Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Қизил ранг
аварияли ишораларни беришда қўллашга тавсия 
этилади (яъни тормоз тизими суюқлигининг камайиши, мойлаш 
тизимидаги мой босимини камайиб кетиши каби ҳолларда). 
Яшил ранг
автомобиль ҳаракатда бўлган вақтда қурилмаларни 
назорат қилишда (бурилиш кўрсаткичлари, габарит чироқлар, исит-
гич) қўллаш тавсия этилади. Яшил ранг узоқни ёритувчи чироқлар 
уланганини назорат қилиш учун ҳам қўлланилади. 
Сариқ рангни
ҳаракатланиш мумкин бўлмаган ҳоллардан хабар-
дор қилиш (тўхтаб туриш тормози) ёки тизим ва агрегатнинг авария 
ҳолатида бўлганидан хабар бериш (аккумулятор батареясининг 
зарядланиши) учун қўллаш тавсия этилади.
Автомобиль конструктив кўрсаткичларининг мукаммаллаш-
тириб борилиши уни бошқариш жараёнини осонлаштириш билан 
бирга, ҳаракатланиш хавфсизлиги ва тежамкорлигини назорат қилиш 
учун ҳайдовчига информацион юкни оширади. Давом этаётган бош-
қаришнинг автоматлаштириш жараёни қанчалик кенг имконият-
ларни очиб бермасин у ҳайдовчининг турли формадаги информа-
циясини оширади.


452 
Товушли информативлик
– бу транспорт воситасининг ҳайдов-
чининг товушли информация билан таъмин қилиши. Товушли 
ишора билан кўриш информацияси уларни алоҳида қабул қилгандан 
кўра яхши натижа беради. Товушли ишоранинг устунлиги шундаки, 
уни ҳайдовчи кўриш информациясидан ажралмаган ҳолда, яъни 
бошини бошқа томонга бурмасдан қабул қилиниши мумкин товуш-
ли информацияни шакллантиришга, шовқиннинг қабул қилиш 
имкониятини пасайтиришни ҳисобга олиш зарур. Шовқин даража-
сидан товуш даражаси ўртача 20 дб ва абсолют чегарадан 40-60 дб 
юқори бўлиши керак. 
Тактик информативлик
– босим, тебраниш каби ҳолатлар 
таъсирида тери юзасида сезишнинг шаклланиш хусусияти. Тран-
спорт воситасини бошқаришда бундай хусусиятлар бошқариш 
органлари орқали берилади. Бошқариш органлари информацияни 
доимий равишда (рул чамбараги) ёки вақти-вақти билан (тормоз 
техникаси, бурилиш кўрсаткичини улаш дастаси) беради.
Бошқариш органларининг вазифасидан қатъи назар, уларнинг 
кабинада жойлашуви қуйидаги принципларга асосан амалга ошири-
лиши керак:

ҳаракатни тежаш, яъни ҳаракатлар сони ва масофаси имкон 
борича камроқ бўлиши лозим;

ҳаракатнинг оддийлиги;

ҳаракатнинг тугаши кейинги ҳаракатни бошлашга қулай 
бўлиши;

оёқ-қўллар орасида юкларнинг оптимал тақсимланиши;

бошқариш органларининг жойлашуви оёқ ва қўллар 
ҳаракатланиши зонасида бўлиши; 

иккинчи даражали бошқариш органларининг ўрнатилиши;

йўл қўйиладиган узоқликда бўлиши;

ҳаракат стереотиплигини таъминланиши (босганда уланиши, 
юборганда ажралиши);

тасодифан уланишнинг имкони бўлмаслиги. 
Автомобилсозлик саноатининг ривожланиши билан автомобил-
ларнинг сифати, шу жумладан уларнинг йўлда ўзини тутиш хусу-
сиятлари ўзгаради. Олдинги ғилдираклари етакловчи автомобил-
ларнинг йўлда ўзини тутиш орқа ғилдираклари етакловчи авто-
мобиллардан тубдан фарқ қилади (айниқса сирпанчиқ йўлларда). 
Шунинг учун ҳайдовчилардан автомобиль бошқаришнинг ўзгача 


453 
усулларини қўллашни тақозо этади. Бу олдинги ғилдиракларга 
тортиш кучининг мавжудлиги ва автомобиль умумий оғирлигининг 
сезиларли қисми тўғри келиши билан боғлиқ. Бундай хусусиятлар 
автомобилнинг етарли бўлмаган бошқарувчанлик хусусиятининг 
анча ошишига сабаб бўлади. Буровчи момент ва вертикал юк билан 
юкланган шина ёнланма куч таъсирида тойишига ёмон қаршилик 
кўрсатади. Тўғри йўлда ҳаракатланганда, ҳатто йўл сирпанчиқ бўл-
ганда ҳам автомобиль ён томонга сурилмасдан ҳаракатланади. 
Бунга етакловчи ғилдиракларда қўйилган буровчи момент ва авто-
мобилнинг олдинги қисмини двигатель билан яхши юкланганлиги 
учун шундай натижага эришилади. 
Тўғри йўлга бурилишга киришдан олдин тезликни анча камай-
тириш лозим. Бурилишга киргандан кейин тезлик камайтирилса, 
автомобилнинг ён томонга сурилиши тезда ошиб кетади ва уни рул 
чамбарагини буриш билан тўғрилаб бўлмаслиги мумкин. Гап шун-
даки, тезликни камайтириш учун дроссел тўсгичини ёпиш амалда 
двигатель орқали тормозлаш демакдир. Бундан ташқари, автомо-
биль массасининг қайта тақсимланиши натижасида орқа ғилдирак-
ларнинг юки камайиши ҳисобидан уларнинг ён томонга сурилиши 
кескин ошиб, автомобилни вертикал ўқ атрофида айлантириши 
мумкин. Шунинг учун ҳайдовчи бурилишга киришдан олдин 
тезликни камайтириши кераклигини унутмаслик керак. Мабодо 
бурилиши пайтида ён томонга сурилиш вужудга келганда тезликни 
камайтирмасдан сурилиш томонга рул чамбарагини буриб, сури-
лишининг олдини олиш мумкин.
Иккинчи усулда автомобиль тезлигини аввалгисидан бир оз 
оширса, олдинги ғилдираклар орқа ғилдиракларни «тортиб» сури-
лишдан олиб чиқади. Бунда рул чамбарагини буришга эҳтиёж 
қолмайди. Мабодо сурилиш жуда катта бўлса тезликни ошириш 
билан бирга сурилиш томонга рул бурчагини буриш керак. Бури-
лишда тезликни оширишга жуда эҳтиёт бўлиш керак, агар олдинга 
етакловчи ғилдиракларга қўйилган тортиш кучи ғилдиракнинг йўл 
билан тишлатиш кучидан ошса, олдинги ғилдиракнинг марказдан 
қочма куч таъсирида ёнга сурилиши бошланади. Бунда автомобиль 
ҳайдовчи берган бурилиш йўналишидан каттароқ траекторияда 
ҳаракат қилади. Ҳайдовчининг бунда рул чамбарагини буриб, йўна-
лишни тўғрилашга уриниши натижа бермайди. Чунки ғилдираклар 
йўл билан тишлашмаганлиги туфайли автомобиль йўналишига 


454 
таъсир эта олмайди. Ғилдираклар билан йўл орасида тишлашиш 
кучини тиклаш учун дроссел ёпгични бироз ёпиш кифоя.
Юқорида баён этилганларга асосан, олдинги ғилдираклари етак-
ловчи автомобиль ҳайдовчисига қуйидагиларни тавсия этиш мумкин: 

биринчидан, тўғри йўлда ҳаракатланганда автомобиль тезли-
гини тахминий эмас, спидометр кўрсатиши бўйича назорат қилиш 
керак; 

иккинчидан, бурилишга яқинлашган сари тезликни шу 
даражада камайтириш керакки, токи зарурат бўлганда уни ошириш, 
ғилдирак билан йўл орасидаги тишлашиш кучидан тортиш кучини 
оширмаслик лозим; 

учинчидан, ёнланма сурилиш вужудга келганда дроссел 
ёпмасдан ҳаракат йўналишини рул чамбараги ёки тортиш кучини 
ошириш билан сурилишни бартараф этиш керак; 

тўртинчидан, олдинги ғилдирак ёнга сурилганда дроссел зас-
лонкасини кескин босмасдан ёки рул чамбараги билан кескин ҳара-
катлар қилмасдан кўриб ўтган усуллардан бирини қўллаш керак. 
Автомобилларни бурилишларда ҳаракатланганда қатнов қисми-
да 5-7 мм баландликда сув бўлса, автомобиль ҳаракатланиш траек-
ториясидан чиқиб бошқарилмайдиган бўлиши мумкин. Ҳаракатла-
ниш тезлиги ошганда сувнинг ғилдирак остидан сиқиб чиқаришга 
қаршилиги ошади. Сув етакловчи ғилдирак олдига тўлқин шаклида 
тўпланиб, уни йўл қопламаси сатҳидан кўтаришга интилади. 
Критик тезликда ҳаракатланганда сувни сиқиб чиқариш қаршилиги 
шинанинг вертикал юкланишига тенг бўлади ва у йўл қопламасида 
узилиб, сув чанғиси каби сузади, орқа ғилдирак эса сувни тўла 
сиқиб чиқаради ва йўл қопламасидан ҳаракатланади.
Бу ҳолатда автомобиль бошқарилмайдиган бўлади. Ишчи 
тормоз тизимининг эффективлиги 2 бараварга камайиб, тормоз 
йўли эса 1,5 бараварга ошади. Шунинг учун гидросирпаниш деб 
қаттиқ силлиқ йўл қопламасида олдинги етакловчи ғилдиракнинг 
юпқа сув қатламида сирпанишига айтилади. 
Автомобилнинг бурилувчанлиги тезлик камайганда тикланади. 
Ҳозирги замон енгил автомобилларида бу ҳолат тезлик соатига 
65 км дан 85 км бўлгангача кузатилади. Юк автомобилларида 
автобусларда гидросирпаниш вужудга келмайди. Гидросирпаниш 
шунинг учун ҳам хавфлики, у чекланган тезликдан паст тезликда 
ҳаракатланганда ва автомобиль ҳаракатланиш йўналиши ўзгартир-


455 
ганда вужудга келади. Гидросирпаниш йўл қопламаси ғадир-будур 
бўлганда вужудга келмайди. 
Автомобилларнинг фойдаланиш кўрсаткичларидан яна бири 
уларнинг шовқинлик даражасидир.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish