III Международная научно-практическая конференция
142
III International Scientific and Practical Conference
шунинг учун ҳам киста сариқ рангда кўринади. Сариқ тана кистасининг
асорати киста ёрилиши ва ёрилгандан сунг шовуллаб қон кетиши, бунинг
натижасида қорин бўшлиғида анча фалокатли симптомлар юзага келиши
кузатилади.
Эндометриод киста.
Бачадон шиллиқ пардаси
(типик строма безлари)
нинг гетеротипик шакилланиши натижасида юзага келади. Бу кисталар
бачадонга ҳос шиллиқ парда билан қопланган бўлиб, детсидуал метаморфоз
билан ўтадиган ҳайз функсиясини бажариб боради. Бунинг этиологияси ва
патогенези аниқ эмас, бироқ бир неча назариялар мавжуд. Улардан бири
регургитатсия назаряси бўлиб
(баъзилар буни имплантатсион назария деб
аташади),
ҳайз қони бачадон найлари бўйлаб ретроград тарзда тушиб
қолганида ундаги эндометрий элементларининг кичик чаноқ ва қорин бўшлиғи
органларга пайвандланиб қолиши натижасида юзага келади. Бу киста қон ёки
қон пигменти бўладиган тўқ қўнғир тусдаги массадир. Бу кистанинг “шоколад”
кистаси деган номи шундан олинган. Олиб борилган тадқиқотлар шуни
кўрсатдики аёллар ўртасида бу 126 нафар аёлларда учираганлигини
кўрсатмоқда.
Дермоид киста.
Таркибида шилимшиқ, суюқмоддалар, баъзида соч, ёғ,
тери ва ҳаттоки тирноқлар кузатилади. Улар дермоид ёки тератом кисталар деб
номланади. Агар бу киста аниқланмаса ёки даволанмаса, янада катталашиш
қобилятига эга баъзида уни ёлғон хомиладорлик деб ҳам аталади, чунки бу
киста катта ҳомила даражасигача катталашиши мумкин, буни ўтказилган
тадқиқотларда кузатувга олинган аёллардан 108 нафарида кузатилди.
Ҳозирда аёллар ва қизларнинг энг катта муаммоси йилда бир марта бўлса
ҳам акушерлар ва гинекологлар ҳузуридан ўтмаслиги ва шифокор кўригидан
ўтишга уялишлиги сабаб бўлмоқда, ҳайз олди оғриқларига ўз вақтида эътибор
бермаслиги, куп ҳолларда оналар қизларининг ҳайз сикли тўғри кечаётганига
эътибор бермаслиги, аёллар шифокор маслаҳатисиз турли хил контрасепсион
воситалардан фойдаланиши, турли шамоллаш ва яллиғланиш касалликларига
оддий кўз билан қарашлари сабабли охири оқибат аёллар жинсий аъзолари
ҳасталикларига ва бепуштликка олиб келади.
Буларнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, икки
йилда бир марта бўлса ҳам шифокор кўригидан ўтиб туриш, қизларда
шамоллаш ва яллиғланиш касалликларини охирги этапгача даволаш, тана
вазнига, қиндаги ажралмаларга эътибор бериб туриш зарур ва шифокор
маслаҳатига биноан контрасептик воситалар қўлланилса, нафақат киста балки
аёлларга ҳос бошқа касалликлардан ҳам ҳоли бўлишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |