Боланинг шахсияти айнан оилада шаклланишини унутмаслик керак. Гарчи баҳс-мунозараларни тўлиқ бар- тараф этиш мумкин бўлмаса-да, ўзаро мутаносиб хатти-ҳа- ракат билан уларни камайтириш ва зарарсизлантириш мум- кин. Энг самарали кўникма бу болани “эшита билиш”, уни тушуниш ва унинг ўзига хослигини англашдан иборат. Бола билан бўладиган ҳар қандай суҳбатда у билан тенгдошдек суҳбат қилиш зарур. Зеро, у ота-онаси билан тенгдош, энг яқин дўст сифатида ҳар қандай сирларини бўлишиш, ҳисси- ётларини ифодалаш мумкинлигини чуқур ҳис қилган ҳолда суҳбат қила олсин. Бу эса боланинг нафақат тарбияси, балки унинг муваффақиятли таълим олишини ҳам кафолатлайди- ган муҳим омилдир.
Ҳар қандай низоли вазиятни осонлик билан барта- раф этиш мумкин. Ижтимоий муносабатлар сингари ои- лавий муносабатлар ҳам абадий мавзу бўлиб, алоҳида эъти- бор талаб этади. Оилада авлодлар ўртасида мутаносиблик, уйғун муносабатлар ҳукмронлик қилиши, доимо болалар ва ота-оналарнинг завқли кулгилари таралиб туриши учун бир нечта оддий қоидаларга амал қилиш талаб қилинади.
Бола тарбияси учун муҳим бўлган қоидалар тўғрисида ҳинд донишманди Свами Праджмянпаднинг фикрларига мурожаат этишни маъқул кўрдик. Барчада бўлгани каби ҳар бир кишида ҳиссиётлар бўлади ва улар кўпинча шахснинг ички эҳтирослари шаклида намоён бўлади.
Айни вақтда ота сифатидаги киши индивид эмас, балки шахсдир. Ота сифатида бу киши том маънода ота бўлиши ва ички ҳиссиётлари унинг оталигига халақит бермаган тақ- дирдагина намоён этишга қодир бўлган шахс каби ҳаракат қилиши зарур. Отанинг ўғлига нисбатан мақсади қандай бў- лиши керак? Ота фарзандида ўзининг аксини кўришни ис- тайди. Ҳинд халқида ота-ўғил муносабатларининг ривожи ва натижаси тўғрисида шундай қараш мавжуд. Ҳар қандай ота ҳамиша ғалаба қозонишга интилиб, аммо у ўз ўғли ёки шо- гирдидангина енгилишга рози бўлиб яшайди. Албатта, бола- лар йиғлаб туришлари зарур. Шундай оддий қоида мавжуд: Отанинг “ҳа” дейиши бола учун “ҳа”, унинг “йўқ” дейиши эса албатта “йўқ” дея қабул қилиниши шарт. Ҳеч бир шубҳасиз, олов ҳамиша куйдиради. Бу – ҳаётий ҳақиқат. Аммо ҳеч ким- нинг оловга нисбатан нафрати йўқ. Болани “йўқ” деган жавоб- га аста-секин ўргата бориш зарур. Аввал “ҳа”, кейин эса “ҳа” ва “йўқ”. Ундан кейин эса “йўқ” ва “ҳа”. Шу тарзда у секин- лик билан “йўқ” деган жавоб ягона тўғри жавоб эканлигини тушуна боради. Ўсиш эса ана шу “йўқ” деган жавобни тўғри қабул қилишдан иборат. Ўғлингизга аҳмоқона гапни вайсашга ижозат беринг. Бу сизнинг нуқтаи назарингизда аҳмоқона гап. Унга: “Ҳа, ҳа, ҳа. Жуда яхши. Мен сенинг нима демоқчи экан- лигингни тушундим, ҳа, ҳа, ҳа” деб уни яхшилаб эшитинг. Айни вақтда унга ичини тўкиб солишга имкон яратиб бўлгач, агар у гапирган гап билан ҳаёт ўртасида номувофиқликни сез- ган бўлсангиз, унга буни босиқлик билан кўрсатиб беришга ҳаракат қилинг. Тарбиянинг асоси – болаларга тахмин қилиш эмас, балки нарса-ҳодисаларни қандай бўлса, шундайлигича кўра билишни ўргатишдан иборат. Агар болалар ниманики илғаса, нимани кўра билса, фарқлай олса ва турли хил савол- лар берадиган бўлса, тезда унга рағбат беринг. Сиз фақат ўз билганингизни қиласиз. Болага нимани нотўғри қилган бўл- са, нотўғрилигини кўрсатинг. У бирор нарсани нотўғри қил- ган бўлса, унинг қилмиши ижтимоий меъёрларга тескари эканлиги туфайли нотўғри эканлигини кўрсатиб беринг. Нега унинг хатти-ҳаракати нотўғри қабул қилинди? Чунки у билма- ганлиги туфайли шундай ҳаракатни содир этди. Кўп ҳоллар- да болани ўз ҳукмингиз билан босим остига олманг, зеро, у сиздан фақат ва фақат маъқуллаш ёки қоралашингизни кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўз қилмиши учун ўзига ўзи ҳукм чиқариши учун унга фактларни келтириш керак, холос. Бо- лалар ўқиш-ўрганишни истамайдилар. Улар фақат ўзларини ўраб турган атроф-муҳитни қабул қилишади. Улар сизнинг хатти-ҳаракатларингизни кузатишади. Сизнинг гапираётган гапингиз билан хатти-ҳаракатингиз ўртасидаги фарқ сезилган тақдирда уларнинг тасаввурида зиддият пайдо бўлади.
Агар бола сиздан йўл кўрсатишни сўрайдиган бўлса, имкон қадар кенгроқ тушунтиришга ҳаракат қилинг ва яку- ний қарорни бериш учун унга имконият яратинг. Жавоб то- пиш ва тажриба қилиб кўриш учун унга имконият яратишга кучингиз етгунча ҳаракат қилинг. Фарзандингизга уч нарса: Муҳаббат, меҳр ва эркинлик беринг. Қуйида аксарият ота- она саволларига мутахассис-психолог жавобларини қисқача келтириб ўтишни жоиз деб топдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |