Адабиётлар
Подласый И.П. Педагогика. М. 1997 г.
Харламов И.Ф. Педагогика. М. 1996 г.
Педагогика в понятиях и определениях. Изд. Саратовский Университета 1991 г.
Юқорида зикр этилганлапга кўра, дидактик принципларга асосан мустақил ишлар системасига қуйидаги талаблар қўйилган :
Мустақил ишлар системаси асосий дидактик муаммо – ўқувчиларни чуқур ва мустаҳкам билим олишлари , билиш қобилиятларини ривожлантириши, мустақил билим олиши ва билимини кенгайтириши ҳамда чуқурлаштириши, уларни амалиётда қўллай билиши кабиларни ҳал қилишига имкон бериши керак.
Система асосий дидактик принципларга жавоб бериши керак : тушунарли ва системали , назария билан амалиётнинг боғлиқлиги, онгли ва ижодий фаоллик, юқори илмий савияда таълимнинг бўлиши ва х.к.
Системага кирувчи мустақил ишлар (вазифалар) муаммоси ўқувчиларда турли кўникма ва малакаларни шакллантириш учун ўқув мақсади ва мазмуни бўйича турлича бўлишлари керак.
Аудиториядаги ва уйдаги вазифаларни кетма – кет бажарилиши, уларнинг бир – бирига боғлиқ равишда кейинги вазифаларни бажаришга тайёргарлик азифсини ўташи керак.
Мустақил ишлар ўқув жараёнининг таркибий қисми ва органик элементи бўлиб, тасодифий ёки эпизодик ўтказилмасдан, унда ҳар бир дарсда вақт ажратилиб, режалаштирилган тарзда систематик ўтказилгандагина у самарали бўлади. Шунингдек, ўқувчиларни мустақил иш ва фаолиятини ташкил қилиш ва ўтказишда шахсга йўналтирилган таълим технологиясини кенг қамровда қўллаши керак бўлади. Шунинг учун бу технология аспектларини физика таълимидаги омилларини кўриб чиқамиз.
Шахсга йўналтирилган таълим технологяси ва унинг физикани
ўқитишдаги ўрни. Узлуксиз таълимнинг барча босқичларида : умумий
ўрта таълим мактабида, ўрта махсус таълимда ҳамда олий таълимда
замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш давр талабидир.
Шу сабабли педагогик технологияларни асосий йўналишлари ,
мезонлари, турлари, ташкилий шакллари, уларни амалга оширишнинг
анъанавий ноанъанавий шакллари [1]да батавсил ёритилган. Педагогик
технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этиш омиллари эса [2] да
етарлича тавсифланган.
Охирги йилларда педагогик технологиянинг таълим олувчига
ёндашув тури бўйича ҳамда унинг ташкилий шаклига кўра шахсга йўналтирилган таълим технологиясига кўпроқ ахамият берилмоқда. Сабаби, бу технологияда таълим шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш механизмларини шакллантиришга, фаоллаштиришга йўналтирилган бўлади.
Бизнингча шахсга йўналтирилган таълим технологияси термини унча тўғри танланмаган. Сабаби, биринчидан; барча таълим технологиялари шахсга қаратилган ; иккинчидан, рус тилидаги “личностно – ориентированное обучение” иборани таржимаси “шахсга мўлжалланган” деб ўгириш мумкин. Лекин, адабиётда биринчи ибора кенг тарқалгани учун биз ҳам шу иборадан фойдаланамиз. Шахсга йўналтирилган таълим (ШЙТ) - шахсга –ўқувчига таълим жараёнининг субъекти деб деб қарайди ва унинг ривожи педагогик жараённинг мақсади ҳисобланади. Таълимнинг шахсий прадигмасини асосида шахсга мўлжалланган ва йўналтирилган нуқтаи назар ётади. Н.А.Алексеев ШЙТга қуйидагича таъриф беради : “бу шундай таълимки, унинг бошида (марказида) ўқувчининг ўзлиги, субъективлиги, қадряти туради. ШЙТ – бу ўқувчининг ўқитишни субъектив омилларини хисобга олувчи таълим бўлибгина қолмай, балки унинг шахсий функцияларини таълим жараёнига жалб этишни ташкил қилиш методикасидир ” [3].
Кўпчилик олимларнинг таъкидлашича, ШЙТ технологик бўлиши керак ва шунинг учун ҳам уни ШЙТнинг педагогик технологияси деб аташ мақсадга мувофиқдир.
Ҳар қандай педагогик технология дидактик системаларнинг лойихаси бўлгани учун ҳам ШЙТ технологияси бундан мустасно эмас. И.А.Алексеев тавсифига кўра, унда педагог ўқув фаолиятни лойиҳалаш ва уни амалий ташкил қилишда ўқувқининг психологик тараққиёти ва савиясини ҳамда уларнинг имкониятини хисобга олиш керак.
А.А,Плигин таълим технологиясини ШЙТ технологияси деб хисоблаш учун қуйидаги зарурий критерийларни ажратди :
1) Дарс режасини тузишда ўқувчиларнинг индивидуал – фаол қатнашишини ҳисобга олиш;
2) Таълим олиш шаклини эркин танлаши;
3) Предметнинг мурккаблик турини эркин танлаши;
4) Фақат натижаларини эмас, балки фаолият жараёнини ҳам баҳолаш;
5) Ақлий ривожланишни амалга оширувчи когнитив структураларини шакллантириш;
6) Дидактик материалларни тазишда индуктив ва дедуктив услубларни қўллаш;
7) Ижодий фаолиятни ўрганиш ва шакллантириш;
8) Таълимнинг эвристик методларини қўллаш.
В.В.Сериковнинг фикрича, ШЙТ – ўқув ситуация ёки шахсга йўналтирилган ўқув холати деб изоҳлайди [5]. Ситуация – унинг таъбири бўйича алоҳида педагогик механизм бўлиб, у ўқувчини янги шарт- шароитларига қўяди, ўз-ўзича англаш, қайта англаш, рефлексия вазиятига ўтказади. Шундай қилиб, В.В,Сериковнинг фикрича, ҳар қандай педагогик технология шахсга йўналтирилган бўлиши мумкин, агар у субъектлараро фикрлаш, англаш муҳитини ҳосил қилса.
ШЙТ шу жумладан Якинманская П.С., Селевко Г.К., Степанов Е.Н., Амонашвили Ш.А. ва бшқа лимларнинг тадқиқотларида ўз аксини топган. Уларнинг ШЙТ технологиясининг қуйидаги асосий хулосаларини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир:
ШЙТ қуйидаги таълим шаклларини ўз ичига олади:
хар хил савияли (сатҳли);
дифференциаллашган ;
индивидуаллаштирилган;
субъектив шахсий.
ШЙТнинг калит тушунчалари ва звенолари қуйидагилар : индивидуал, шахс, ўз фикри, субъект, субъектив тажриба, билим стратегияси , шахснинг ривожланиш траекторияси, ўқувчининг ўрганиш услуби (МЕН - концепцияси), ўқувчининг ўрганиш услуби (педагогик қўллаб- қувватлаш).
ШЙТнинг ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашдаги асосий қоидалари ва холатлар:
ўз-ўзича фаоллик;
индивидуаллик;
субъективлик;
танлаш, танлаш имконияти ва эркинлиги;
ижод ва муваффақият.
ШЙт нинг технологик қуроллари – унинг методлари ва услубларидир, улар:
диалогик бўлиш;
ижодий характердаги фаолият;
ўқувчининг индивидуал ривожланишини қўллашга йўналганлик,
ўқувчини мустақил фикр ва қарор қабул қилиш , ижод қилиш ўқишнинг мазмуни ва шаклини танлаш учун керакли эркинликлар яратишдан иборатдир.
ШЙТ га асосланган педагогик технологиялар:
шахсга йўналтирилган таълим;
ўз-ўзича (мустақил) ривожланувчи таълим технологияси;
педагогик хамкорлик (бир- бирига кирувчи технологиялар);
адаптив мактаб технологияси;
шахсий гуманлашган технология (Амонашвили Ш.А.);
ўйинлар технологияси;
ривожланувчи таълим технологияси;
муаммоли таълим;
савиявий дифференциаллаш технологияси;
индивидуал таълим технологияси ( индивидуал яқинлашиш, индивидуал таълим, лойиҳалар методи);
таълимнинг коллектив усули.
Юқоридагилар зикр этилганларни хисобга олиб, физиканинг ШЙТ концепсияси кўрамиз.
Ҳар қандай фанни ўқитгандай, физикани ҳам ўқитишда субъектив тажрибаларга суяниш керак бўлади.Шу сабабли физикани ўқитишда ўқувчининг психологияси ва физиологиясига боғлиқдир.
Физикани ШЙТ бўйича ўқитишни, бизнингча, қуйидаги асосий нуқтаи назардан келиб чиққан холда ташкил қилиш ва ўқитиш керак:
табиий механизмларни ишлатиш ва тўпланган тажрибадан тўғри стратегик фойдаланиш;
ўқувчи атрофини физик жараёнлар ва ходисалар “мухити” билан ўраш хамда кундалик хаётда қонуниятларнинг мавжудлиги, унга дуч келиши;
ўқитишни қабул қилишнинг сенсор системалари: “кўраяпман” – “эшитаяпман” – “сезаяпман” асосида ташкил қилиш;
хар бир мавзу ёки парметр (модель, қонун ёки ходиса учун) атрофида маэнавий, муаммовий вазият хосил қилиш;
майда дидактик бирлик ва тушунчалардан йирик дидактик бирликларда динамик ўтиш ва иксинчани таъминлаш хамда қўллаш;
фикр “фокусини” эркин ва мажбурий “алмаштириш” асосида таълимни ташкил этиш (ўқиш жараёнини тузиш);
сифатий ва реал (хаётий) масалаларга катта ахамият бериш;
шахсга йўналтирилган хар хил рефлекция (фикр юритиш, хаёл суриш) шаклларидан фойдаланиш;
ўқувчиларни хар хил янги ўқув фаолиятини доимий мотивлаштириш ва стимуллаш;
ўқувчиларнинг таълимдаги индивидуал перспективасини яратиш;
ўқувчиларнинг билимларини ривожлантирувчи ва интеграцияловчи машғулотлар (КВН, конференция, заковот, зинама-зина каби викториналар) ташкил этишниривожлантириш;
ўқувчинин “МЕН - конференция”си позитив ривожланишига хамда шахсий баркамолигига эришишига имкон ва шарт-шароит яратиш.
Шунингдек, ШЙТ асосида дарсни тузиш ва ташкил қилиш (дарс модели, режаси, тажриба ва намойиш, дифференциаллашган уй вазифа ва ҳак.) катта ахаамиятга эга.Бунда дарснинг назарий, амалий, хаётий ахамиятини таъкидалш, физика мавзуси бўйича олинган билимларни кейинчалик қўллаш мумкунлгини таъкидалш мақсадга мувофиқдир.
Шахсга йўналтирилган технология асосида ўтказиладиган дарс сифати ва савияси: ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги, дарсни ташкил қилиш сифати, дарснинг мазмуни, қўлланган ўқитишнинг педагогик технологиялари, ўқувчи – талаба билан мулоқотда ва сухбатда бўлиши, ўқувчиларни бахолаши ва тақдирлаши, ўқувчилар билан индивидуаллашган ва селектив хамкорлик қилиши, ўқувчининг пеллагогик махорати ва маданияти хамда профессионаллигига боғлиқ.
Юқорида зикр этилганлар – ШЙТнинг умумий тамойилларидир.Хар бир педагог, физика таълимининг босқичи, бўлими хамда ўқувчиларнинг савиясига мос холда ШЙТга ёндашшишлари керак бўлади.
Лекин, амалда ШЙТни амалга оширишда қуйидаги қийинчилик ва муаммолар мавжудлиги аниқланди:
шахсга йўналтирилган таълим технологиясининг “бир қийматли” эмаслиги;
ўқитувчилар учун методик қўлланмаларнинг йўқлиги;
ШЙТ асосида ўқитиш учун таълим муассасаларининг дидактик материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги;
Ўқувчиларнинг ШЙТга тайёр эмаслиги;
Ўқитувчиларнин етарли даражада профессионал ва қайта тайёргарлигининг йўқлиги;
Бу муаммоларни, хусусан ШЙТ технологиясини физикани ўқитишда қўллуш муаммолари қисман хал қилинмоқда.Физика фани назарий, хам экспериментал фан бўлгани учун, унда қатор услубий муаммолар хам хал қилинсҳмоқда.
Шулардан биринчиси, физикадан унинг ходиа, қонун ва қонуниятлари бўйича плакатлар яратилди ва ишлаб чиқарилмоқда;
Иккинчиси, комп.ьютер техникасидан фойдаланилган хамда дифферециалланган тест вазифалари, масалалар мажмуаси яратилди;
Учинчиси, виртуал лабаратория ишлари яратилди;
Тўртинчиси, лабаратория ишлари ва уларнинг услубий қўлланмалари яратилди.
Бу яратилган ўқув-услубий системаларда адаптивлки системаси, яъни, материаллар савиявий дифференциаллашган босқичсма-босқич материалларнинг мураккаблашиши хамда ўқувчи-талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг тамойиллари қўлланилган.
Мустақил ишга юқорида зикр этилган принциплар асосида унга раҳбарлик қилишнинг қуйидаги хусусиятларини таъкидлаш жоиз:
1.Мустақил иш маълум мақсадга йўналган характерда бўлиши зарур.
2.Мустақил иш хақиқатдан хам мустақил бажариш учун мўлжалланган иш бўлиб, у ўқувчиларда шу ишни бажаришга истак ва хохиш уйғотиб, уни тиришиб бажариши керак.Бунда вазифалар ўқувчиларнинг савиясига тўғри келиши, асосан ўқувчи уни бажаришга хам назарий, хам амалий тайёр бўлиши керак.
3.Бошланғич ўқув этапларида ўқувчиларни оддий, содда масалалар ва кўргазмали мисоллар орқали уларда мустақил ишлаш кўникмаларини хосил қилиши керак.
4.Мустақил иш вазифалари иложи борича ностандарт бўлиб, тайёр рецепт ва моделларга айнан мос бўлмаслиги лозим.
5.Мустақил иш ташкил қилинганда хар бир ўувсҳчининг савияси, малакаси, кўникмаси хар хиллиги ва вазифани бажариш учун уларнинг хар хил вақт сарфлашини хисобга олиш, яъни ўқувчиларга дифференциал ёндашиши муносубатда бўлиши керак бўлади.
6.Мустақил иш режалаштирилган холда ва ўқув жараёнига систематик қўшилган холда ташкил этилиши зарур.Ана шундагина ўқувчилада қатъий кўникма ва малака шаклланади.
7.Мустақил ишни ташкил қилишда ўқитувчи маърузаси билан мустаиқл иши вазифалари органик боғланган бўлиши, мустақил ишни бажаришга йўл-йўриқлар қўрсатилган бўлиши керак.
8.Мустақил ишни ташкил этиш, назорат этиш ва бахолаш хамда унга раҳбарлик қилиш ўқитувчилар-устозлар зиммасидадир.Мустақил иш вазифаларининг мақсади, мазмуни ва хажмини ўқитувчи ўйлаб аниқлайди, у мавзуларни ўқув жараёни билан боғлайди. У ўқувчиларнинг фикрлашга, мустақил ишлашга, ўз-ўзини назорат қилишга ўргатади.Ўқитувчи ўқувчиларнинг хусуси қобилиятларини хисобга олган холда ШЙТ асосила мстақил ишни ташкил қилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ўқувчиларни мустақил ишга тайёрлаш учун ўқув дарслари кўргазмали вариантларда, яъни, дарслик ва бошқа адабиётлардан иллюстрация ва матнларни кўрсатиб, маълумотнома, илмий-оммабоп журналлар, демонстрацион тажрибалар ўқув кинофильмларидан парчалар, ўқув плакатлари, энциклопедиялар ва бошқа кўргазмалардан фойдаланган холда ўтилиши керак. Шу жумдалан, мустақил иш учун ўқув-услубий қўлланмалар, фанлардан таянч конспектлари хамда дарсликларнинг электрон ишланмалар вертуал лаборатория ишлари, назарий саволлар тўплами яратилиши мақсадга мувофиқдир.
Юқорида зикр этилган аспект ва мулохазаларни ҳисобга олган ҳолда таълимнинг барча босқичида мустақил ишнинг самарали бўлиши учун, мустақил ишларнинг шакллари ва мазмуни, ҳамда унинг қўлланиш технологиясини ишлаб чиқиш керак бўлади.Ўрта, ўрта махсус ўқув юртлари учун У.А.Худайбердиева билан бирганлида ишлаб чиқилган эди [ ] .Шунингдек ўқувчининг мустақил иши ва фаолиятининг турлари, шакллари, фойдаланиладиган ўқув қўлланмалари, ўқув воситалари ҳамда улар бўйича хисобот шакллари ягона интеграцион кўринишдаги диограмма шаклида ишлаб чқилган эди [ ] .
Лекин унда терминологик ва изохли луғатлардан фойдаланиш, электрон ишланмалар, ўқув киноильмдаги, таянч – конспектлар қилиш жараёни, фикрий экспериментлар ўтказиш, қизиқарли физик саволларга жавоблар каби аспектлар хисобга олинмаган эди ва бу аспектлар хисобга олган холда диограммани умумтаълим мактаб ўқувчилари фаолияти мисолида ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлди.
Шу сабабли, ўқувчиларнинг физика фани бўйича мустақил фаолияти назоратини тавсифловчи интеграцион кўринишдаги ишлаб чиқилган диограмма 2.3 расмда келтирилган.Бунда ўқувчи фойдаланиладиган ўқув воситаларига: термиологик луғатлар, изоҳли луғатлар, дасрлик ва ўқув адабиёти, маълумотномалар, энциклопедиялар, электрон дарсликлар ва ишланмалар, ўқув кинофильмлари, интернет манбалари, илмий-услубий қуроллар киритилган бўлса, уларнинг дарсда ва дарсдан ташқаридаги фаолият турлари ҳамда хисоботлар шакллари ҳам келтирилган.Бу диограммадан ўқувчининг фаолият тури ҳамда унинг ўқув воситалари ҳамда мос равишда хисобот шакллари келтирилса бунга асосан ўқувчининг мустақил фаолиятини ташкил қилиш ҳамда ўтказишни режалаштириш осон бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |