II. Бандлик соҳасида узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш
18.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича узоқ муддатли миллий стратегияни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш:
меҳнат бозори ҳолатини чуқур ўрганиш, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳар томонлама таҳлил қилиш, сифатли ва холисона баҳолаш орқали меҳнат бозорида банд аҳоли улушини оширишнинг илғор механизмларини жорий қилиш;
бандликни оширишга ёрдам берадиган ва ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ишсизлик даражасини камайтиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
бандликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш ва самарали сиёсат олиб бориш орқали аҳолини доимий иш ўринлари билан таъминлаш асосида уларнинг реал даромадларини ошириш;
бандликни қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган сиёсатни ва ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқаришнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
2020 йил 1 декабрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
19.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучининг рақобатбардошлигини ошириш концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:
ташкилотларда илғор хорижий тажриба асосида меҳнат унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
мамлакат ишчи кучининг инсон капитали даражасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уни аниқлаш ва баҳолаш индекслари методикасини тармоқлар ва ҳудудлар бўйича яратиш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа ташкилотларида меҳнатни меъёрлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш режа-жадвалларини тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
2020 йил 1 декабрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
20.
|
Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса, унинг камбағал қатламини, хотин-қизлар ва ёшларни, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, «Ишга марҳамат» мономарказларида қисқа муддатда касб-ҳунарга ўқитиш тартибини белгилаш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
2020 йил сентябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
21.
|
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича янги механизмларини жорий этиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси
|
2020 йил сентябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
|