| Лойқаланиш, %
60-расм. Турбидиметрик титрлаш-
нинг типик эгриси
|
|
ляр-массавий тақсимот кенглигини, яъни полидисперсликни баҳолашда жуда қулай. Эгри чизиқнинг кескин кўтарилиши тор молекуляр-массавий тақсимотли полимерлар учун характерли. Қия эгрилар жуда катта полимолекуляр намуналарга хос. Олинган натижалар асосида чўктирилган полимер массаси ва
|
молекуляр массасини ҳисоблаб молекуляр массавий тақсимот эгрисини чизиш мумкин.
Шундай қилиб олинган натижалар асосида молекуляр масса бўйича тақсимотнинг интеграл эгриси чизилади. Бунинг учун абсцисса ўқига фракцияларнинг молекуляр массалари қийматлари, ордината ўқига эса, фракцияларнинг интеграл массавий улуши, яъни берилган ҳар қандай қийматгача молекуляр массага эга барча фракциялар улуши қўйилади (61-расм).
Интеграл эгри чизиқни дифференциаллаб тақсимланиш дифференциал эгрисини олиш мумкин. Бунинг учун интеграл эгри чизиққа М нинг маълум қийматлари оралиғида нуқталар қўйиб чиқилади ва икки ёнма-ён нуқталар орасида ордината фарқини ўлчанади. Ҳар бир фарқнинг қийматини оралиқ қийматига бўлиб, ҳосил бўлган қиймати ҳар бир оралиқдаги М нинг
ўртача қийматига боғлиқ ҳолда қўйилади (62-расм). Дифференциал эгри чизиқнинг асосий характеристикаси бўлиб эгри чизиқдаги чўққи ва кенглиги ҳисобланади. Эгри қанча кенг бўлса, молекуляр-массавий тақсимот шунча кенг бўлади. Полимернинг молекуляр-массавий тақсимот эгрисини ультрацентрифугада седиментацияланиш маълумотларидан бевосита олиш мумкин. Агар полимер полидисперс бўлса, ҳар бир фракция ўзининг хусусий тезлиги билан чўкади ва бўлиниш чегараси жуда ёйилган бўлади. Седиментацион
Интеграл массавий уулуш, W
|
|
61-расм. Молекуляр масса бўйича поли-мернинг тақсимланиш интеграл эгриси.
|
62-расм. Полимерларнинг молекуляр масса бўйича тақсимланиш дифференциал эгриси.
|
эгри мономолекуляр полимер эгрисига нисбатан анча кенг бўлади ва қатор тенгламалар ёрдамида тақсимланиш эгриларини ҳисоблаш мумкин.
Шундай қилиб, полимернинг қандай эритмасини суюлтирилган эритма деб аташ анча мураккаб масала, чунки суюлтирилган эритма мезони макромолекулалар ўлчамига боғлиқ бўлиши керак, демак, ўз навбатида полимерланиш даражасига, макромолекулалар концентрациясига ва эритувчининг термодинамик сифатига боғлиқ. Одатда, юқорида айтиб ўтилганидек, суюлтирилган эритма деганда, ундаги макромолекулалар бир-биридан ўз геометрик ўлчамлари ( )дан анча катта бўлган масофада ( ) турган эритма тушунилади, яъни (63-расм). Бундай эритмада турли хил концен-
63-расм. Суюлтирилган эритма-
даги макромолекулалар ҳолати.
|
трацияли сегментларни яхши ифодаловчи икки соҳа бор:
1) сегментларнинг ўртача концентрацияси 2-5% бўлган макромолекула банд қилган соҳа;
2) сегментларнинг ўртача концентрацияси нулга тенг бўлган макромолекула банд қилма-ган соҳа. Бундай эритмаларнинг концентрация-си, одатда 1% дан ошмаслиги керак.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |