Бола ривожланиши мураккаб жараён эканлиги Боланинг ижтимоийлашуви – жуда узоқ ва мураккаб жараён ҳисобланади. Ҳар қандай жамият шунга интиладики, ҳар бир бола маълум ижтимоий ва аҳлоқий қадриятлар тизимига, шу жамият меъёр ва қоидаларига эга бўлиши, шу жамиятда яшаш учун, тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишга интилади. Жамият ўзининг қурилишига кўра турли хилдаги ўзаро боғланган ва ўзаро таъсир этувчи ижтимоий институтларга эга. Ижтимоий институт – инсонлар жамиятдаги ҳаётининг тарихан мураккаб шаклда ташкил этилганлиги ва тартибга солинганлигини ўрганади. Худди ана шулар орқали бола жамият меъёрлари ва аҳлоқ қоидаларини ўзлаштиради. Шундай ижтимоий институтларни ижтимоийлашган институт деб номлаш мумкин ва буларга оила, таълим, маданият ва дин кабилар киради. Оила – ижтимоийлашишнинг етакчи институти, бу орқали бола асосий ижтимоий билимни эгаллайди, аҳлоқий моҳирлик ва кўникмани олади, маълум баҳо ва энг юксак мақсад қилишни ўзлаштиради, ҳаётида нима керак бўлса шу жамиятдан олади. Таълим – таълим орқали бола бу жамиятга ҳукмронлик қилаётганларни баҳолай олади. Таълимда билим олиш жараёнида, у нафақат ривожланади, балки жамиятдаги ҳаётга мослашади. Маданият – бу шундай ижтимоий институтки, инсоният ўзи учун яратилган моддий ва маънавий бойликларни танлайдиган маскан. Болага унинг шаклланиш жараёнида адабиёт, мусиқа, расм, оммавий ахборот воситалари ва бошқаларнинг таъсири тегади. Дин – ижтимоий институт сифатида мураккаб ижтимоий кўринишга эга. Бир бутунича тизимда алоҳида тасаввур, сезги, ибодат ҳаракатлари, ташкилотлар ва сиғинувчиларнинг турли хил бирлашмалари мавжуд. Доимий ахлоқий қадриятлар, ислом, христиан (яқинларга севги ва ғамхўрлик, ҳалоллик, чидамлилик, яхшилик, меҳр-мурувватлилик ва б), диний байрам ва анъаналар, диний мусиқа ва бошқалар боланинг жамиятдаги аҳлоқий меъёрлари таъсир этиши мумкин. Ijtimoiy pedagogika tushunchasining mohiyati - Sotsiologiya fani jamiyatning o`zini-o`zi anglashida qudratli vositadir. qaysi jamiyatda sotsiologiya kuchliroq rivojlansa, bu mana shu jamiyatning o`zini to`laroq anglayotgani alomatidir. Sotsiologiya fani inson xulq-atvorini tushunishning aniq va favqulodda yorqin istiqbolini ochadi. Sotsioloyani o`rganar ekanmiz, dunyoga o`zimiz berayotgan talqindan hayotimizni shakllantirayotgan ijtimoiy ta'sirlarga nazar tashlash uchun yuqoriroq o`qtariladi.
- Sotsiologiya fani jamiyat va undagi insonlararo, insonlar va ijtimoiy institutlararo munosabatlar haqidagi fan sifatida pedagogika faniga juda katta material tayyorlab beradi.
- Jamiyat tarbiyasi bu ijtimoiy tarbiya deganidir. Ijtimoiy tarbiya muammolari bilan esa ijtimoiy pedagogika (lat. Socium-jamiyat) shug`ullanadi. Sotsiologiya- insonning ijtimoiy turmushini o`rganish, guruh va jamiyatni o`rganishdir.
- Ijtimoiy mavjudot bo`lgan odamlarning xulq-atvori- uning predmetidir. Sotsiologiyaning faoliyat maydoni keng bo`lib, u ko`chada individlarning tasodifiy to`qnashuvlaridan to global ijtimoiy jarayonlarni tadqiq qilishgacha bo`lgan sohalarni qamrab oladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |