5.2. Банк қуйидаги мажбуриятларга эга:
5.2.1. Қарздорга мазкур Шартнома билан назарда тутилган тартиб ва шартларда микроқарзни расмийлаштириш бўйича мазкур Шартнома IV бўлими билан ўрнатилган мажбуриятлар бажарилганидан кейин 3 банк иш куни ичида микроқарз бериш.
5.3. Қарздор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
5.3.1. Микроқарздан фойдаланиш ҳолати тўғрисида ахборот олиш ва микроқарз шартларини ўзгартириш бўйича таклифлар билан мурожаат қилиш.
5.3.2. Мазкур Шартномада назарда тутилган шартларда, муддатларда ва хажмларда микроқарз беришни талаб қилиш.
5.3.3. Олдинда турган ва кечиктирилган тўловлар тўғрисида хабардор қилиб туриш бўйича Банкнинг электрон хизматларидан фойдаланиш.
5.3.4. Микроқарз бўйича қарздорликни муддатидан илгари тўлиқ ёки қисман сўндириш.
5.4. Қарздор қуйидаги мажбуриятларга эга:
5.4.1. Мазкур Шартнома шартлари билан назарда тутилган тўловларни ўз вақтида тўлаш.
5.4.2. Мазкур Шартнома билан мажбуриятларни бажариш таъминланган шартнома (лар) билан назарда тутилган мажбуриятларни лозим даражада бажариш. Таъминот йўқолган ёки бозор қиймати пасайганда, Қарздор уни тиклаш ёки бошқа тенг қийматдаги таъминотни тақдим этиш мажбуриятини олади.
5.4.3. Банкдан мазкур Шартномага мувофиқ микроқарзни муддатидан илгари қайтариш тўғрисидаги талаб олинган тақдирда, микроқарзни қайтариш ва кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш.
5.4.4. Банкларда очилган ҳар қандай банк ҳисобварақларига қўйилган Банкнинг “акцептли” тўлов талабномаларини акцептлаш.
5.4.5. Яшаш, иш жойи, фамилия ва исмининг ўзгариши, мазкур Шартномага кўра Қарздор томонидан ўзининг мажбуриятларини бажарилишига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар тўғрисида Банкни 3 календар куни ичида хабардор қилиш.
VI. ТАРАФЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
6.1. Банк сўндирилмаган микроқарз маблағларини қайтарилишини, барча ҳисобланган фоиз тўловларини ва бошқа қўшимча талабларни, шунингдек Қарздор томонидан Банкка етказилган барча зиён ва зарарларни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
6.2. Неустойканинг тўланиши, тарафларни уларга юкланган мажбуриятларни бажаришдан ва ҳуқуқбузарликни бартараф этишдан озод этмайди.
6.3. Мазкур шартномада кўрсатилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ қўлланилади.
6.4. Мазкур шартномада назарда тутилган муддатда микроқарз бўйича асосий қарз суммаси тўланмаган тақдирда, Қарздор Банкка микроқарздан фойдаланганлик учун ўрнатилган фоизнинг ___ фоизини тўлайди.
6.5. Мазкур шартномадан келиб чиқиши мумкин бўлган ёки у билан боғлиқ барча низоларни тарафлар иккитомонлама келишув йўли билан ҳал қилишга интилади. Агар томонлар ўзаро келишувга келмаган тақдирда, улар ўртасидаги низо амалдаги қонунчиликка мувофиқ умумий юрисдикция судида ҳал қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |