Ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун кенг ва тенг имкониятлар яратилди. Давлатимизда қарийиб 1 млнга яқин ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини бевосита таъминлашга қаратилган 35 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” Қонун қабул қилинди, БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенцияси (Нью-Йорк, 13.12.2006 й.) ратификация қилинди (07.06.2021 й.);
Нуроний ва фахрийларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилди. O‘zbekistonda 3 milliondan ortiq aholi yoki qariyb 9 foizni keksalar tashkil etadi. Keksalarni moddiy qo‘llab-quvvatlash, ularga har kuni g‘amxo‘rlik ko‘rsatish uchun mahalla darajasida tizim yaratilмоқdа. har yili 16 mingdan ortiq yolg‘iz keksalar parvarishga muhtoj, sanatoriylarda sog‘lomlashtiriladi; 25 ming nafar kam ta’minlangan keksalar uchun dori vositalari, protezlar va ortopediya buyumlari bilan ta’minlanadi. Davlat tomonidan ta'minlanadi va jarrohlik operatsiyalari xarajatlari byudjetdan qoplanadi.
2021-yil 1-apreldan boshlab kam ta’minlanganlarni ijtimoiy himoya qilishning yagona reestri axborot tizimiga kiritish orqali болалар нафақаси, моддий ёрдам бериш бўйича ro‘yxatga olishning yangi mexanizmi joriy etildi. Оворагарчиликлар, қоғозбозликлар олди олинди.
Юртимизда очиқ сиёсат олиб борилиб, илк бор аҳолининг камбағаллик даражаси тан олинди.
so‘nggi yig‘ilishda Prezident uyma-uy yurib o‘tkazilgan so‘rov natijalariga ko‘ra, mamlakatimizda 2 million 200 ming aholi hali ham ijtimoiy yordamga muhtoj ekani aniqlanganini ta’kidladi.
Мигрантларни давлат томонидан ҳар томонлама ҳимоя қилиш тизими йўлга қўйилди.
Халқаро миграция ташкилоти Конституцияси (Брюссель, 19.10.1953 й.) ратификация қилинди (26.12.2018 й.). Қонунчилик палатаси томонидан “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида” Қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Яна бир муҳим жиҳати, ижтимоий ҳимоя бўйича давлат бошқаруви тизимида ҳам институционал ўзгаришлар юз берди. Хусусан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси каби ижтимоий ҳимоя тизимида алоҳида махсус ваколатли давлат органлари ташкил этилди. Бундан ташқари, маҳаллабай, хонадонбай ишлаш тизими орқали ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси фаолияти йўлга қўйилди.
Манзилли ижтимоий ҳимоя Aynan uyma-uy yurish asosida aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlari muammolarini aniqlash, hal etish va monitoringini olib borish maqsadida xalq orasida “Temir daftar” deb ataladigan ma’lumotlar bazasi shakllantirildi. ularga iqtisodiy, huquqiy va psixologik yordam ko'rsatish.. Bundan tashqari, analogiya bo'yicha "Ayollar", "Yoshlar", “Меҳр” daftarlari keyinchalik shakllantirildi.
Уй-жойга эҳтиёжи бор оилалар қўллаб қувватланди.
Соғлиқни сақлаш – дори дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, тиббий хизматда бепул чегараси ҳали аниқ эмас.
Шу ўринда, мамлакатимизда амалга оширилган ижтимоий сиёсат борасидаги барча саъй-ҳаракатлар БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадларига ҳамоҳанглигини таъкидлаш лозим.
O‘zbekistonda ijtimoiy himoya tizimining asosiy va kuchli tomoni insonning barcha faoliyatini qamrab oluvchi turli xil dasturlarning keng doirasi mavjudligidir.
Таклифлар
Ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида соатлаб гапириш мумкин.
Асосийси бошланган кенг қамровли ишларни, эришилган натижаларни янада юқори суръатда давом эттиришдир. Президентимиз таъкидлаганидек, “Инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва ёрдамга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш – давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишидир”.
Бунда, энг аввало, ушбу масалаларнинг конституциявий асосларини такомиллаштириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Таъкидлаш жоизки, Тараққиёт стратегиясининг 4-устувор йўналиши “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” деб номланиб, бевосита ижтимоий ҳимоя масалаларига қаратилган.
Шу ўринда юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни таклифқиламан:
1. Ижтимоий давлатни барпо этиш масаласи глобаллашув даврида давлатлар ва жамиятлар олдида турган муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ҳуқуқий мақомни Конституцияда акс эттириш зарур.
2. Бугунги кунда “ижтимоий сиёсат”, “ижтимоий ҳимоя”, “ижтимоий кафолат” каби тушунчалар аввалгисидан фарқ қилиб, ҳаётимизда содир бўлаётган ўзгаришларни тобора кўпроқ ўзида акс эттирмоқда. Шу муносабат билан, Асосий қонунимиздаги ижтимоий ҳуқуқлар қаторида болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахслар, кекса авлод вакиллари, ёшлар, хотин - қизлар, мигрантлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга оид нормалар ўз ифодасини топиши лозим;
3. Давлат хусусий шерикчилик асосида таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимояга оид бошқа масалаларнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ;
4. Камбағалликка қарши тизимли курашишни ҳуқуқий асосларини баён этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |