массаси
К аванс (асосий капиталдан айланма капитал) 
Фойданинг усишига таъсир этувчи икки йул билан эришиш мумкин.
1. Ишлаб чиқариш харажатларни пасайтириш хисобига; 


57 
2. Бахони ошириш хисобига эришиш мумкин.
Корхона (фирма)да олинган фойда аввало таксимланади ва кейин фойдаланилади. Фойданинг бир кисми 
соликка (18%) яъни давлат бютжетига утказилади, унинг бир кисми, корхона эгалари уртасида даромад сифатида, яна 
бир кисми ишчилар уртасида уларнинг фойдадаги иштироки сифатида хар хил мукофатлар шаклида таксимланади
уни бир кисми инвестицияланади, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфланади.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish