Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

Оллога топширдим сани,
Оҳимга Олло етмади, 
 
 
тупроққа топширдим сани.
Бу гал элакнинг тапиллаши ҳам сусайиб қолди. 
Энди у секинроқ, оғирроқ чайқала бошлади. Худ-
ди «жон бо-о-лам, жо-ним бо-о-лам» деяётгандай.
Аммам икки қўллаб элакни кўтариб ун ёпишган 
билаги билан кўзини артди.
– «Қора амма», йиғламанг... – дедим ялиниб.
– Йиғлаганим йўқ, болам! – Аммам бурнини тор-
тиб жилмайди. – Нега йиғлай? Яқинда Кимсан 
аканг келади. Тўй қиламиз. Сен-чи, Кимсан аканг 
билан отга мингашиб тўйга айтасан... Бор, болам, 
данагингни чақиб егин. Тандир тагида-чи, теша 
бор. Ҳазир бўл, қўлингни чақиб олма тағин.
Қўлимда бир ҳовуч данак билан айвонга чиқ-
дим. Айвон токчалари бўм-бўш. Иккита сопол ла-
ган билан тўртта товоқдан бўлак нарса йўқ. Девор-
га қатор мих қоқилган. Биламан, куздами-қишда-
ми келсангиз, шу михларга қатор қилиб беҳи илиб 
қўйилган бўлади. Айниқса, қишда ҳамма ёқни 
беҳи ҳиди тутиб кетади.


30
«Қора аммам»нинг ҳовлиси бизникидан катта. 
Бизнинг ҳовлимизда икки туп олмадан бошқа да-
рахт йўқ. Аммамникида беҳиям бор, гилос ҳам. 
Бир ойми-икки ой аввал келганимда роса гилос 
еганман. Роби опам бостирма томига чиқиб узиб 
берган. Ҳозир гилос қолмаган. Нок бўлса – пишма-
ган. Тош нок. Бизнинг ҳовлимизни девори паст. 
Устига лўмбоз бостириб, қуриган янтоқлар қадаб 
қўйилган. Ўғри ошиб тушаман деса, қўлига тикан 
кириб, қочиб кетади. «Қора аммам»нинг девори 
баланд. Отга миниб тирмашсангиз ҳам бўйингиз 
етмайди. Бизнинг деворга таппи ёпилмайди. Ам-
мамникига ёпилади. Ана, кунгай томондаги де-
ворга қатор таппи ёпиб қўйилибди. Юқоридаги-
лари қуриб қолган, пастдагилари ҳали хўл. Устида 
пашша айланяпти. Бизнинг ҳовлимизда пиёз йўқ. 
Аммамникида бор. Кўкпиёзлар уруғ бойлаб ётиб-
ди. Пуштасига кул сепилган. Ундан нарида гулто-
жихўрозлар, райҳонлар...
Гувиллаб олов ёнаётган тандир тагидан теша-
ни топиб, япасқи ғишт устида данакларни чақиб 
едим. Охири учтами, тўртта данак қолган эди. Ўн-
бошимда бир нарса «миёв» дейди! Қарасам, «Қора 
аммам»нинг мушуги! Жуда ювош мушук-да, ўзи-
ям! Дадамга ўхшайди! Дадамнинг мўйловини тор-
тсам индамайди. Мушукни думидан тортсам ҳам 
жим туради. Севиниб кетдим.
– Ма, Мош, пиш-пиш!
Мош «миёв» деб оёғимга суйкалди. Бўйнидан 
ушлаб оғзига мағиз тиқдим.
– Е, Мош, е!
Шунақа ширин мағизни емади! Оғзидан чиқа-
риб ташлаб «пси» деб аксириб ҳам қўйди. Мушук-
ни қучоқлаганча ҳовли этагига югурдим. Мушук 
шунақанги чаққон бўладики, аэропландан ташла-


31
сангиз ҳам ўлмайди. Оёғи билан тушади! Абдували 
айтган. Қани кўрайликчи!
Э, «Қора аммам»нинг бостирмаси баланд экан-
ку! Нарвон сўрамоқчи бўлдиму қўрқдим. Биламан, 
аммам, «мушукка озор берма», деб койийди.
Мушукни қучоқлаганча ҳовли бурчагига бориб 
қарасам, ҳожатхона томи билан бостирманики ту-
ташиб кетган экан. Аввал ҳожатхонанинг томига 
чиқамиз, кейин бир осилсак, бостирмага чиқиб ту-
рибмиз-да!
Шундай қилдим. Тўнкарилиб ётган сават зам-
билга чиқиб ҳожатхона томига тирмашдим. Икки 
тирсагим деворга тегиб шилиниб кетса ҳам парво 
қилмадим. Кейин амаллаб бостирмага чиқиб олдим. 
Мушук шунда ҳам парво қилмади. Кўзини юмиб, ху-
риллаб ётибди. Бостирма томидаги ўтлар қовжираб 
қолган экан. Товонимга тегиб ғашимни келтирди. 
Нима қипти? Ҳозир том четига етиб оламиз!
Худди шу пайт «Қора аммам» сават кўтариб тан-
дир томонга ўтиб қолди. Мош ҳам аммамни кўрди 
шекилли, типирчилаб миёвлади. Аммам овоз қаёқ-
дан келганини билмай аланглади. Лекин ҳар эҳти-
молга қарши огоҳлантирди:
– Мушукка озор берма, Музаффар! Пайғамбар 
орқасини силаган жонивор-а!
Ҳозир кўрамиз-да! Пайғамбар силаган бўлса 
орқаси билан тушармикин, оёғи биланми?
– Мош-Мош, бўлди... – деб силаб-сийпаладим-да, 
том лабига келдим. Аммамнинг тандирни ковлаши-
ни пойлаб туриб, мушукнинг тўрттала оёғидан қи-
сиб ушлаганча чалқанчасига ерга ташлаб юбордим. 
Мушук ўша заҳоти лип этиб ўнгланди. Оёғи билан 
ерга юмшоққина тушди. Думи ҳурпайиб кетди. Яна 
бир марта «миёв» деб мен томонга жаҳл билан бир 
қаради-да, гултожихўрозлар орасига кириб ғойиб 
бўлди. Қойил! Абдували тўғри айтган экан!


32
Томдан қайтиб тушиб, гултожихўрозлар ора-
сини қарасам, мушук йўқ. Шунча қидирсам ҳам 
тополмадим. Зерикиб молхонага кирдим. Бурчак-
да турган сигир нимқоронғида кўзлари ялтираб 
пишқириб қўйди. Аммамнинг сигири ҳам ўзига ўх-
шаган қоп-қора. Сигир кавш қайтараркан, ювош-
гина «мў-ў» деди. Бора-бора қоронғиликка кўзим 
ўрганди. Ўртадаги устунга исириқ боғлаб қўйил-
ган. Исириқ чанг босиб қорайиб кетган. Деворда-
ги михларга қуриган гултожихўрозлар, шода-шода 
қизил гармдорилар илинган. Бир чеккада хаскаш, 
кетмон, паншаха...
Энди бостирмадан чиқиб кетаётсам, қатор-қа-
тор хумларга кўзим тушди. Ҳар биттаси мендек 
келади! Аммам айтган. Бир вақтлар – урушдан ол-
дин шу хумларда дон-дун, гўшт-ёғ тураркан. Ҳу-
сан бувам ҳамма нарсани қоплаб, хумлаб оларкан. 
Ҳозир улар бўм-бўш. Чертсангиз, «гум-гум» қилади. 
Аввал битта хумни чертдим. «Гум» деди. Бундан 
чиқди ичида ҳеч бало йўқ. Кейин иккинчисини, 
учинчисини чертиб кўрдим. Ҳаммаси гумбиллай-
ди. Охиргисининг ичида бир нима шатир-шутир 
қилди. Ие?! Чертишга тоқат қилмай муштим билан 
уриб кўрдим. Алланима хум ичини тимдалагандек 
бўлди. Бирдан Мош эсимга тушди. Томдан ташла-
ганимда аразлаб хумга кириб олган бўлса-чи?
– Мош! – Овозим борича бақирдим. – Мош, чиқ. 
Энди унақа қилмайман.
Ҳовли томондан «қора аммам»нинг товуши келди.
– Кулчанг пишди, Музаффар!
Хум ичида яна ўша шитирлаш эшитилди. Оёғим 
учида чўзилиб уввало уринсам ҳам, нима борли-
гини кўролмадим. Хумнинг оғзи пешонам билан 
баб-баравар!
«Қора аммам» тағин чақирди.
– Келақол, болам, совиб қолади!


33
Охурда ётган пачоқ челакни кўтариб келдим-да, 
тўнкариб устига чиқдим. Хумнинг бўйнидан чан-
галлаб ичига мўраладим. Ҳеч нарса кўринмайдию 
бари бир тагида бир нима типирчилаяпти. Ниҳо-
ят хумнинг силлиқ деворига сапчиётган каттакон 
ола каламушни илғадим. Ҳатто бир марта «ғийқ» 
деб чийиллаганини ҳам эшитдим. Бўлди! Ҳаммаси 
аниқ! Бу каламуш амаллаб хумга ўрмалаб чиққан. 
Ичидаги донни еган! Еб бўлиб қанақа қилиб чиқиб 
кетишини билмаяпти. Ҳозир кўрасан! Мошни об-
келаман, таъзирингни беради.
Тўнкарилган челак устидан сакраб тушиб, ҳов-
лига отилдим.
– Мош! Пиш-пиш! – дедим ялиниб.
– Вой, Мошинг ўлсин! – «Қора аммам» тандирга 
шўнғиркан, сават бурчагида турган жажжи кул-
чага имо қилди. – Аввал ўзинг еб ол.
– Мош! Пиш-пиш! – Қўлим куйганга қарамай 
кулчани бурдаладим. Димоғимга нон иси урилиб 
оғзим сув очиб кетди. Бироқ ҳозир нон ейишдан 
кўра қизиқроқ ишим бор. Мушукни топсам бўлди!
– Ма, Мош! Мана нон!
Мушук нон ҳидини сезди.
Миёвлаб яқин келди. Тиззамга ўтқизиб бир бур-
да нон едирдим. «Қора аммам» иккинчи сават-
ни ёпишга киришганини кўриб, мушукни секин 
кўтарганча бостирмага югурдим. Аввалига инда-
май келган мош қоронғи бостирмага кирганидан 
кейин думи ҳурпайиб, типирчилай бошлади.
– Мош, Мош! – деб орқасини силадим-да, кала-
муш қамалиб қолган хумга яқин келдим. – Мош!.. 
Мана... Ҳозир...
Мушукнинг кўзлари совуқ ёниб, жунлари тип-
па-тик бўлиб кетди.
– Мош... – Шундай деб мушукнинг бошини хум 
оғзига тиққанимни биламан. Ёввойи товушда 


34
«мав!» дедию орқа оёғи билан қўлимни қаттиқ 
тимдалади. «Вой-вой»лаб қўйиб юбордим. У жонҳо-
латда сигир устига сапчиди. Сигир пишқириб 
ўзини четга ташлади. Думини хода қилиб мўраб 
юборди. Мушук кўзлари ёнганча эшикка отилди. 
Ўнг қўлимнинг кафтида аввал тўртта оппоқ, чуқур 
чизиқча пайдо бўлди, ўша заҳоти чизиқчалардан 
тирқираб қон оқа бошлади. Оғриқдан кўра қондан 
қўрқиб бақириб юбордим.
– Амма! «Қора амма!»
Ғиж-ғиж нафас олганча, қўрқувдан кўзлари 
олайиб кетган аммам югуриб кирди.
– Нима қилди? – деди нон ҳиди анқиб турган 
қўллари билан бошимни бағрига босиб. – Айт, 
нима бўлди?!
– Юмдалади! Мушук юмдалади! Вой қўлим!
– Хаҳ қилиқларинг ордона қолсин-а! Отангга 
нима дейман! – Аммам қўлимдан чангаллаган кўйи 
ҳовлига олиб чиқди. – Мушук билан ўйнама дев-
дим-ку! – деди ёғоч қошиқда қозон тагидан қора-
куя қиртишлаб оларкан.
У ярамга қоракуя босганида баттар ачишиб кетди.
– Каламуш! – дедим йиғлаб. – Хумда каламуш 
бор экан. Мош билан уриштирмоқчи эдим.
– Ўлсин! – Аммам нафаси ғижиллаб бошидан 
рўмолини юлқиб олди. Сочлари ёйилиб попук тан-
галари жиринглаб кетди. – Каламуш ўла қолсин! 
Хумни йиқитсанг-ку ўз йўлига кетарди. Отангга 
нима дейман. Эрка бола бўлсанг...
Ажаб, аммам қоракуя босиб рўмоли билан боғла-
ганидан кейин оғриқ дарров қолди. Аммам чой 
ичирди, ўзимнинг кулчамдан қолганини едирди. 
Жой солиб берди.
– Ухла! Отанг нима қилди, деса, йиқилиб туш-
дим дейқол. Укам бечоранинг топганиям, тутгани-
ям сенсан...


35
Нега ухларканман! Тўғри, энди Мош билан ўй-
намайман. Ёмон мушук экан. Аммамникида ўйин 
камми! Ана, Ҳусан бувамнинг аравасига чиқаман. 
Бир ғилдираги синган бўлса нима қипти? Аввал 
устига чиқаман. Кейин секин-секин шотисига 
осилсам «лайлак» бўлиб турган шоти ерга тушади. 
Шотини қўйиб юборсам, яна кўтарилиб кетади.
«Қора аммам» овқатга олов ёқишини пойлаб 
пастак эшикдан лип этиб ташқарига чиқдим. 
Эшак араванинг бутун ғилдирагига осилиб усти-
га миниб олдим. Шоти бандига кўндаланг ўтириб, 
пастга боса бошладим.
Офтоб ботиб кетган. Нимқоронғилик чўккан, ҳа-
вода жўхори кабоб ҳиди келарди. Қаёқдан келяпти 
бу ҳид? Оқсоқол буваникидан шекилли. Менам ам-
мамга кўмма қиберинг десам бўларкан. Жўхори 
кўмма зўр! Думбул сўтанинг орқасига чўп тиқиб, 
чўғга суқсангиз, «порс-пурс» этган овоз чиқади. Қа-
рабсизки, бирпасда жўхори кабоб тайёр!
Араванинг шотисини энди пастга туширган 
эдим, нимқоронғилик ичидан овоз келди.
– Музаффар!
Танидим! Роби опам!
– Роби опа! – аравани ҳам унутиб чопиб бордим. 
Роби опам бақувват қўллари билан ердан даст 
кўтариб қучоқлаб олди. Димоғимга лампамой ҳиди 
урилди.
– Арава ўйнама, болажон! – деди юзимдан ўпиб. 
– Юр, уйга! Яхшиси, эртага ўзимнинг отимга мин-
дираман.
Роби опамнинг «отини» биламан. ўилдиракла-
рининг тиши катта-катта, дудбуронидан тутун 
чиқиб турадиган трактор! Баҳорда келганимда 
Роби опам «оти»да учирган. Роби опамни яхши 
кўраман. Ўзиям яхши-да! Аммамга ўхшаган кич-
кинамас. Бўйи новча, юзи оппоқ, чиройли. Сочи 
узун, ерга тегади.


36
Роби опам бизникига ҳам бориб туради. Жо-
машовда менинг иштонларимни, дадамнинг кўй-
лак-шимларини ҳафсала билан ювади. Роби опам 
«Қора аммам»нинг рўмоли билан боғланган қў-
лимга кўзи тушди-ю, хавотирланиб сўради:
– Нима бўлди, болажон?
– Э, ҳеч нима! – дедим гиройлик қилиб.
Роби опам лампамой ҳиди анқиб турган қучоғи-
дан бўшатмай мени ҳовлига олиб кирди. Ошхона-
да куйманаётган «Қора аммам» биз келганимизни 
дарров билди.
– Робия! – деди қозон кавлашда давом этиб. – Мо-
шхўрда пишди. Чироқни обкириб, сигирни соға қол.
Овқатдан кейин айвонда, хонтахта атрофида 
ўтириб чой ичдик. Аммам ғиж-ғиж нафас олиб, 
дастурхонда қолган нон увоқларини йиғиштир-
ди. Роби опам тиззасига қийиқча ташлаб гул сола 
бош лади. Бостирма томининг орқасидан ой чиқ-
ди. Олис-яқинда итлар акиллади. Аллақаёқда му-
шук миёвлади. Қўлимни тимдалаган Мош... Одам-
ни зериктирадиган жимжит оқшом.
Бирдан дадам эсимга тушиб қолди. Нимага ҳа-
лигача келмади?
– «Қора амма!» Кетаман! – дедим йиғламсираб. – 
Дадамминан ухлагим келяпти!
– Ҳозир болам, даданг ҳали-замон кеп қолади! – 
аммам юпатиб, пешонамдан ўпди.
– Вой, болажон. – Робия опам тикиб ўтирган 
каштани ёнига қўйиб бошимни силади. – Ке, ме-
нинг ёнимда ўтир.
– Керакмас... – дедим йиғламсираб. – Дадам қа-
чон келадила?
– Худойим-ей! – Аммам мени бағрига босди. – Сени 
отанг туққан ўзи! Келади! Келмай қаёққа борарди!
Бир томонимдан аммам, бир томонимдан Роби 
опам ўртага олиб ётишди. «Қора аммам»дан қатиқ 


37
иси, Роби опамдан лампамой ҳиди анқийди. Мен 
бўлсам дадамнинг тамаки иси анқиб турган мўй-
ловини, елкасидаги чуқур чандиқни ўйнаб ётишни 
қўмсайман...

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish