Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/35
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#51647
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
Q.Nazarov va bos. Ijtimoiy falsafa

ижтимоий эксперимент ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Шу маънода,
ижтимоий экспериментнинг қуйидаги хусусиятлари алоҳида қайд этилади:
1. Ижтимоий эксперимент ўзининг аниқ натижаларига эга. Физика, химия,
биология фанларидаги экспериментлар турли даврларда турли
мамлакатларда такрорланиши мумкин, чунки табиатнинг ривожланиш
қонуниятлари, ишлаб чиқариш муносабатлари шаклига ҳам, типига ҳам, миллий
ва тарихий ўзига хосликка ҳам боғлиқ эмас.
Ижтимоий экспериментлар иқтисодни қайта қуришга, миллий давлат
тизими, таълим ва тарбия тизимига қаратилган бўлиб, улар турли тарихий
даврларда турлича бўлиб қолмай, балки бутунлай қарама-қарши
натижаларни бериши мумкин.
2. Ижтимоий эксперимент объекти барча социумлар таъсиридан ва
экспериментдан ташқаридаги объектлардан озроқ миқдорда ҳимояланади. Бу
ўринда ишончли ҳимояловчи асбоблар бўлган вакуум насослари, ҳимоя
экранларини қўллаш яхши натижалар бермаслиги мумкин. Булар
жисмоний экспериментларда қўлланилади. Бундан келиб чиқадики,
ижтимоий эксперимент, фан тили билан айтганда, соф шароитсизликка учраши
шундай ҳолатларга боғлиқ. Масалан Ш. Фурье ва унинг тарафдорлари томонидан
олиб борилган тадқиқотларни кўрсак, бу ўзига хос идеал ва гармоник жамиятни
барпо этиш эди. Р. Оуэн тадқиқотидаги кооперативлар барпо этиш, Англия ва
Америка коммуналарини ташкил этиш ва ҳоказо тадқиқот натижалари умуман
ўйлаб кўрилмаган.
Ижтимоий экспериментда техника хавфсизлигини таъминлашга жуда катта
талаблар қўйилади. Ҳозирги вақтда ижтимоий экспериментлар ва илмий
экспериментлар ўртасидаги чегара камая бошлади, лекин у ҳали сақланмоқда.
Ҳозир гап ҳар кун, ҳар соатда одамларга таъсир қиладиган, уларнинг жисмоний


60
ва психологик соғлиқларига таъсир қиладиган экспериментлар ҳақида
кетмоқда. Эксперимент вақтида озгина нарсанинг ҳам тўғри ташкил
қилинмаслиги одамларга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай эксперимент
ташкилотчиларининг фаолиятини оқлаб бўлмайди. Эксперимент бошланмасдан
олдин инсонпарварлик ғояси унинг дастурига киритилиши шарт.
З.Ижтимоий эксперимент лойиҳавий билимлар олиш учун
ўтказилади. Бу эксперимент икки вазифани ўз ичига олади: ўрганувчи ва амалий.
Айтайлик, академик И. П. Павлов ва унинг шогирдлари итлар ҳамда маймунларда
ўтказган тажрибаларида олий асаб фаолиятидаги физиологик ўзгаришларни
билиш орқали илмий назарияни яратишган эди. Шунга қарамай,
экспериментлар амалий мақсадда ҳам ишлатилиши мумкин.
Инсонлар устида тажриба ўтказиш қанчалик истиқболга эга бўлишига
қарамай ғайриинсонийдир. Ижтимоий экспериментнинг асосий вазифаси жамоа
фаолиятини фаоллаштиришдир. У ҳолда экспериментнинг назарий аҳамияти
нимада? Биринчидан, ижтимоий эксперимент катта назарий далилга эга
бўлиши керак. Агар далил бўлмаса, ижтимоий эксперимент илмий бўлмайди.
Иккинчидан, унинг натижалари, албатта бошқа фанлар ва унга яқин бўлган
фанлар (тиббиёта ва архитектура) билан ҳисобга олиниши керак, лекин бунда
назарияни тасдиқлаш, ундан ўзиб кетиш экспериментнинг мақсадига
айланмайди.
Билиш жараёнида ижтимоий башорат масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Маълумки, инсон аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти орқали тарих
зарварақларини яратади. У ҳар доим келажакни билишга интилади. Уни
мамлакатнинг тақдири қизиқтириши ёки қизиқтирмаслиги мумкин. Бироқ
информацион-компьютер даврига келиб, унинг қандай бўлиши деярли
барчани қизиқтирмоқда. Шу билан бирга, инсоният ҳаёти хавф остида қолганлиги
ҳеч кимни ўйлантирмайди. Бундай қизиқиш футурологик портлашга олиб
келади. Файласуфлар, социологлар, иқтисодчилар, тарихчилар келажакни
кенг миқёсда ўрганишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар бугуннинг 2000 йил


61
муаммоларидан тортиб то кейинги миллион йил ичида инсониятнинг ҳаёт
ёки ҳаёт бўлмаслиги масалаларигача ўрганмоқдалар.
Башоратнинг моҳиятини кўпроқ XX асрнинг буюк физиологларидан бири
П. К. Анохин очган. У башоратни ҳаққониятнинг вақтдан илгари акс этиши
сифатида таърифлаган. П.К.Анохиннинг назариясида «вақтдан илгари
инъикос этиш» ҳақида гап боради. Бу қўзғалиш барча биологик оламга,
ҳайвонларгагина эмас, балки ўсимликларга ҳам хосдир. Тирик организм
олдиндан кўра билиш қобилиятига эга. Инсон башорат қилиш жараёнида йўқ
объектга, кузатиш мумкин бўлмаган объектга, ҳаттоки, ҳаёти давомида
учрамаган объектларга ҳам дуч келади. Шундай қилиб, ижтимоий
башоратнинг моҳиятини тушунтириш анча қийин.
Ҳозирги пайтда башоратга ижтимоий амалиёт мобайнида
ривожланган инсон онгига хос хусусият сифатида қаралмоқда. Бошқача
айтсак, олдиндан кўра билиш индивидуал башоратда эмперик малакага
асосланганлигига қарамасдан инсон фактологик маълумотлардан озод бўла
олмайди. Бу жамиятнинг инсон онгига таъсиридир.
Ижтимоий башоратнинг табиати илмий башоратнинг тузилишида яққол
кўринади. Илмий башорат ҳеч қандай мистикага асосланмайди. Бизни
қизиқтираётган ҳодиса, жараён ва тенденцияларнинг кейинги ривожланиши
ҳали ўрганилмаган, лекин аниқ билимларга таянади. Шу ўринда илмий
башоратнинг каромат қилишдан принципиал фарқларини айтиб ўтиш жоиз.
Олдиндан айтиб бериш реал борлиққа таянади.
Илмий башорат келажакни мутлақ ва тўлиқ билишга даъво
қилмайди. Келажакни айтиб бериш ва утопия (хом хаёлликлар)нинг
хатолигини илмий далиллар ва мулоҳазалар билан исботлаб бўлмайди, чунки у
бир-бирига боғлиқ. Башоратларни эса илмий-назарий мулоҳазалар
ёрдамида текшириб кўриш мумкин. Бу эса уларнинг тўғрилигини
исботлаши ёки исботламаслиги мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, илмий
башорат билимларнинг эҳтимоллигидир. Унинг тўғрилик даражаси келажакни
олдиндан айтиб беришнинг қандайлигига боғлиқ, яқин келажакни олдиндан


62
айтиб бериш (биздан 20-30 йил кейинги давр), образи, (кейинги 100
йилликдан кейинги даврлар). Бу билимларнинг қайси даражада йўналганлигига
қараб, ишончли асос топиш осон. 1-ҳолатда ишончли башоратлар бўлиши
мумкин. 2-ҳолатда билимлар ҳақиқатдан устун келади. Улар мавжуд бўлмаган
индукцияга асосланган. 3-ҳолатда биз жуда катта фаразларга
(гипотезаларга) дуч келамиз. Иккинчидан, олдиндан кўра билиш даражаси
билимларга қай даражада таянганлиги билан боғлиқ. Учинчидан, олдиндан кўра
билиш ишончлилик даражасига прогноз қилинаётган жамият ҳолатини ва
унинг алоҳида компонентлари мураккаблигини ҳисобга олиш билан боғлиқ.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish