2020 йилнинг 1 январидан бошлаб илмий унвонлар бўйича аттестация ишлари электрон ҳужжат айланиш тизими орқали қабул қилинади, архивлаштирилади ҳамда ўрнатилган тартибда Давлат марказий архивига электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАК томонидан тақдим этилади.
4-боб. Аттестация ишини ОАК ёки Мустақил кенгашда кўриб чиқиш
30. Аттестация иши ОАК ёки Мустақил кенгаш томонидан 3 ой ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш муддатини ҳисоблашда июль-август ойлари ҳисобга олинмайди.
301. Мазкур низомнинг 5а-бандида кўзда тутилган ОТМ ва ИТМ талабгорга илмий унвон бериш бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида аттестация ишларини сақлов учун ва эксперимент даври бўлган 2019-2021 йилларда аттестация ишлари мониторинги олиб бориш учун аттестация ишини ОАКга тақдим этади.
Мониторинг натижалари ОАК эксперт кенгашларининг тавсияси асосида ОАК Раёсатида кўриб чиқилиб, мазкур низом талабларига риоя қилинмаган ҳолларда тегишли қарор қабул қилинади. Аттестация ишлари мониторинги натижалари “ОАК Бюллетени” журналининг ҳар йилнинг 1-сонида ва ОАК веб-сайтида эълон қилинади.
31. Кенгаш томонидан мазкур низомнинг 5б-банди бўйича тақдим этилган аттестация иши ОАКда рўйхатга олиниб, 7 иш куни ичида норматив-техник экспертизадан, унинг натижаси ижобий бўлган тақдирда, илмий экспертизадан ўтказилиб, якуний қарор қабул қилинади. Экспертиза жараёнида ОАКнинг тегишли эксперт кенгаши томонидан аттестация ишининг мазмун-моҳияти ва унинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги илмий экспертизадан ўтказилади.
32. Норматив-техник экспертизадан ўтказиш жараёнида ушбу низомнинг 5б-бандида кўзда тутилган таттестация ишида мазкур Низом талабларига риоя қилинмаганлик ҳолатлари аниқланса, ОАК Тартиб-қоида комиссияси қарори билан аттестация ишини кўриб чиқиш тўхтатилади ва аттестация иши расмий хат билан тегишли Кенгашга қайтариб юборилади. Кенгаш томонидан тегишли камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, аттестация иши қайтадан расмийлаштирилиб, кузатув хати орқали ОАКга қайта тақдим этилади.
33. Мазкур низомнинг 5б-бандида кўзда тутилган аттестация иши норматив-техник экспертизадан ўтказилганидан кейин уни ОАКнинг тегишли эксперт кенгаши кўриб чиқади. ОАК Раёсати ОАКнинг тегишли эксперт кенгаши хулосасига асосан, илмий унвон бериш ёки илмий унвон беришни рад қилиш тўғрисида якуний қарор қабул қилади.
34. Талабгор аттестация ишини кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида, Кенгаш ва Мустақил кенгашда яширин овоз бериш ўтказилгунга, ОАК Раёсатиг ва мустақил Кенгашнинг якуний қарори қабул қилингунга қадар ишни муҳокамадан олишга ҳақлидир. Аттестация иши талабгорнинг ёзма аризасига асосан, муҳокамадан олинганида, бу ҳақда ОАК Раёсати ва Мустақил кенгаш томонидан тегишли қарор қабул қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |