Психологик консультация босқичи. (Психолог би- лан суҳбатлашиш мотивига эга бўлган томон билан алоҳи- да ва гуруҳий шаклларда суҳбат қилинади. Психолог парал- лел равишда психологик харита тўлдириш орқали оилавий муносабатлар ривожи ва оилавий келишмовчилик сабабига ташхис қўяди. Конфликт сабаблари психоанализ қилинади, сабаб ва оқибат ўртасидаги узвий алоқа аниқланади. Шу асосда консультация берилади).
Психологик консультация жараёнига бошқа му- тахассисларни жалб қилиш. (Консультация давомидаги диагностик кузатув ва интервью давомида психологга ёр- дам берувчи мутахассисларга эҳтиёж сезилса, навбат- даги сеансга ўша мутахассислар таклиф қилинади. Бунинг учун психолог бошқа мутахассисни умумий вазият билан таништиради ва психологик сеансдаги ҳамкорлик келишиб олинади. Масалан, Юнусободдаги дала тадқиқо- тида қуйидаги мутахассилар жалб қилинди: 1) виртуал талоқ қилганлиги сабабли ўз ҳаракатларини онгли бошқа- ришга қийналаётган оилага исломшунос олимни таклиф қилиш орқали ёрдам берилди ва оила яраштирилди; 2) эр-хотиннинг иккаласи ҳам татар миллатига мансуб бўлган оила Татар миллий маданий марказининг вакили ёрдамида яраштирилди; 3) янги оилага мослашишга қий- налаётган ва турмуш ўртоғи билан доимо конфликтга киришаётган келинга ўзи ўқиган Тошкент давлат шарқ- шунослик университети педагоги иштирокида ёрдам кўрсатилди).
Оиладага конфликт менежменти ва медиаторлик усулларидан фойдаланган ҳолда психологик сценарий ишлаб чиқиш. (Агар оила аъзоларини яраштиришга учин- чи шахсларнинг таъсири тўсиқ бўлса, эр-хотин ўртасида битта эмас, балки бир нечта вертикал конфликтлар мав- жуд бўлса, ҳамда эр-хотин ўртасидаги ижтимоий-психо- логик ва жинсий масофа узоқлашиб кетган бўлса, бундай оилаларнинг ривожи учун алоҳида психологик сценарий ишлаб чиқилади. Психолог оила билан сценарий асосида такрорий сеанслар ўтказади. Сеанслар турли шаклларда
– индивидуал, гуруҳий ёки психодрамма шаклларида ўтка- зилади. Сеанслар давомида оиладаги конфликт менежмен- тини шакллантиришга ёрдам берилади).
Тезкор психологик ёрдамни якунлаш босқичи.
(Психологик ёрдамни тугатишнинг энг намунали шакли
- оилани яраштириш, улар ўртасида баъзи камчилик ва кучсиз жиҳатлар билан муросага келган ҳолда симпати- яга асосланган илиқ муносабатни шакллантириш. Бироқ оилани яраштириш чоралари фойда бермаса ҳамда томон- лар ўртасидаги муносабатлар деструктивлашиб, айнан ажралмаганлиги сабабли жамиятга аксинча зарар етка- заётганлиги ҳамда бошқа оилаларда нотўғри тасаввур, ўз ижтимоий касалликларини юқтириш таҳдиди кузатил- са, унда ушбу оиланинг конструктив ажрими юзасидан
маслаҳатлар берилади. Шунингдек, оила аъзолари ва пси- холог ўртасида кейинчалик офлайн ёки онлайн тарзда тур- ли масалалар юзасидан психологик маслаҳатлашиб туриш келишуви ҳам тузилиши мумкин).
Оилага психологик ёрдам кўрсатиш харитаси
Ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга психологик ёрдам кўрсатиш маълум бир тизимли босқичларда амалга оширилишини инобатга олган ҳолда, қуйидаги харитадан фойдаланиш ўринлидир.
Хаританинг биринчи жадвали, ижтимоий-демографик маълумотларни тўплаш учун қулай бўлиб, оила аъзолари ҳақида тўлиқ маълумот, яъни туғилган йили, миллати, маъ- лумоти, оиладаги фарзандлар сони ва ёши, яшаш манзили ҳақида маълумот тўплаш имкониятини яратади.
Ижтимоий-демографик қисм
№
т/р
|
Оила аъзолари
|
Туғилган йили
|
миллати
|
маълумоти
|
Фарзандлари (сони, ёши)
|
манзили
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Иккинчи жадвал психологик ёрдам ташаббуси билан чиққан субъектни аниқлаш учун мўлжалланган. Психолог таҳлиллари учун ушбу омил ўта муҳим аҳамиятга молик масалалардан бирига айланиши мумкин. Кўпгина ҳолларда оилада ажрим ҳолатларини олдини олиш ташаббуси маҳал- лий орган вакиллари томонидан кўрсатилади. Аммо ташаб- бус оила аъзоларидан чиқиши, албатта психолог ва унинг бу оилада олиб борадиган кейинги иши учун катта ёрдам вазифасини ўташи мумкин.
Психологик ёрдам ташаббуси билан чиққан субъ- ект (белги қўйиш керак)
-
Эри
|
|
Маҳалла фуқаролар йиғини
|
Хотини
|
|
Яраштирув комиссияси
|
Фарзанди
|
|
“Оила” маркази
|
Қайнотаси
|
|
Хотин-қизлар қўмитаси
|
қайнонаси
|
|
Бошқа вариант:
|
Кейинги психологик ёрдам сўрашга сабаб омилини ўр- ганиш, ёрдам сўраб келаётган шахснинг шахсий мотиваци- ясини аниқлаш, одатда, жиддий зўравонликларни олдини олиши, инсонни психологик ҳимоя қилиш имкониятини берши мумкин.
Психологик ёрдам сўрашга сабаб (белги қўйиш керак)
-
Турмуш ўртоғининг хулқини таҳлил қилиш
|
|
Табиий сабаб (яқинлари- нинг ўлими, хасталиги ва б.) туфайли стрессга туш- ганлиги учун
|
Фарзандининг хулқидаги сал- бий ўзгаришлар
|
|
Оилавий низолар
|
Учинчи шахс (қайнона ва б.) аралашувидан ўзини психоло- гик ҳимоя қилиш
|
|
Бошқа вариант:
|
Оилавий ажрим қарорини қа- бул қилиш учун
|
|
Бошқа вариант:
|
Оилавий-маиший зўрликдан жабр кўрганлиги учун
|
|
Бошқа вариант:
|
Албатта ҳар бир оилани психологик ўрганганда, уни неча йилдан бери бирга яшашини аниқлаш омили муҳим аҳамиятга эга бўлади. Зеро, психологияда оиланинг “ёши- га” кўра: ёш оила (1 йилгача, 3-5 йиллик, 6-10 йиллик тур- муш тажрибасига эга бўлган оилалар), ўрта ёшдаги оила, етук ёшдаги оила (қариялар оиласи) турлари ажратилади ва уларнинг ҳар бири ўзига хос психологик хусусиятларга эга бўлади.
Биргаликдаги турмуш тажрибаси йил.
Муҳим жадваллардан бири, оилавий келишмовчилик, низо ёки ажримга туртки бўлаётган омилларни аниқлаш усули ҳисобланиб, уларнинг асосида психологик ёки ижти- моий, иқтисодий ёки криминал сабаблар келиб чиқади.
Психологик сабабларга - оила аъзоларининг(эр-хотин, қайнона-келин, қайнота-келин ва ҳоказо) темперамент ва характерининг бир-бирига тўғри келмаслиги; интеллект ва дунёқарашларининг турлилиги, яъни тасаввурдаги психо- логик тўсиқлар; оила аъзоларининг низокашлиги, конфликт менежменти билимларининг сустлиги; рашк ҳиссиёти, яъни эр-хотин ўртасида ўзаро ишонч ҳиссининг йўқлиги; хиёнат омили; эрта турмуш; виртуал тобелик; жинсий ожизлик бў- лиши мумкин.
Ижтимоий сабабларга - эр ва хотиннинг ижтимо- ий келиб чиқишидаги фарқлар; ота-она, қайнона-келин ва қўни-қўшнилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар доираси; эр-хотин ёшидаги фарқнинг юқорилиги; фарзандсизлик; кўп хотинлилик ва оиладаги маиший муаммолар; миграция; дин омили; фарзанд тарбиясидаги ўзаро келишмовчилик бўлиши мумкин.
Иқтисодий омилларга - ижтимоий табақаланиш ке- симидаги молиявий номутоносиблик; долзарб муаммолар- дан бири бўлган ишсизлик; оилавий бюджетнинг тартибга солинмаганлиги; моддий етишмовчиликлар; оилавий хол- динг кўникмаларининг ривожланмаганлиги сабаб бўлиши мумкин.
Криминал омилларига - жиноят оламига кириш; зўр- лик, уриш, дўппослаш, ҳақорат қилиш; сохта никоҳ; алкого- лизм; наркомания каби омиллар кириши мумкин.
Оилавий келишмовчиликнинг асосий сабаби, омилини аниқлаш психолог учун ушбу оила билан ишлаш механиз- мини ишлаб чиқиш имкониятини беради.
Оилавий келишмовчилик, низо ёки ажримга турт- ки бўлаётган омиллар -
Do'stlaringiz bilan baham: |