Фан тармоғи
|
Йиллар
|
2020 й.
|
2021 й.
|
2022 й.
|
2023 й.
|
Физика-математика фанлари
|
4
|
6
|
8
|
9
|
Техника ва табиий фанлар
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Тиббиёт ва фармацевтика фанлари
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар
|
2
|
4
|
5
|
6
|
Якка муаллифликда монография (тиббиёт фанлари бўйича якка муаллифликда монография ёки клиник қўлланма) эълон қилиниши керак;
ж) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан таълим турларининг бирида фойдаланилаётган камида 1 та дарслик (якка ёки ҳаммуаллифликда) ёки ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда 4 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда белгиланган меъёрдан ташқари нашр эттирилган дарслик3 та ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин).
13. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, ОТМда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилиши мумкин:
а) фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD), фан номзоди ёки хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага (бундан буён матнда фалсафа доктори (PhD) деб юритилади) эга бўлган;
б) илмий унвонга эга бўлган;
в) камида 10 йиллик педагогик ва илмий, жумладан, ОТМда 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
г) мазкур Низом 12-бандининг «г» кичик банди талабини бажарган;
д) камида 2 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассисни тайёрлаган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун илмий даража олган 3 нафар олий малакали мутахассисни тайёрлаган);
е) эълон қилинган умумий илмий ишлар таркибида Рўйхатга киритилган нашрда камида 3 та (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 8 та) мақола ҳамда Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда фан тармоқлари хусусиятларини эътиборга олган ҳолда қуйидагича илмий мақола чоп эттирган:
Фан тармоғи
|
Йиллар
|
2020 й.
|
2021 й.
|
2022 й.
|
2023 й.
|
Физика-математика фанлари
|
4
|
6
|
8
|
9
|
Техника ва табиий фанлар
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Тиббиёт ва фармацевтика фанлари
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар
|
2
|
4
|
5
|
6
|
Якка муаллифликда монография (тиббиёт фанлари бўйича якка муаллифликда монография ёки клиник қўлланма) эълон қилиниши керак
ж) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан таълим турларининг бирида фойдаланилаётган камида 1 та дарслик (якка ёки ҳаммуаллифликда) ёки ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда 8 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда белгиланган меъёрдан ташқари нашр эттирилган дарслик3 та ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин).
14. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, ОТМда маданият, санъат, архитектура, жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган илмий даражага эга бўлмаган мутахассисларга берилиши мумкин:
а) тегишли олий маълумотга эга бўлган;
б) илмий унвонга эга бўлган;
в) камида 10 йиллик педагогик ва илмий, жумладан ОТМда 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
г) мазкур Низом 12-бандининг «г» кичик банди талабини бажарган;
д) давлат стипендиялари танловлари ёки халқаро, республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибларини тайёрлаган;
Do'stlaringiz bilan baham: |