Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Зич жойлашган транспорт оқимида автомобиль бошқариш 
ҳайдовчидан анча диққат ва эътиборни талаб қилади. Бундай ша-
роитда ҳайдовчи тезда кўникма ҳосил қилиши ва жуда тез чарчаши 
мумкин. Транспорт оқимида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар, айниқ-
са, енгил автомобиль ва мотоцикл ҳайдовчилари сабрсизланадилар 
ва олдинга ўтиб олиш учун барча имкониятларни ишга соладилар, 
кўпчилик пайтларда хавфли ҳолатларни келтириб чиқарадилар.
Зич жойлашган транспорт оқимида ҳайдовчилар узоқ муддатга 
сабр-тоқатли бўлишлари керак. Зич жойлашган транспорт оқим-


473 
ларида олдинги автомобиль тормозланиш оқибатида тўқнашувлар 
бўлиши кўп учрайдиган ҳолатлардан ҳисобланади. Айниқса, бу ҳўл 
ва тойғоқ йўлларда кўпроқ учрайди. Бунга асосий сабаб оралиқ 
масофани тўғри танламаслик ва эътиборсизлик бўлиши мумкин. 
Олдиндаги ҳайдовчи ўзидан кейин ҳаракатланаётган автомобил-
ларга эътиборини қаратиши керак. Олдинда ҳаракатланаётган 
автобус ёки автопоезд бўлса, кетидан енгил келаётган енгил автомо-
билнинг илгарилаб кетиши ёки қувиб ўтиши учун шароит яратиши 
керак. Акс ҳолда олдиндаги чорраҳаларда тўхтаганда бошқа йўна-
лишларни орқадаги ҳайдовчилардан тўсиб қўйиб, уларнинг асабий-
лашишига сабабчи бўлади. Олдинда ҳаракатланувчи ҳайдовчи, 
имкони борича, юк автомобиллари, автопоезд ва тракторлардан 
ўзиб кетиб, кейинидан ҳаракатланаётган тезюрар транспорт восита-
ларининг уларни илгарилаб ёки қувиб ўтишига имконият яратиши 
лозим. Бошқа ҳолатларда бир хил тезлик билан ҳаракатланиб, 
кескин тормозламасликка ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир. 
Зич жойлашган транспорт оқимида
 
олдинги автомобиль кети-
дан ҳаракатланиш анча қийинчилик туғдиради, чунки орқадаги 
ҳайдовчи доимий равишда олдиндаги ҳайдовчининг хатти-ҳара-
катини кузатиб бориши лозим бўлади. Бундан ташқари, транспорт 
оқимида оралиқ масофани танлаш жуда мураккаб вазифадир. Оқим-
да ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг габарит кўрсаткич-
лари, тортиш ва тормозлаш динамикаси ҳар хил бўлганда оралиқ 
масофани танлашда хатога йўл қўйиш хавфли вазиятни келтириб 
чиқаради.
Хавфсиз оралиқ масофа олдинги автомобиль ўлчамларига, оқим 
тезлигига, тормоз тизими тавсифининг фарқига, олдинги автомо-
билнинг юкланиш даражасига, йўл қопламаси ҳамда унинг ҳолатига 
боғлиқ бўлади.
Юқоридаги қайд қилганларга асосланиб, хавфсиз оралиқ масофа 
ҳаракатланиш тезлигига қараб танланади, яъни унинг тахминий 
масофаси қиймати (метр) ҳаракат тезлиги қийматига тенг бўлади.
Масалан, автомобиль 50 км/соат тезлик билан ҳаракатланганда 
оралиқ масофа 50, автомобиль 70 км/соат тезлик билан ҳаракат-
ланганда оралиқ масофа 70 м га тенг бўлиши керак.
Агар олдиндаги транспорт кўриниш масофасини чекламаса
ҳайдовчи «фикрлаш» имкониятига эга бўлади ва у оралиқ масофани 
камайтириши мумкин. Олдиндаги автомобиль кўринишни чекласа, 


474 
агар унинг ишчи тормоз тизими гидравлик юритмали бўлиб, сиз 
бошқараётганники пневматик юритмали бўлса, оралиқ масофани 
ошириш керак. Чунки тормоз юритмасини ишга тушиш вақти, яъни 
тормоз тепкисини босгандан автомобилга секинлашув бошлангунча 
ўтган вақт гидравлик юритмали автомобилларда 0,2-0,4 сония бўл-
са, пневматик юритмасида 0,6-0,8 сония, яъни гидравлик юритма-
лига нисбатан 2-3 баробар кўп вақт талаб этади. 
Ҳўл ва ифлос йўлларда ҳам оралиқ масофани ошириш керак
чунки олдинги автомобиль лой сачратиб ойналарни ифлослантириб, 
кўринишни чеклаб қўйиши мумкин. 
Олдинги транспорт воситаси габарити катта бўлганда ёки унинг 
тормозланиши кутилганда (чорраҳалар, пиёдалар ўтиш ёки умум 
фойдаланадиган транспорт воситалар тўхташ жойлари), етарлича 
кўринмаслик шароитида, ҳайдовчи чарчаган пайтларда ҳам оралиқ 
масофани ошириш мақсадга мувофиқдир.
Одатда, шаҳарларда, тиғиз транспорт оқимида ҳаракатланганда, 
хавфсиз оралиқ масофани камайтириш ҳоллари кўп учрайди. 
Бундай шароитда ҳайдовчи тормозлаш учун доимо шай туриши 
зарур. Тўхташ йўлини камайтириш мақсадида у тормоз тепкисига 
оёғини қўйиб босишга шай туриши керак. Юқори даражали хавфли 
жойларни кўриниш чекланган пайтларда турли белгилар орқали 
аниқлаш мумкин. Масалан, чорраҳага яқинлашаётганликни бошқа 
транспортларнинг ҳаракати, йўл белгилари ва ҳоказолар орқали 
аниқласа бўлади. 
Транспорт оқимида автомобилни бошқариб кетаётганда олдин-
ги ҳайдовчининг мақсадини қуйидаги белгилардан сезиш мумкин: 

бурилиш кўрсаткичларини улаб, секинлаштириб, автомобил-
ни чап ёки ўнгга олиши унинг бурилиши, қайрилиши ёки тўхташи-
дан далолат беради; 

чап бурилиш кўрсаткичларини улаб, тезликни ошириб, авто-
мобилни чап томонга олиши унинг чап томондан илгарилаб ёки 
қувиб ўтишга тайёрланишига ишора бўлади; 

чап бурилиш кўрсаткичини улаб, тезликни оширмасдан чапга 
силжиши, айланиб ўтишга тайёрланиши; 

тезликни камайтирмасдан ўнг томонга силжиши қарама-
қарши айланиши; 

чап бурилиш кўрсаткичини улаб, тезликни камайтириб ўнг 
томонга силжиши қайрилиши; 


475 

оралиқ масофани оширгандан фойдаланиб, габарити кичик ва 
тезюрар автомобилларнинг ҳайдовчилари оралиққа кириб олиш-
лари мумкин. Бундан ҳайдовчи асабийлашмаслиги ва табиий ҳол 
деб қабул қилиши керак; 

олдиндаги ҳайдовчи автомобиль тезлигини оширса, унинг 
кетидан эргашишдан олдин йўл ҳолати вазиятини баҳолаш керак.
Агар тезликни ошириш мақсадга мувофиқ бўлмаса (оғир юкли 
автомобиль ёки йўл сирпанчиқ ва шу каби ҳолатларда), қатнов 
қисмининг ўнгроғига ўтиб, бошқаларни ўтказиб юбориши керак. 
Транспорт оқими тиғиз бўлганда, кўп бўлакли йўлларда қатор 
алмаштириш, айниқса катта юк автомобили, автопоезд ва автобус-
лар учун анча мураккабдир. Транспорт воситаларининг секинроқ 
ҳаракатланаётган бўлакка қайта тизилиши анча қулай. Бунинг учун 
олдинги автомобилнинг орқа чеккасидан автомобилингизнинг орқа-
сидаги масофа икки автомобиль узунлигига тенг бўлса, қайта 
тизилиш осон амалга оширилиб, бу йўлларда ҳаракатланиш қоида-
лари талабига асосан бажарилган бўлади. 
Олдинги автомобилнинг юкхонасида юк яхши маҳкамланмаган 
бўлса, юкнинг у қатнов қисмига тушиб кетишини эсда тутиш ва 
буни уни эътиборсиз қолдирмаслиги керак.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish