8
I БОБ. ИҚТИСОД ФАНЛАРИДАН КЕЙСЛАР ВА УЛАРНИ
ЕЧИШ УСЛУБИЁТИ
1-§. Кейс-технологиясидан «Иқтисод» фанларида фойдаланиш
зарурияти ва аҳамияти
Ҳозирги кунда нафақат
замонавий
зарур билимлар йиғиндисида, балки янги
билимларни ўрганиш услубларида ҳам катта
ўзгаришлар рўй бермоқда. Билимлар жуда
кўп, лекин уларни эгаллаш услублари
тубдан ўзгармоқда.
Айни пайтда республикамиз таълим тизимининг модер-
низацияси амалга оширилмоқда,
яъни янги мазмун, ёндашув,
педагогик менталитет таклиф этилмоқда.
Бундай шароитларда фан ўқитувчилари замонавий иннова-
цион технологиялар, ғоялар, йўналишларнинг кенг спектрида
ҳаракатланишларига тўғри келади. Маълум нарсаларни очиш эмас,
балки республикамизда мавжуд, қолаверса, халқаро
ижобий
педагогик тажрибалардан фойдаланишлари зарур. Бугунги таълим
технологияларини ўрганмай туриб, педагогик саводли мутахассис
бўлиши мумкин эмас.
Билимларни ихтиёрий равишда эгаллаш ўқувчи томонидан
ўқув ҳаракатларни турли манбалардан фойдаланилган ҳолда
мустақил эгаллаш асосида қурилади. Фаолиятли ёндашувнинг
асосий мақсади ҳам, ўқувчини ўқишни ва ахборотни «қиёмига»
етказиб қайта ишлашга ўргатишдир.
Самарали янги технологиялардан бири кейслардан фойда-
ланилган муаммоли-вазиятли ўқитишдир. Ўқув кейсларини
республика ўқув-тарбия амалиётига жорий этиш ҳозирги
куннинг
долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Ўқитишнинг кейс технологияси (услуби) – бу ҳаракат билан
ўқитиш, ҳодисаларни аниқ вазият асосида ўрганишдир. Техно-
логиянинг моҳияти – умумий қонуниятларни аниқ ҳолларни таҳлил
қилиш мисолида ўрганишдан иборат.
9
Касбий фаолиятида ўқувчи мантиқан фикрлаш, саволларни
шакллантириш, асосли жавоб бериши,
шахсий хулосаларини
шакллантира олиш, ўзининг фикрини ҳимоя этиш каби
кўникмаларни билиши керак бўлади.
Иқтисод циклидаги фанларни ўрганишда кейс услубидан
фойдаланиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади, чунки ўқув жараёнида
импровизация
1)
лардан фойдаланиш, ўқувчиларнинг ҳақиқий
вазиятларга максимал равишда яқинлашишини ва ўхшаш (адекват)
ечимларни қабул қилишини талаб этади. Иқтисодий фанлар
ўқувчиларга нафақат
назарий билимларни узатиш, балки уларни
ҳақиқий муҳитда амалий фаолият қилишга ҳам ўргатади.
Кейснинг услуб сифатидаги
хусусиятларидан бири, унинг иқ-
тисод бўйича интеграллашган
билимлар бериш ва «Корхона иқ-
тисодиёти», «Макроиқтисодиёт»,
«Микроиқтисодиёт» каби фан-
ларда
олинган билимларни синтез
қилишга ёрдамлашади. Назарий
ўқитишнинг хусусиятларидан бири, саналган ҳар бир фаннинг
иқтисоднинг турли даражадаги хусусиятларини ўрганади. Лекин
ушбу барча даражалар чиндан ҳам ўзаро боғланган.
Шунинг учун
амалий фаолият интеграл билимларни, кўп ўзгарувчилик вазиятда
ҳаракатланишни билишни талаб этади. Кейс иқтисодиёт дуч
келадиган ҳолатларнинг барча турли-туманликларини кўрсатиш-
нинг яхши услуби ҳисобланади. Бу жараёнларда ўқувчилар ҳақиқий
дунёда давлат дуч келадиган муаммолар ажойиб эмас ва бундай
муаммолар билан амалда барча давлат дуч келиши мумкинлигини
тушунадилар.
Кейснинг фойдали томонларидан бири ўқувчиларга
давлат
иқтисодини мувафиқлаштиришнинг турли-туман усул ва услублари
билан таништириш, уларга иқтисодни бошқариш ҳақидаги
ўзларининг тасаввурларини кенгайтириш имкониятини беришдан
иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: