III Международная научно-практическая конференция
337
III International Scientific and Practical Conference
5. Казмирчук, В.Е. Аллергия и псевдоаллергия: пора не путать эти
понятия / В.Е. Казмирчук // Клин.иммунология. Аллергология. Инфектология. -
2008. - № 3/1. - С. 6-11.
6. Нарзуллаев Н.У., Современный взгляд на
лечение аллергического
ринита. Инфекция, иммунитет и фармакология №2.Ташкент. с.135-138. 2019г.
7. Walusiak J., Krawczyk-Adamus P., Hanke W., Wittczak T., Palczynski C.
Small nonspecialized farming as a protective factor against immediate-type
occupational respiratory allergy? // Allergy. -2014. –Vol. 59. –P. 1294-1300.
8. Walusiak J., Wiszniewska M., KrawczykAdamus P., Palczynski C.
Occupational allergy to wheat flour. Nasal response to specific inhalative challenge
in asthma and rhinitis vs. isolated rhinitis: a comparative study. //
Int JOccup Med
Environ Health. -2014. -Vol. 17. -P. 433-440.
СУЗИШ БАССЕЙНЛАРИ ГИГИЕНАСИ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ
ЕЧИШ ЙЎЛЛАРИ
Шерқўзиева Г.Ф., Икромова Н.
Тошкент тиббиёт академияси
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида 1113 та замонавий спорт
объектлари
барпо этилди,шулардан 252 таси спорт комплекслари ,861 таси
спорт заллари ва 110 таси сузиш учун сув ҳавзалари. Мустақилликка
эришгандан cўнг спортнинг барча турларини ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилди.Хусусан бу борада энг аввало кучли қонунчилик
яратилди.Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Сузиш
спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да
амалга оширишга оид Давлат
дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ
ҳамда сув спорти турлари бўйича спорт заҳираси ва юксак маҳоратли
спортчиларни тайёрлаш, сув спорти турлари бўйича болалар тренерларини
тайёрлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш, спорт муассасалари тренерлари
ва ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш
мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди. Шу
билан бирга бюджет
маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва
улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида “Низом” ҳам қабул қилинган бўлиб,
унда шуғулланувчилар томонидан бассейнлардан фойдаланишда қуйидагиларга
амал қилиниши шартлари белгилаб қўйилган; бассейнларнинг кириш-чиқиш
жойларида ўрнатилган турникетлар орқали белгиланган вақтда ўтиш; кийим
шкафларида ташқи кийимларни (кўча учун мўлжалланган кийимлар,
пойабзаллар ва бошқаларни) ечиб қолдириш ва бассейн ҳудудида фақат рухсат
этилган, яъни бассейнлар учун мўлжалланган оёқ кийимларда бўлиш;