Ижтимоий ривожланиш назариясининг методологик асослари Иқтисодий ўсиш ва унинг кўрсаткичлари


расм. Иқтисодий ўсиш хусусиятлари



Download 233,5 Kb.
bet7/16
Sana21.02.2022
Hajmi233,5 Kb.
#74620
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Турмуш, тенгсизлик даражаси ва инсон тараққиёти

расм. Иқтисодий ўсиш хусусиятлари

Бу омилларнинг иқтисодиётга таъсир даражаси иқтисодий ўсиш турини белгилайди. Иқтисодий ўсишнинг иккита асосий тури мавжуддир:


1. Экстенсив – бунда иқтисодий ўсиш ишлаб чиқариш омилларининг миқдор жиҳатдан кўпайтирилиши ҳисобига таъминланади. Яъни жамият табиий, меҳнат ва инвестиция ресурслардан кўпроқ фойдаланади ва шу ҳисобга миллий маҳсулотнинг ўсиши таъминланади.
2. Интенсив – бунда иқтисодий ўсиш ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатдан такомилаштириш ва улардан яхшироқ фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади. Интенсив иқтисодий ўсишда миллий маҳсулот янги техника ва технологияларни жорий этиш, иш кучи малакасини ошириш, меҳнатни самаралироқ ташкил этиш, ресурсларни иқтисодиёт тармоқлари ўртасида мақбулроқ қайта тақсимлаш ва ҳоказолар хисобига кўпайтирилади.
Амалиётда экстенсив ёки интенсив иқтисодий ўсишни “соф” ҳолида учратиш қийин. Бунда одатда қайси (интенсив ёки экстенсив) омиллар устуворлигига қараб, кўпроқ интенсив ёки кўпроқ экстенсив иқтисодий ўсиш фарқланади.
Иқтисодиёт фани шакллана бошланишидан иқтисодий ўсиш муаммоси ушбу фан диққат марказида турибди. Мазкур муаммони ҳал этиш аҳоли сони мунтазам кўпайиб бораётган шароитларда уларнинг турмуш даражасини оширишни таъминлайдиган иқтисодий ривожланиш омилларни излашни англатади.
Ривожланган мамлакатларда иқтисодий ўсиш тарихини тадқиқ этиш учун 1971 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган америкалик машҳур иқтисодчи Саймон Кузнец иқтисодий ўсишга: “Хўжаликнинг аҳолининг тобора кўпроқ ва хилма-хил эҳтиёжларини тобора самаралироқ технологиялар ёрдамида ва уларга мос тушадиган институционал ва мафкуравий ўзгаришлар ёрдамида таъминлайдиган қобилиятининг узоқ муддатли ортиши” деган таъриф берган. С. Кузнецнинг фикрига кўра, иқтисодий ўсишнинг учта асосий белгиси бор:
● миллий маҳсулотнинг доимий ўсиши натижасида эҳтиёжларнинг тобора кўпроқ ҳажмини қондириш имконияти;
● ўсишнинг асоси, унинг етарли бўлмаса ҳам зарур бўлган шарти сифатидаги техника тараққиёти;
● ўсиш салоҳиятини тўлароқ амалга ошириш учун зарур бўлган институционал, ҳаракат ва мавкуравий ўзгаришлар (расм).


Download 233,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish