4. Кредит қиймати ва кредитдан
фойдаланганлик учун фоиз ставкаси
4.1. Сотиб олинаётган автомашина нархи ________________ (_____________________________) сўмни ташкил килади. Шундан _________________________ (_________________________) суми банк кредит маблаги хисобидан тулаб берилади. Мазкур сумманинг __________________ (_______________) сум миқдоридаги маблағ «Қарз олувчи» томонидан бошланғич бадал сифатида Туронбанк АТБда очилган «Авто омонат» жамғарма депозит хисобварағига накд пул ёки накд пулсиз шаклида киритилади. Ушбу маблағ мижознинг аризасига асосан автомашина ишлаб чикарувчи ёки унинг жойлардаги расмий диллерлари хисоб ракамига утказиб берилади.
4.2. Кредитдан фойдаланганлик учун карз олувчи кредит олинган ойдан бошлаб, банкка йиллик 25 (йигирма беш) фоиз миқдорида тўловларни амалга оширади.
4.3. Автокредит буйича фоизлар Банк томонидан хар куни ушбу шартноманинг 4.2. бандида белгиланган фоиз ставкасидан ва кредит берилган санадан бошлаб, амалдаги кунлар сонидан келиб чиккан холда, карз олувчининг ссуда хисоб ракамида Банк томонидан хисобга олинадиган кредит суммаси колдигига хисобланади.
4.4. Автокредит буйича туловлар (навбатдаги асосий карз ва фоизи) хар ойда 1-иловада келтирилган кредитни кайтариш графигига асосан амалга оширилади.
Автокредит таъминоти
5.1. Ажратиладиган кредитнинг таъминоти сифатида кредит ҳисобига харид килинаётган автотранспорт воситаси “Қарз олувчи” номига расмийлаштирилгунга қадар 105 кун (бирламчи олди сотди шартномасига асосан автомашина етказиб бериш муддатига 15 кун қўшилиб белгиланади) муддатга _________________ (__________________________________) сўм микдоридаги суғурта ташкилотининг кредит кайтмаслик хатарини суғурталовчи суғурта полиси ҳамда ушбу шартнома бўйича кредит ҳисобига сотиб олинаётган ___________ русумли автомашина ________________ (________________________________) сўм микдорида гарови билан таъминланади.
5.2. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг бир нечта усуллари мавжудлиги бир-бирига зид булмайди, мажбуриятларни бажаришнинг хар кайси усули мустакил хисобланади ва бир - бирига боглик булмайди.
5.3. Зарурат булганда, ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашни каратишнинг усулларини танлаш хукуки Банкда колади, у уз хохишига кура, талабни усуллардан исталганига куйиши ёки мажбуриятларни бажаришни таъминлашнинг барча усулларига куйиши мумкин.
5.4. Карз олувчи кредитни таъминлашни кредит суммасининг камида 125 фоизи даражасида тутиши, шунингдек, кредит шартномаси амал киладиган муддатга кредит объектини унинг йуколиши ва шикастланиши хамда бошка таваккалчиликлардан тулик кийматида банк фойдасига карз олувчи уз хисобидан сугурталаш мажбуриятини олади.
5.5. Кредитнинг кайтарилиши таъминоти билан боглик булган хужжатларни зарур даражада расмийлаштириш буйича хар кандай (нотариал, сугурта, ЙХХБ ва бошкалар билан боглик булган) харажатларни карз олувчи уз зиммасига олади.
5.6. Кредитнинг таъминланишини белгиловчи хужжатлар ушбу шартноманинг ажралмас кисми хисобланади.
5.7. Қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажарилишини ўзига ва/ёки бошка шахсларга тегишли бўлган ликвид мулклар билан ҳам таъминлаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |