Франциянинг қулаши Британияни ҳайратга солди
Британияликларга келсак, уларнинг Франция борасидаги хатоси кўп нарсани ўзгартирмади. Улар Франциянинг тезкор мағлубиятидан ҳайратга тушди, аммо яна Франция окопларида жанг қилишга тўғри келмаслигидан эркин нафас олган бўлиши мумкин. Франциянинг енгилиши уларни фақат икки нарсага таянишга ўргатди: биринчидан, Ламанш флоти ҳамда Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари билан бирга немисларни ноқулай вазиятда ушлаб туради. Иккинчидан, вақт ўтиши билан Қўшма Штатлар бу урушга киради. Уларнинг ҳисоблари тўғри бўлиб чиқди.
Бироқ, Бирлашган Қироллик урушдаги асосий ғолиб бўлмади. У немислар томонидан босиб олинмаган бўлсада, аслида америкаликлар томонидан босиб олинди. Бу матлақо ўзгача оккупация бўлиб, британияликлар унга муҳтож эди, аммо Британияга хорижий қуролли кучларнинг ўрнашиб олиши Британия империяси ва буюк давлат сиймосидаги Британиянига чек қўйди. Америкаликлар Британия империясини босиб олмади. У францияликларнинг ҳайратланарли қулаши натижасида олиб қўйилди. Қоғозда францияликлар кўп жиҳатдан Германия армиясидан устун турувчи ажойиб армияга эга бўлган. Бироқ, Франция бир неча ҳафта ичида вайрон бўлди. Британия туйғуларига келсак бу ҳаракат аввал бўшлиқ, сўнгра эса ғазабга ўрин бўшатди.
Ҳозирда бу туйғуларнинг баъзилари йўқолган. Иккинчи жаҳон уруши кўп жиҳатдан Қўшма Штатларга фойда келтирган бўлишига қарамай, америкаликлар ўз қўрқувини сақлаб қолди. Ушбу уруш Буюк турғунликка якун ясади ва натижада аскарларни ишга жойлаштириш тўғрисидаги Қонун (G.I. Bill), Фахрийларнинг ишлари бўйича вазирлик ҳамда штатлар ўртасидаги автомагистрал тизими ҳисобга олинса, уруш Америка профессионал ўрта синфини юзага келтирди ва кўплаб одамлар хусусий уйлар, шунингдек масофа ва маконга эга бўлди. Шунга қарамай, қўрқув ҳали ҳам қолмоқда ва ҳар доим ҳам яширин шаклга эга эмас. Бугунги авлод учун Перл Харбор – бу 2011 йил 11 сентябрдаги воқеалар. Хавфсизлик ва фаровонлик қумга асосланганлиги борасидаги қўрқув оқилона эмас.
Руслар учун ватанпарварлик туйғуси ҳанузгача бепарволик остида яшириниб қолмоқда. Совет иттифоқининг парчаланиши ва таъсир доирасининг тугаши ўта яхши ишланган стратегик қадамларга олиб келмади. Аксинча, Россия президенти В.Путиннинг Украинадаги воқеаларга жавоби Сталин ва Л.Брежневнинг жавоблари каби суст бўлди. Макиавелли услубидаги даҳо бўлмай туриб, Путин 1941 йил 22 июндаги немис тажовузкорлигининг вориси ҳисобланади. У стратегик чуқурликлар унинг шахсий аскарлари томонидан назорат қилиниши ва жамияти унинг атрофида бирлашишига эришишни истайди.
Британияликлар ҳақида гапирилса, қачонлардир уларнинг империяси бор эди. Энди уларда фақатгина орол қолди. Шотландиялик миллатчиларнинг кучи инобатга олинса, келажакда британияликларнинг шу оролни ҳам ушлаб қолишга қодирлигини келажак кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |