ЭЛЕКТРОМОБИЛ ТАРМО¡ИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
БªЙИЧА ТАКЛИФЛАР КªРИБ ЧИ¯ИЛДИ
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 10 октябрь куни давлатимиз раҳбари
электромобил тармоғини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишган
эди. Унда берилган топшириқлар асосида юртимизда электромобиллар
ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қувватлаш станцияларини кўпайтириш
бўйича таклифлар тайёрланди.
Президент ҳузурида ўтказилган навбатдаги
йиғилишда ушбу таклифлар муҳокама қилинди.
Мутасаддилар тармоқда ишлаб чиқаришни
давлат томонидан қўллабқувватлаш зарурлиги
ҳақида фикр билдирди. Жумладан, республи
-
када ишлаб чиқарилган электромобилларни
утилизация йиғимидан, уларнинг бутловчи ва
эҳтиёт қисмлари, жиҳозлари, хомашё матери
-
алларини божхона божидан озод этиш мўлжал
-
ланмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёни
тўлиқ йўлга қўйилгунча инвесторларга муай
-
ян миқдордаги электромобилларни имтиёзли
шартлар асосида олиб киришга рухсат бериш
таклиф этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари аввалги тақдимотда аҳо
-
ли ўртасида электромобиллар оммалашиши учун
унинг харидини рағбатлантириш зарурлигини
айтган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон элек
-
тромобилларини сотиб олиш учун олинадиган
кредит фоизларининг маълум бир қисми давлат
томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.
20232025 йилларда давлат бошқаруви орган
-
лари, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат улуши
50 фоиздан кўп бўлган корхоналарнинг электро
-
мобиллар харид қилиши ҳам қўллабқувватлана
-
ди. Электромобилларда йўловчи ташиш хизмати
кўрсатувчи шахсларга лицензия учун давлат божи
тўлашда енгиллик берилади.
Маълумки, электромобил ишлаб чиқариш учун
керакли хомашёлардан бири мис. Юртимизда мис
кластерлари ташкил этилмоқда. Бундан фойда
-
ланиб, ушбу кластерларда электромобиллар ва
қувватлаш станциялари учун бутловчи қисмлар
тайёрланади.
Кадрлар масаласи ҳам жуда муҳим. Шу боис,
Турин политехника университети ҳузурида Элек
-
тромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйи
-
ча илмийтадқиқот лабораторияси ташкил этиш,
профессорўқитувчилар ва мутахассисларни ри
-
вожланган давлатларга малака оширишга юбо
-
риш режалаштирилган.
Йиғилишда мутасаддилар ушбу чоратадбир
-
лар натижасида республикамизда йилига 1525
мингта электромобил ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш мумкинлигини қайд этди.
Давлатимиз раҳбари бу йўналиш автомобил
-
созликда рақобат яратиши кераклигини таъкидла
-
ди. Берилаётган имкониятларни соҳага қизиқиш
билдирган ишбилармонлар билан муҳокама қи
-
либ, уларнинг фикр ва таклифлари асосида имти
-
ёзларни янада кенгайтириш, тармоққа тадбиркор
-
ларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига
электромобиллар ва уларнинг бутловчи қисмла
-
рини ишлаб чиқариш бўйича халқаро стандарт
-
ларни жорий этиш вазифаси қўйилди.
ЎзА
шунингдек, кенг кўламли ислоҳотларни
доимий қўллабқувватлаб келмоқда.
Юртимизда Америка Қўшма Штат
-
ларининг "General Electric", "General
Motors", "Hyatt", "John Deere", "Boeing",
"Honeywell" каби етакчи компаниялари
самарали фаолият юритмоқда.
Давлатимиз раҳбари ўзаро стратегик
шерикликнинг янги шароитида Ўзбекис
тон савдо ва инвестициялар, қишлоқ
хўжалиги, тўқимачилик, энергетика, таъ
-
лим, инновация, соғлиқни сақлаш каби
соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришдан
манфаатдор эканини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кен
-
гашининг яқинда бўлиб ўтган биринчи
йиғилишида Америка компаниялари ва
-
киллари ҳам қатнашгани янги лойиҳа
-
ларга йўл очишига ишонч билдирилди.
Шунингдек, “С5+1” форматидаги кўп
томонлама ҳамкорликни ҳамда Афғонис
тон бўйича мулоқотларни изчил давом
эттириш минтақамизнинг умумий барқа
-
рорлигига хизмат қилиши таъкидланди.
Маросим якунида Ўзбекистон Пре
-
зиденти элчиларнинг масъулиятли ва
шарафли фаолиятига катта муваффақи
-
ятлар тилади. Мамлакатимиз билан ҳам
-
корликни мустаҳкамлаш, ҳали ишга солин
-
маган салоҳиятни рўёбга чиқариш, янги
“ўсиш нуқталари”ни топиш борасида фаол
ва ташаббускор бўлишга чақирди.
Элчилар самимий қабул ва самарали
фаолиятига яратилган шароитлар учун
миннатдорлик билдириб, икки томонла
-
ма алоқаларни янада ривожлантиришга
бор билим ва кучғайратини йўналтири
-
шини қайд этдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |