Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Латент даври
давомида сезиш ва қабул қилиш, вазиятни баҳо-
лаш ва олдиндан кўриш, шунингдек хулоса қилиш жараёнлари 
кечади. Оддий реакция латент даврининг тахминий давомийлиги 


417 
ёруғликка 0,2 товушга 0,14 сонияни ташкил қилади. Латент даври-
нинг давомийлиги ҳайдовчининг ўзига хос психофизиологик хусу-
сиятлари, унинг ҳолати ва тажрибаси, йўл-транспорт вазияти харак-
тери билан боғлиқ бўлади.
Мотор даврида
бажариладиган амал мураккаблиги ҳайдовчи-
нинг ёши ва ишорасининг кутилмаганлик даражасига боғлиқ 
бўлади. Оддий реакция мотор даврининг ўртача вақти (лаборатория 
шароитида) 18-22 ёшли ҳайдовчи учун қизил ишорада 0,48-0,56, 45-
60 ёшда 0,78-1,96 сония, мураккаб реакцияда эса тегишлича 1,05-
1,96 ва 1,59-2,61 сонияни ташкил этади.
Бир ёшдаги бир хил иш стажли бир хил шароитдаги турли 
ҳайдовчиларнинг мотор даври унчалик фарқ қилмайди. Бунга кун-
далик ҳаётда автомобиль бошқаришда тизимли равишда бажариш 
ва бир неча марта такрорлаш билан эришилади.
Реакция вақти қанча кўп бўлса, ҳайдовчига хавфли оқибатлар-
нинг олдини олиши учун амал бажариш шунчалик қийин кечади. 
Турли ҳайдовчилар учун умумий реакция вақти 3-4 марта фарқ 
қилиши, яъни амалда бир ҳайдовчи бошқасига нисбатан анча мурак-
каб вазиятда туриб бир хил ишорага тезроқ жавоб бериши мумкин. 
Йўлнинг тўғри қисмида, бурилишлар, баландлик ва пастликлар 
бўлмаганда, бир хил вазиятли жойларда ҳайдовчининг ҳолатни 
қабул қилиш қобилияти ёмонлашади ва ишорани қабул қилиши 
узаяди. Агар 100-150 км масофада тўғри йўл юрса, ҳайдовчи уйқу-
сирашни ва ланжликни сеза бошлайди. Бундай йўл қисмларида йўл 
интенсивлиги ва ҳайдовчининг вазиятга тайёрлиги кескин пасаяди, 
хавфли вазият вужудга келиши унинг учун ҳамма вақт кутилмаган 
ҳодиса ҳисобланади.
Ҳаракатланиш тезлиги ошиши билан эътибор интенсивлиги 
ошади, шу сабабли ишорани қабул қилиш вақти камаяди. Баъзан 
ишорани қабул қилиш энг кам вақти тезлик соатига 80 км ва ундан 
юқори бўлганда кузатилади.
Ҳайдовчи кузатадиган йўл шароити узлуксиз ўзгариб боради ва 
у ҳар доим янги хулосага келишига тўғри келади. Вазиятни тўғри 
баҳолаб, унинг ривожланишини тўғри тасаввур қилиш учун қабул 
қилиш ва сезиш етарли эмас. 
Фикрлаш
– бу олий англаш бўлиб, у орқали одам онгига на-
фақат қабул қилинадиган объектларнинг ташқи қиёфаси, балки 
уларнинг меҳнати англанади. У айнан кўринмайдиган нарсаларни 


418 
англашга имкон беради, ўзи ва бошқа одамларнинг хатти-ҳаракат-
лари натижасида вужудга келадиган ҳодисаларни олдиндан кўра 
билишни таъминлайди. Ҳайдовчи иш фаолиятида, яқиндаги мақса-
дига йўналтирилган, амалда бажариш пайтида юзага келадиган 
оператив фикрлаш
характерлидир. Ҳайдовчи фикрлашининг хусу-
сияти шундаки, бунда йўл вазиятини баҳолаш ва хулосага келиш 
вақти чекланган, бир қарорга келиб, унга амал қилиш жуда тез 
бўлиши керак. 
Йўл вазиятини баҳолаш
учун ҳайдовчи унинг элементларини 
(йўл, бошқа ҳаракат қатнашчилари), уларнинг ўзаро жойлашганини 
қабул қилиши, ундан кейин эсида қолган, олдин учраган худди 
шундай ҳолатларни таққослаши керак. Шундай таққослаш вазият 
хусусиятларини англаб, бир хулосага келишга имкон беради 
(масалан, «орқадаги ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлади, бунда менга 
қувиб ўтиш хавфли»). 
Йўл вазияти ривожланишини баҳолашда ҳайдовчи хаёлан бу 
вазият элементларини ҳаракатлантириб, ўзи амал қилиши мумкин 
бўлган тадбирларни таҳлил қилади ва йўл-транспорт ҳолатларини 
ҳисобга олган ҳолда амал қилиши мумкин бўлган мақсадга мувофиқ 
фикрни ишлаб чиқади (масалан, «қувиб ўтишни бошлаган ҳай-
довчининг илгарилаб кетиши учун мен ўз автомобилимнинг ҳаракат 
тезлигини ошира олмайман. Шунинг учун қувиб ўтиш фикримдан 
вақтинча қайтаман»). 
Олдиндан айтиш
(прогноз) асосида фикрлашнинг олий даража-
си – хулоса чиқариш ётади. У йўл вазиятини ўзгаришининг олдин-
дан кўра билиш ва шу мақсадга йўналтирилган амалларни бажариш 
асосида хавфли ҳолатларнинг олдини олиш имконини беради. 
Хотира
– ахборотни киритиш, сақлаш ва қайтариш жараёни. 
Ҳайдовчилик йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини чуқур билиш, 
автомобилни хавфсиз бошқариш амалларини тўғри бажариш, ҳара-
кат йўналишлари ва унинг хусусиятларини эсда сақлашни талаб 
қилади. Қисқаси ҳайдовчининг хотираси етарли ҳажм, тезликни 
ёдда сақлаш, ўрганган нарсани сақлаш муддати каби хусусиятлари 
билан фарқ қилиши керак. 
Ҳайдовчининг фикрлаш жараёни юқори тезликда кечишини 
ҳисобга олган ҳолда хотира тайёрлиги, яъни муайян шароитда 
керакли маълумотни енгил қайтариш хусусияти ҳам алоҳида 
аҳамиятга эга. 


419 
Олдин қабул қилган ахборотларни сақлаш ва ривожлантириш 
манбаи сезишдир. Кўриш, эшитиш хотира ҳаракати турларга 
бўлинади. Ҳайдовчи ишлаши учун буларнинг ҳаммаси муҳим, аммо 
кўриш ва ҳаракатланиш хотираси энг муҳим хусусиятлардан 
ҳисобланади. 
Кўриш хотираси орқали ҳайдовчи ҳаракатланиш йўналишини 
эсда сақлайди. Унинг характерли мўлжаллари махсус эътиборни 
талаб қиладиган йўл қисмлари, объектларнинг жойлашгани, уларга-
ча бўлган масофа. Ҳаракатланиш хотираси ҳаракатланиш кўникма-
ларини шакллантириш ва автоматлаштириш хотираси орқали 
қарамасдан узатмаларни алмаштириш дастасини топади ва уни 
керакли ҳолатга автоматик равишда қўяди. Айниқса, автомобилни 
мураккаб йўл шароитида, катта тезликда бошқарганда ҳаракатла-
ниш хотираси муҳим роль ўйнайди. 
Узоқ ва қисқа муддатга мўлжалланган хотиралар ҳайдовчи учун 
бир хил муҳим, касбга алоқадор айрим воқеаларни узоқ муддатга 
мўлжалланган хотира сақлайди. 
Хотиранинг сифати ва ривожланишига одамнинг руҳий ва 
жисмоний ҳолати, унинг касби, ёши, машқ қилганлиги таъсир 
қилади. Одам ўзлаштиришга қизиққан ёки унинг касбига боғлиқ 
бўлган билим ва кўникмалар тез ўрганилади. Шунинг учун 
касб 
хотираси
деган тушунча мавжуд. Тажрибали ҳайдовчи янги йўна-
лиш хусусиятларини тез ва аниқ эсда сақлайди. Муҳим ахборотни 
кераксизидан яхши фарқ қилиб, 20-25 ёшгача хотира яхшиланади, 
35-40 ёшдан кейин эса ёмонлашади. 
Хотира хусусиятларидан яна бири 
унутиш 
бўлиб, бунда инсон 
ўз фаолиятида ишлатмаган сўзларни тез унутади. Одатда, керакли 
ашёлар ҳам тез-тез унутилади. Бу ахборотни тиклаш учун такрор-
лаш зарур ва билиш, амалий кўникмаларга тааллуқли бўлади. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish