Н. Акбаров. Албатта, одамлар уйи, маҳалласи, ишхонасида тинчлик барқарор бўлсагина янгиланиш, ривожланиш ҳақида ўйлай бошлайдилар.
Аслида бунёдкорлик йўли ҳам жамият ва давлатда одамларнинг осуда, хотиржам яшашга эришилганидан кейинги тарихий босқичдир. Шу боисдан ҳам ижтимоий шерикчиликни янада ривожлантириш тўғрисида қилинаётган ҳаракатларни тинч ва осуда ҳаётимиздан шукроналик, миннатдорлик туйғуси билан бирга олиб боришимиз даркор.
М. Бекмуродов. Инсоният тарихидан яна шу нарса бизга ибратли сабоқ бўладики, улуғ шахслар, юрт эгалари, одамларни бирлаштириб, уларни турли фаолиятлар доирасида уюшишга даъват этганлар.
Ўзбекистон юксак бунёдкорлик йўлидан дадил бораётган мамлакат сифатида одамларнинг чин инсоний фазилатларига, яратувчанлик қобилиятларига таяниб иш тутаётганлиги, Ижтимоий шериклик ҳаракатини қўллаб-қувватлаётганлиги учун ҳам дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топиб, ҳар жабҳада музаффар давлатга айланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |