Мустақил ишлаш учун масалалар
1-масала. Акциядорлик жамиятидаги 3 та корхона бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган.
Корхонлар
|
Саноат ишлаб чиқариши ходимлари сони, киши (f)
|
Ойлик иш ҳақи фонди, минг сўм (xf)
|
Ўртача ойлик иш ҳақи, минг сўм (x)
|
А
|
1
|
2
|
3
|
1
2
3
|
270
121
229
|
56484
33275
51754
|
209,2
275,0
226,0
|
Жами
|
620
|
141513
|
?
|
Ўртача ойлик иш ҳақини аниқланг:
1) 1 ва 2 устунлардаги маълумотлар бўйича;
2) 1 ва3 устунлардаги маълумотлар бўйича.
2-масала. Шаҳар аҳолисининг турар–жой майдони билан таъминланганлиги тўғрисида қуйидаги маълумотлар берилган:
Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган умумий яшаш майдони (м2)
|
10 гача
|
10-12
|
12-14
|
14-16
|
16-18
|
18-20
|
20 дан кўп
|
Оилалар салмоғи (%)
|
11
|
18
|
25
|
16
|
15
|
9
|
6
|
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача умумий яшаш майдонини “шартли момент” усулида аниқланг.
3- масала. Туманлар бўйича буғдойнинг ҳосилдорлиги қуйидагича бўлган:
Туманлар
|
Ҳосилдорлик, ц/га
|
«N»- йилда экин майдони, га
|
«N+1» - йилда ялпи ҳосил, ц
|
«N»-йил
|
«N+1»йил
|
1
2
3
|
25.0
32.0
34.0
|
28.0
30.0
36.0
|
5000
4000
3000
|
80000
120000
110000
|
Аниқланг (3 та туман бўйича):
1) «N»- йилдаги ўртача ҳосилдорликни;
2) «N+1» йилдаги ўртача ҳосилдорликни.
4- масала. Савдо фирмасининг буюртмалар бўлимида учта ходим банд бўлган, иш куни эса 8 соатни ташкил этади. Битта буюртмани расмийлаштириш учун биринчи ходим ўртача 14, иккинчи 15, учинчиси 19 минут сарфлайди. Бутун бўлим бўйича 1 буюртмага ўртача сарфланган вақтни аниқланг.
5-масала. Акционер жамиятининг иккита корхонасида маҳсулот ишлаб чиқариш қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади:
Корхоналар
|
«N»-йил
|
«N+1» йил
|
1-сорт маҳсулотнинг салмоғи, %
|
1-сорт маҳсулотнинг қиймати, млн. сўм
|
1-сорт маҳсулотнинг салмоғи, %
|
Барча ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қиймати, млн. сўм
|
I
II
|
92
80
|
130,2
67,5
|
95
82
|
153,7
65,4
|
Акционерлик жамияти бўйича 1-сорт маҳсулотнинг «N» ва «N+1»- йиллардаги ўртача салмоғини аниқланг.
6-масала. Битта деталга ишлов бериш бўйича иш вақти сарфи қуйидагича тақсимланган:
Битта деталга ишлов беришга вақт сарфи, мин.
|
4-5
|
5-6
|
6-7
|
7-8
|
8-9
|
9-10
|
10-11
|
Ишчилар сони, киши
|
8
|
18
|
23
|
30
|
12
|
6
|
3
|
Ҳисобланг:
1) битта деталга ишлов бериш учун сарфланган ўртача иш вақтини;
2) мода ва медианани.
7-масала. Дўконга қабул қилинган товарлар партиясининг намлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида мода ва медианани аниқланг.
Намлик даражаси, %
|
14 гача
|
14-16
|
16-18
|
18-20
|
20 ва юқори
|
жами
|
Намуналар сони
|
20
|
30
|
25
|
15
|
10
|
100
|
8-масала. Тумандаги фермер хўжаликлари бўйича ўртача пахта хосилдорлиги, мода ва медианани аниқланг:
Пахта ҳосилдор- лиги бўйича хўжаликлар гуруҳи, ц/га
|
20 гача
|
20-24
|
24-28
|
28-32
|
32-36
|
36дан юқори
|
жами
|
Хўжаликлар сони
|
4
|
8
|
16
|
14
|
6
|
2
|
50
|
9- масала. Иккита корхонада “А” номли маҳсулотни ишлаб чиқариш ва унинг таннархи бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Корхоналар
|
I чорак
|
II чорак
|
Бир донасининг таннархи, минг сўм
|
Ишлаб чиқарилган, минг дона
|
Бир донасининг таннархи,
минг сўм
|
Ишлаб чиқарилган, минг дона
|
1
2
|
7,0
11,0
|
6
4
|
6,5
10,8
|
4
6
|
Ҳар бир чорак учун маҳсулотнинг ўртача таннархини аниқланг. Ўртача таннархнинг иккинчи чоракда биринчи чоракка қараганда юқори бўлганлигининг сабабини тушунтиринг.
10-масала. Республикада «N»-йилда буғдой ҳосилдорлиги қуйидагича бўлган:
Кўрсаткичлар
|
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида
|
Фермер хўжаликларида
|
Деҳқон хўжаликларида
|
Ҳосилдорлик, ц/га
|
39.6
|
39.7
|
54.5
|
Экин майдони, минг га
|
422.8
|
845.8
|
171.1
|
Салмоғи, %
|
29.4
|
58.7
|
11.9
|
Барча хўжалик тоифалари бўйича буғдойнинг ўртача ҳосилдорликни аниқнланг:
1) экин майдонларининг хажми бўйича;
2) экин майдонларининг салмоғи бўйича.
11-масала. Корхонада ишчилар ойлик иш ҳақи даражаси бўйича қуйидагича тақсимланган:
Ойлик иш ҳақи, минг сўм
|
200 гача
|
200-240
|
240-280
|
280-320
|
320-360
|
360 ва юқори
|
Ишчилар сони, киши
|
60
|
80
|
130
|
150
|
50
|
30
|
Корхона бўйича ишчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи даражасини “шартли момент” усулида аниқланг.
12-масала. Бирлашмадаги корхоналарининг иккинчи чоракдаги фаолияти тўғрисида қуйидаги маълумотлар берилган.
Корхоналар
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш режаси, млн.сўм
|
Ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот, млн.сўм
|
Режа бажарилиши,%
|
Олий сортли маҳсулот салмоғи,%
|
А
|
1
|
2
|
3
|
4
|
I
II
III
IV
|
400
405
410
420
|
400
408
405
434
|
100.0
100.7
98.8
103.3
|
65.1
64.2
58.5
70.3
|
Аниқланг:
1) бирлашмадаги барча корхоналар бўйича ўртача режа бажарилиши даражасини:
а) 1 ва 2 устундаги маълумотлар бўйича;
б) 1 ва 3 устундаги маълумотлар бўйича;
в) 2 ва 3 устундаги маълумотлар бўйича.
2) олий сортли маҳсулотнинг ўртача салмоғини.
Do'stlaringiz bilan baham: |