13. Форс-мажор холатлари
13.1. Тарафлар ушбу шартнома буйича мажбуриятларнинг кисман ёки тулик бажарилмаганлиги учун, агар ушбу бажарилмаганлик шартнома тузилгандан кейин, Тарафлар олдиндан кура олишмаган, окилона чоралар билан бартараф этиши мумкин булмаган фавкулодда тусдаги ходисалар натижасида вужудга келган енгиб булмайдиган куч холатларининг окибатлари (зилзила, сув тошкини, ёнгин ва бошка табиий офатлар) хисобланса, жавобгарликдан озод этилади.
13.2. Енгиб булмайдиган куч холатларига асосланадиган Тараф бошка Тарафни бундай холатлар бошланганлиги тугрисида ёзма равишда зудлик билан хабардор килиши шарт, шу билан бирга исталган Тарафнинг талабига кура холатларнинг бошланиши фактини тасдикловчи, тегишли орган томонидан берилган хужжат такдим этилиши керак.
Шартнома муддати
Ушбу шартнома «Тарафлар» имзоланган кундан бошлаб юридик кучга киради ва барча мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар, хусусан «Қарз олувчи» томонидан олинган кредит, ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловлар ҳамда комиссион ҳақлар тўлиқ тўлангунига қадар амал қилади;
Шартнома шартларини ўзгартириш, уни амал килиш муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари бекор қилиш «Тарафлар»нинг кўшимча келишуви билан ёки суд қарорига асосан амалга оширилади.
«Тарафлар»'>Низоларни ҳал қилиш тартиби
Мазкур шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларни «Тарафлар» Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан ҳал этадилар;
Шартномада қайд этилмаган ҳар қандай масалалар «Тарафлар»нинг ўзаро келишувлари ёрдамида ҳал қилинади;
«Тарафлар» ўз шартномавий мажбуриятларини бажармаган ёки тегишли даражада бажармаган тақдирда, мазкур шартнома, Ўзбекистон Республикасининг Фукаролик кодекси ҳамда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий баъзаси тўғрисида»ги қонунга мувофиқ жавобгардирлар;
Мазкур шартнома шартлари юзасидан «Тарафлар» ўртасида юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар ўзаро музокаралар олиб бориш йули билан хал қилинади. «Тарафлар» юзага келган низони узаро хал кила олмаган тақдирда, ушбу муаммо қонунчиликда белгиланган тартибда ______________________________________ туманлараро Фукаролик судида ҳал қилинади.
Алохида шартлар
16.1. Банк уз хохишига кура ушбу шартнома буйича узида карз олувчига нисбатан мавжуд булган хукуклардан исталганини куллаши ёхуд кулламаслиги мумкин. Банк томонидан ушбу хукукларни кулламаслик ёхуд кисман куллаш ушбу хукуклардан воз кечилишини билдирмайди ва улар келгусида исталган вактда кулланиши мумкин.
16.2. Автомашинани сотишга, ўзгага беришга, уни ижарага топширишга, ўзгаларни ундан текин фойдаланишга кредит муддати мобайнида Банкнинг ёзма розилигисиз йўл қўйилмайди.
16.3. Ушбу шартномада кўрсатилган манзил бўйича юборилган талабнома ва/ёки огохлантириш хати қарз олувчига почта орқали юборилганида карздорнинг почта манзили ўзгарган бўлса ёки талабнома ва/ёки огохлантириш хатини қабул килмаса, талабнома ва/ёки огохлантириш хати топширилган саналади.
16.4. Қарздорликни ундириш юзасидан келиб чиққан низоларни судда ҳал этиш харажатлари (давлат божи, почта харажатлари ва бошқа харажатлар) ва қарздорликни ундириш бўйича қилинган бошқа харажатлар қарз олувчидан ундирилади (карздор томонидан қопланади).
16.5. Ушбу шартномада назарда тутилмаган муносабатлар миллий қонунчилик нормалари асосида тартибга солинади.
16.6. Мазкур кредит шартномаси бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилди. «Тарафлар»га бир нусхадан, учинчи нусхаси эса нотариал идорага гаров (ипотека) шартномаси расмийлаштирилиши учун тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |