408
Кўриш майдони доимий бўлмайди: у кенгайиши ва қисқариши
мумкин. Ҳайдовчи кўриш майдонининг анча қисқариши оқибатида
муҳим нарсаларни кўрмай қолиши мумкин. (масалан, пиёдани
кўрмасдан муҳим хатога йўл қўйиши мумкин). Кўриш майдони
20%дан кўп қисқарган шахсларнинг автомобилни бошқаришига
рухсат этилмайди.
9-расм.
Кўзнинг нарсаларнинг ҳар хил узоқликда яққол кўринишини
кўриш қобилияти
кўз мослашуви (аккомоданация)
орқали кечади.
Кўздан анча узоқ масофада бўлган
нарсаларнинг формасини
аниқлаш
кўзнинг кўриш ўткирлиги
дейилади (9-расм). Бу икки нуқта
ёки чизиқ орасидаги масофани кўзнинг алоҳида қабул қилиши
билан аниқланади. Энг ўткир кўриш кўзнинг 3-4 градус марказий
бурчак конусида, яхши кўриш 7-8 градусда, қониқарли кўриш 12-14
градус бўлади.
Одатда 14 градусдан ташқарида бўлган нарсаларнинг бўлаклари
ва ранги яхши кўринмайди. Марказий кўриш ўткирлигидан чекка
кўриш ўткирлиги 4 баробар кам бўлади. Кўриш ўткирлиги меъёрида
бўлганда ҳайдовчи йўл белгилари ва буюмларнинг формасини аниқ
сезади. Яқинни кўрувчи (близозоркий) ҳайдовчи приборлар кўрсат-
масини яхши кўради, йўлни ёмон кўради, узоқни кўрувчи (дально-
зоркий) аксинча, йўлни яхши кўради, приборлар кўрсатмасини ёмон
кўради.
Объектни кўриш унинг кўринишига боғлиқ. Буюмнинг ташқи
қиёфаси фарқ қилишини англаш кўриниш дейилади ва у буюмнинг
ёритилганлигига ва муҳитнинг тиниқлигига боғлиқ бўлади. Буюм-
нинг кўриниш масофа ва даражаси унинг тавсифномаси (характе-
ристика) ҳисобланади. Буюмни атрофдаги нарсалардан фарқ қила
олишининг энг кам масофаси кўриниш узоқлиги дейилади.
409
Кўриниш узоқлиги объектнинг
равшанлиги ва асосий ранг
(фон)га нисбатан кескин фарқи ва ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ.
Вазият қанча мураккаб бўлса, алоҳида объектларга нигоҳни
қаратиш учун ҳайдовчи шунча кўп вақт сарфлайди.
Қоронғи пайтларда йўлни ёритилганлик ёмонлашганлиги
оқибатида кўз қамашганда кўриш кескин ёмонлашади. Йўлнинг бир
қисми ва ундаги нарсаларнинг кўпи ёритилмайди ва ҳайдовчи
учраши мумкин бўлган тўсиқларни фақат тахмин қила олиши
мумкин. Ёритилган жойларда объектлар тўсатдан пайдо бўлади,
уларни аниқлашда кўп вақт сарфланади. Қоронғи пайтларда ва
кўриниш ёмон бўлган пайтларда ва вақтларда ҳайдовчи бир сонияда
1-2 объектни қабул қилиши (кўриши) мумкин.
Ҳаракатланиш тезлиги км/с бўлганда
кўриниш масофаси (м)
Объект
40
60
80
Йўл қопламаси (ҳолат)
25
43
57
Қарама-қарши
ҳаракатланаётган
автомобиллар
200-300
200-500
300-500
Йўлнинг умумий йўналиши
200-1000
500-2000
1000-1500
Объектнинг фони ва атроф-муҳитдан кескин фарқ қилиши катта
аҳамиятга эга. Ёзда ҳайдовчи қора йўл фонида узоқ масофада очиқ
кийим кийган пиёдани кўради, қора кийим кийганни кўрмаслиги
мумкин, қишда қорли йўл фонида аксинча қора кийимли пиёда
яхши кўринади, очиқ рангли кийим кийган деярли кўринмайди.
Қоронғи пайтларда нарсаларнинг
рангини деярли сезиш
мумкин эмас. Улар ранги билан эмас, балки контури ва очиқлиги
билан фарқ қилади. Кескин фарқ қилиб бўлмайдиган очиқлик
бўлмаганда ҳайдовчи объектлар контурининг фарқига бормайди.
Шунинг учун кундузи очиқ ҳаводагига кўра тунда объектларни
аниқлаш масофаси 2 баробар қисқаради, аммо улар ҳайдовчига
узоқда тургандек туюлиши мумкин.
Қоронғи пайтларда йўлнинг ёритилганлиги кескин фарқ
қилиши сабабли йўлнинг ҳар бир янги қисмига ҳайдовчининг кўзи
мослашиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: