Портлаш хавфи бўлган ҳудуд деб нимага айтилади. В-Iб ҳудуд синфи қандай ҳудуд. Мисоллар келтиринг
/1; 2; 5; 6; 7; 12/
Портлаш хавфи бўлган ҳудудга ва В-Iб ҳудудига таъриф бериш, ушбу ҳудудга эга бўлган ишлаб чиқариш корхоналари ва масканлари бўйича мисоллар келтириш.
Портлаш хавфи бўлган ҳудуд деб, шундай хонага ёки хонадаги маълум чегараланган бўшлиққа (ёки ташқаридаги қурилмага) айтиладики, бунда у ерда портлаш хавфи бўлган аралашма бор ёки ҳосил бўлиши мумкин.
В-Iб ҳудудлар синфи - хоналарда жойлашиб, одатдаги шароитда (эксплуатация қилинганда) ишлатилганда ёнадиган газларнинг ҳаво билан портлаш хавфи бўлган аралашмалари ёки ЕАС буғлари ҳаво билан портлаш хавфи бўлган аралашмалари ҳосил бўлмайди, лекин фақат авария ва носозликлар туфайли қуйидаги хусусиятларда намоён бўлади:
1) Бу ҳудудлардаги ёниш хавфи бўлган газлар юқори даражада паст аралашмалар алангаланиш чегарасига эгадир (15% ва юқори) ва ўткир ҳидли (масалан, аммиак сиғимлар сақлайдиган хоналар ва ҳоказо);
2) Ишлаб чиқариш хоналарида, газсимон водород билан боғлиқ ишлар бажарилганда, уларда технологик жараённинг шартига кўра ҳажмда портлаш хавфи бўлган аралашмалари хонанинг эркин ҳажмининг 5% дан ортиқ бўлмаган қисмида ҳосил қилиш йўқотилади, фақат хонанинг юқори қисмида портлаш хавфи бўлади (масалан, аккумуляторларни зарядлайдиган хоналар, сувларни электролиз қиладиган хоналар ва ҳоказо).
9. Портлаш хавфи бўлган ҳудуд деб нимага айтилади. В-Iг ҳудуд синфи қандай ҳудуд. Мисоллар келтиринг
/1; 2; 5; 6; 7; 12/
Портлаш хавфи бўлган ҳудудга ва В-Iг ҳудудига таъриф бериш, ушбу ҳудудга эга бўлган ишлаб чиқариш корхоналари ва масканлари бўйича мисоллар келтириш.
Портлаш хавфи бўлган ҳудуд деб, шундай хонага ёки хонадаги маълум чегараланган бўшлиққа (ёки ташқаридаги қурилмага) айтиладики, бунда у ерда портлаш хавфи бўлган аралашма бор ёки ҳосил бўлиши мумкин.
В-Iг ҳудудлар синфи - қурилмаларни устки юзасида, технологик қурилмалар, ўз таркибида ёнадиган газлар ва ЕАС бўлган, ЕАС бўлган ер устки ва ер остки суюқлик сақланадиган (резервуарлари) сиғимлари ёки ёнадиган газлари бўлган (газгольдерлар) идишлар ЕАС тўкиладиган ва қуйиладиган эстакадалар, очиқ турдаги нефть тутувчилар, юзасида нефть қоплами бўлган ҳовузлар ва ҳоказолар.
Ташқи портлаш хавфи бўлган қурилмалар учун В-Iг синфи ҳудуди ҳисобланади:
а) ЕАС очиқ ҳолда ёки оқизиш эстакадаларидан ёнига ёки бўйича қараб 20 м атрофда;
б) ЕАС лар ва ёнувчи газлар сақланадиган сиғимлардан ёнига ёки бўйича қараб 8 м атрофда;
В-Iг ҳудуд синфига, шунингдек В-I, В-Iа ва В-II ҳудуд синфларига тегишли бўлган хоналарни ўтиш жойларининг юзасини ташқи чегаралари конструкцияларини портлаш хавфи бўлган қисми киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |