Иккинчи жаҳон уруши ва америка хавотирларининг манбаи бош саҳифа нуқтаи назар



Download 1,25 Mb.
bet8/20
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#51466
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ

«Дауес режаси»
АҚШ Германиянинг бутунлай заифлаштириб қўйилишини асло истамас эди. Чунки Германиянинг бутунлай заифлашуви АҚШнинг доимий рақиблари Буюк Британия ва Франсияни янада кучайтирган бўларди. Бундан ташқари, АҚШга янги рақиби — Совет давлатини жиловлашда қудратли Германия зарур эди.
Шунинг учун АҚШ Германияга иқтисодий ва молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу ёрдам режаси тарихга «Дауес режаси» номи билан кирган. Оқибатда эса, бу режа Германия иқтисодиётининг гуркираб ривожланишига, унинг ҳарбий қудрати қайта тикланишига асос бўлиб хизмат қилди. Режани АҚШлик банкир, генерал Дауес бошчилигидаги махсус комиссия ишлаб чиққан эди. Мазкур режа 1924-йил 16-июлда Лондонда бўлиб ўтган халқаро конференсияда қабул қилинди.
Режада Германия саноатини, биринчидан, чет ел сармояси ёрдами-да, иккинчидан, Германия ва Россия ўртасидаги савдони янада ривожлантириш йўли билан тиклаш кўзда тутилди. Режада Германиянинг 1925-йилда Антанта давлатларига олтин ҳисобида 1 млрд. марка товон тўлаши кўзда тутилган. 1929-йилда эса бу кўрсаткич йилига 2,5 млрд. маркани ташкил этиши керак эди. Кейинчалик бу тўловлар миқдори камаяр ва Германия иқтисоди имконияти даражасига қараб тўланар эди.
«Дауес режаси»нинг қабул қилинишига Франсия рози бўлса, АҚШ Франсиянинг қарзларини кечиб юбориш мажбуриятини олган эди. Шунинг учун ҳам у «Дауес режаси»ни қабул қилди ва 1925-йилда Рур вилоятидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кэтди.
Буюк Британия эса Франсиянинг Европа қитъасида етакчи давлат бўлиб қолишини хоҳламас эди. Кучли Германиянинг мавжуд бўлиши Франсияни Буюк Британия билан ҳисоблашишга мажбур етар эди. Қолаверса, кучли Германия Буюк Британия учун Совет давлатига қарши туриши ҳам зарур эди. 1924— 1929-йиллар оралиғида чет давлатларнинг Германияга берган қарзлари, киритган сармоялари 21 млрд. маркани ташкил этди. АҚШнинг ўзи 10 млрд. долларлик сармоя киритди. Бу қарз ўз самарасини кўрсатди. Германия иқтисодий тараққиётида катта муваффақиятларга эришди ва 1927— 1928-йилларга келиб бу давлат саноат ишлаб чиқариш ва ташқи савдо ҳажми бўйича урушдан олдинги даражага чиқиб олди. 1929-йил эса ундан ошиб ҳам кетди. Саноат тараққиётида у Буюк Британия ва Франсияни орқада қолдирди. 1929-йилда «Дауес режаси» «Юнг режаси» билан алмаштирилди.
Мамлакат сиёсий ҳаётида реваншчи кучларнинг кучайиши Иқтисодиётнинг юксалиш йиллапда (1924—1929) саноатнинг деярли барча соҳаларида монополиялар янада кучайди. Янги сармоядорлар кўпайди.
1930-йилда уларнинг сони 2100 тага этди ҳамда иқтисодиёт ва сиёсатга тобора катта таъсир кўрсата бошладилар, шунингдек жамоатчилик фикрини белгилашда ҳал қилувчи мавқега эриша бордилар. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда миллатчи реваншчи куч­ларнинг таъсири кучайишига олиб келди. Бу кучларнинг йирик намоянда-ларидан бири собиқ кайзер, Германия қуролли кучларининг бош қўмондони фелдмаршал П. Гинденбург эди (1874—1934). У 1925-йилда мамлакат президенти лавозимига сайланди. Унинг президентлиги даврида Германия армияси қайта қуроллантирила бошланди. Ҳарбий-денгиз флоти ҳам тиклана бошланди. Саноатнинг ҳарбий мақсадларга мўлжалланган тармоқлари ривожига катта маблағ сарфланди.
Германия енди Версал шартномасини очиқдан-очиқ инкор этиш йўлига ўтди. Хусусан, армия сони 350 минг кишига етказилди. Мамлакат аҳолиси, асосан ёшлар онги ғоявий жиҳатдан янги урушга тайёрлана бошланди. Веймар Республикаси ҳукумати халқаро майдонда Ғарб давлатлари билан яқинлашиш сиёсатини юрита бошлади.
1925-йилда Германия Локарно шаҳрида Рейн пактини имзолашга эришди. Унга кўра, Германиянинг Франсия ва Белгия билан мавжуд чэгараси тан олинди. Айни пайтда Франсия ва Германия бир-бирига ҳеч қачон ҳужум қилмаслик мажбуриятини олдилар. Буюк Британия ва Италия эса бу пактнинг халқаро кафиллари деб белгиланади.
Бироқ Германиянинг шарқий қўшнилари билан мавжуд чэгаралар бузилмаслиги масаласи очиқ қолди. Бунинг нима оқибатларга олиб келганлиги аwалги мавзулардан маълум.
1926-йилда Германия Миллатлар Лигасига қабул қилинди ва унга Лига Кэнгашининг доимий аъзоси мақоми берилди. Бу амалда Германиянинг буюк давлат сифатида тан олиниши эди.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish