Ii-боб. Экология хукукининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими


§. Экология ҳуқуқи фанининг ривожланиши тарихи



Download 173,25 Kb.
bet2/4
Sana06.07.2022
Hajmi173,25 Kb.
#744816
1   2   3   4
Bog'liq
экология хукукининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими.

2 §. Экология ҳуқуқи фанининг ривожланиши тарихи.
Хаммамизга маълумки, табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсирини кузатиш, тадқиқ этиш узоқ тарихий жараёнига эгадир.
Юқорида таъкидланганидек, экология атамаси 1866 йилда фанга кириб келди ва экология фани биология таркибидан ажралиб чиқди ва ўз йўналишлари бўйича ривожланиб бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсоннинг табиат илмига бўлган қизиқиши, табиий ресурсларнинг холатини кузатиш, ўрганиш, табиат бойликларини асраб-авайлаш, муҳофаза қилиш билан боғлиқ таълимотларни жамият ривожланиш тариҳининг барча босқичларида кузатишимиз мумкин.
Инсоннинг табиат билан боғлиқлиги нафақат махсус тадқиқотларда балки жамият аъзоларининг турмуш тарзи, диний ва ижтимоий урф-одатлари билан боғланиб кетганлигини кузатишимиз мумкин.
Жамиятнинг табиатга бўладиган ўзаро таъсир доираси ва даражасини инсон онги, меҳнат қуроллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари такомиллашуви билан боғлаб кузатишимиз мумкин.
Янги меҳнат қуроллари, фан-техника кашфиётлари ўз навбатида табиий ресурслардан кўпроқ фойдаланиш, турли эҳтиёжларни қондиришни таъминлайди ва ўз навбатида табиий ресурслар ҳолатига бўладиган салбий таъсирлар даражасини ошириб борди. Табиатга бўладиган зарарли ва хавфли таъсирларни камайтириш, уларни олдини олиш, табиат бойликларининг холатини яхшилаш билан боғлиқ изланиш, тадқиқот, таълимотлар ривожланиб бораверади. Ушбу жараён ўз навбатида табиат-жамият тизимидаги муносабатларни такомиллаштиради, экологик билимларнинг ривожланишига олиб келади.
Табитада бўладиган ўзгаришларни кузатиш, уларнинг ҳолатини тадқиқ этишда хорижий олимлар қаторида бизнинг юртимиз олим ва алломалари Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абдураззоқ Самаркандий, Захириддин Мухаммад Бобур, Султон Балхий, Махсуд ибн Вали ва бошқалар улкан хисса қўшганлар.
Шуни таъкидлашни истардикки, ХIХ асргача табиат билан жамият ўртасидаги муносабатлар кескинлашмаган, салбий таъсирлар доираси кенгаймаганлиги, бир сўз билан айтганда табиий-ижтимоий заруриятнинг мавжуд эмаслиги табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ таълимотлар алоҳида, маҳсус олиб борилмаган. ХIХ асрдан бошлаб илм-фанда янги кашфиётлар, янги меҳнат қуроллари, техника воситалари пайдо бўлиши табиат-жамият ўртасидаги муносабатлар тизимига кескин бурилиш ясади. Табиатга бўлган жамиятнинг таъсирлари, яъни антропоген таъсирлари ортиб бораверди. Бу эса ўз навбатида экология фанининг ривожланишига олиб келди.
Экология ҳуқуқи – табиат билан жамият ўртасида ўзаро таъсирлар натижасида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишни ўрганувчи фан ва ҳуқуқ тизимининг алоҳида соҳаси сифатида ўз ривожланиш тарихига эгадир.
Биз табиат-жамият тизимидаги қадимий-тарихий жараённи ўрганишни осон бўлиши мақсадида шартли равишда уч босқичга бўламиз:
1. Социалистик тузумгача бўлган бой тарихий давр (1017-1924 йилларгача бўлган босқич);
2. Социалистик тузум (1924-1990 йилгача);
3. Мустақиллик даври 1991 йилдан хозиргача.
1-бой тарихий босқич эрамиздан аввалги минг йилликлардан ХХ асрнинг 20 йилларигача бўлган даврни ўз ичига олиб, табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоида-талабларининг турли-туманлиги, ўзига хос хусусиятларини кузатишимиз мумкин.
Жамиятнинг табиат билан боғлиқ муносабатини тартибга солиш одамлар қабила-қабила бўлиб бирлашиб, ўз худудларида ер, ўрмон, хайвонот дунёси ва ресурсларидан фойдаланиш қоида-талаблари жорий қилиниб келинган.
Инсон онгининг ривожланиши янги меҳнат қуролларининг вужудга келиши табиат бойликларидан фойдаланиш миқдори ва ўз навбатида таъсир кўрсатиш даражаси ортиб боради.
Юртимизда давлатчилик шакллана бошлаши, ривожланиши билан жамиятдаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллаша боради. Ушбу ҳуқуқий муносабатлар тизимида ер, сув, ўрмон ва хайвонот дунёсидан фойдаланишнинг қоида-талаблари ҳам такомиллашиб боради. Тариҳий меросимиз хисобланган «Авесто» ва бошқа диний урф-одатларда ҳам табиатдан фойдаланиш билан боғлиқ қоидаларни учратишимиз мумкин. Албатта, ушбу қоидалар маҳсус қоида сифатида шаклланмаган бўлсада жамият аъзоларининг табиатга бўлган муносабатини солиб туришга хизмат қилган.
Табиатдан фойдаланиш қоида-талаблари жамият аъзоларининг диний қоида-талаблари, урф-одатларига аҳолининг турмуш тарзига айлана бориб, инсоннинг табиатдан фойдаланиш, уни авайлаб асраш билан боғлиқ мажбуриятлари, жавобгарлик чоралари белгиланиб борилади.
Айниқса, эрамизнинг ўрта асрларида давлатчиликнинг ривожланиши ва тараққий этишида табиий ресурсларнинг аҳамияти чексиз хисобланиб, ер-сувдан фойдаланиш қоида-талаблари ривожлана боради. Айниқса, мусулмон ҳуқуқининг манбалари ва бошқа тарихий-ҳуқуқий аҳамиятдаги меросимизда ер-сув, ўсимлик ва хайвонот дунёсидан фойдаланиш талаблари, уларни муҳофаза қилиш мажбуриятлари, жавобгарлик чоралари каби қоидаларнинг белгиланган бўлиб, ушбу сохада муносабатларни тартибга солишга катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ХХ асрнинг 20-йилларигача босиб ўтилган бой тарихий эволюцион жараёнида табиатдан фойдаланиш, буларни асраб-авайлаш билан боғлиқ умуммажбурий аҳамиятга эга бўлган қоида-талаблари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, биринчидан, ушбу қоида-талаблар алоҳида маҳсус тизимга эга бўлмай, мулк билан боғлиқ қоидалар тизимида ривожланган, иккинчидан, табиат бойликларидан фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш қоида-талаблари аҳолининг маданияти ва турмуш тарзига сингиб кетганлиги, ўз навбатида ҳуқуқий муносабатларни ривожлантиришга ҳизмат қилган.
ХХ асрнинг 20 йилларидан бошлаб, заминимизда социалистик тузумнинг ўрнатилиши, Ўзбекистон ССР нинг иттифоқдош республикалар таркибида аграр давлат сифатида ижтимоий-иқтисодий ривожланиши табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш янги ҳуқуқий қоида-талабларнинг жорий этилиши билан боғлиқдир.
1917 йилда Ер ҳақида Декретнинг имзоланиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ерга нисбатан ҳусусий мулк шаклининг бекор қилиниши, помеҳиклар, ер эгаларининг ерлари миллийлаштирилиши, яъни давлат тасарруфига ўтиши, ерларни ишчи, дехқонларга берилиши каби тамойиллар белгиланган. Ушбу декретга асосланиб, ер кодекси, ер ости бойликлари ҳақида, ўрмон ва сув ресурслари ва табиий объектлардан фойдаланиш ҳақидаги низомлар қабул қилинди.
1999 йилда Ўзбекистон ССР нинг ер-сув кодекси қабул қилиниши ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш муносабатларини тартибга солувчи биринчи кодификациялашган ҳужжат хисобланади.
1941 йилда Ўзбекистон ССР нинг «Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги қонуннинг қабул қилиниши эса ўз навбатида қишлоқ хўжалигида ер ва сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ривожланишини кўрсатади.
1957-1963 йилларда барча иттифоқдош республикаларда шу жумладан Ўзбекистон ССР да ҳам «Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида» ги қонуни қабул қилиниб, биринчидан, табиатни муҳофаза қилишнинг тамойиллари, асосий қоида-талаблари мустахкамланади, иккинчидан, табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва ўрганишда алоҳида ургу берилади.
Халқ хўжалик мақсадларида табиий ресурслардан кенг фойдаланиш ўз навбатида табиий ресурслар холатининг ёмонлашишига, табиатни муҳофаза қилишнинг ижтимоий-иқтисодий зарурияти пайдо бўла бошлайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 1963 йилгача ер, ер ости бойликлари, ўрмон, сув ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий-назарий асослари "Ер ҳуқуқи» фани дастурида белгиланган эди, яъни бир сўз билан айтганда, табиатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий холати «Ер ҳуқуқи» фани тизимида ўрганилиб келинди. Бу ҳолат табитани ҳуқуқий муҳофаза қилиш назарий –амалий жихатдан кенг миқёсда ўрганишга имкон беомас эди.
1963 йилдан Иттифоқ миқёсида «Табиатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш» ўқув дастури тасдиқланиб, табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишлари илмий-амалий жихатдан асосланиб берилади.
Фан-техниканинг тобора ривожланиб бориши, халқ хўжалиги тармоқларида ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиши, қишлоқ хўжалигида пахта «яккахокимлиги» нинг илгари сурилиши, механиязация ва мелиорация тизимларининг ривожланиши ўз навбатида табиатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш заруриятини талаб қила бошлади.
1986 йилда «Ер ҳуқуқи» фани ва «Табиатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш» махсус курси ўрнига «Табиий ресурслар ҳуқуқи ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш ҳуқуқи» ўқув дастури тасдиқланиб, барча «иттифоқдош» республикаларда шу жумладан, бизнинг республикамиз олий юридик ўқув юртларида назарий-ҳуқуқий асослари ўрганила бошланди.
1986 йилларда «совет» лар давлатининг кўплаб минтақаларида, айниқса Ўзбекистонда 30-40 йил давомида олиб борилган нотўғри экологик сиёсат оқибатида экологик муаммо кескинлашиб, Орол денгизи ва оролбўйи минтақасида, Навойи, Бухоро, Сариосиё, Бекобод, Чирчик каби вилоят ва шахарларда ерларнинг шўрланиш даражаси, сувларнинг ифлосланиши, атмосфера хавоси ҳолатининг ёмонлашиши, аҳолининг хаёти ва соғлиги даражасининг пасайиши, турли касалликларнинг кўпайиши каби салбий холатлар пайдо бўлган эди. Мана шундай шароитда «Табиат-жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни биринчи навбатда табиатнинг устуворлигини тан олиш тамойилининг жорий этилиши асосида табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқий асосларини ўрганишни тақозо этади.
1987-1989 йилларда юрист-эколог олимлар томонидан «Экология ҳуқуқи» ўқув дастурини жорий этиш ва экологиянинг ҳуқуқий асосларини яратиш ғояси илгари сурилиб келди ва баъзи республикаларда жорий этила бошлади.
Ўзбекистон Республикасида «Табиат-жамият» тизимидаги ўзаро муносабатларининг илмий жихатдан асосланган ҳуқуқий асосларини яратиш 1991 йилда республикамиз мустақиликка эришгандан сўнг амалга ошира бошланди.
1991 йилда Тошкент Давлат Юридик институтининг Илмий Кенгаш қарори билан «Экология ҳуқуқи» фанининг ўқув дастури тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг Коснтитуцияси, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Давлат санитария назорати тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида», «Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий худудлар тўғрисида» ги қонунлари, ўсимлик ва хайвонот дунёсини муҳофаза қилиш қонунчилиги ҳужжатларининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси «Экология ҳуқуқи» фанининг ҳуқуқий асосларини яратди.
1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури» асосида бакалавриат ва магистратура тизимлари учун «Экология ҳуқуқи» ўқув Дастури ҳамда ушбу дастурни янада ривожлантириш мақсадида «Экологик-ҳуқуқий жавобгарлик», «Ер ҳуқуқий муаммолари» каби маҳсус ўқув курслари дастурлари ишланиб чиқилди ва тасдиқланди.
Ҳозирги кунда «Табиат-жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни ҳуқуқий жихатдан тартибга солишнинг илмий-амалий асослари «Экология ҳуқуқи» фани асосида олиб борилмоқда.


Download 173,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:

1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish