Ehtimollik — tasodifiy hodisaning muayyan, istalgancha koʻp marta takrorlanishi mumkin boʻlgan shartlarda roʻy bera olishi darajasining miqdoriy xarakteristikasi. "E." tushunchasi ommaviy tusdagi jarayonlarning hodisalari uchun xarakterli boʻlgan maxsus tur bogʻlanishlar va munosabatlarni aks ettiruvchi falsafiy kategoriyadir. “E” ning "klassik" taʼrifiga koʻra, u shu hodisa uchun "qulay" imkoniyatlar sonining barcha "teng imtiyozli" imkoniyatlar soniga nisbatiga teng . - Ehtimollar nazariyasi — biron bir tasodifiy hodisalarning roʻy berish ehtimoliga koʻra ular bilan qandaydir tarzda bogʻlangan boshqa tasodifiy hodisalarning roʻy berishi ehtimollarini topish bilan shugʻullanadigan soha.
- Biror hodisaning roʻy berish ehtimoli, mas., teng ekanligi uncha ahamiyatli emas, chunki odam ishonchli natijaga erishishni xohlaydi.
- Shuning uchun Ehtimollar nazariyasini koʻp sonli tasodifiy omillarning oʻzaro taʼsiridan paydo boʻladigan qonuniyatlarni aniqlaydigan va oʻrganadigan deyish mumkin.
- Эҳтимоллик терминини биз, «ишончлилик», «аниқлик» терминларидан фарқли равишда, фақат тасодифий воқеалар ҳақида гап кетган вақтда, яъни бирор сабабга кўра амалга ошиш шароитлари номаълум бўлган ва шунинг учун ишонч билан аввалдан айтиш мумкин бўлмаган воқеалар ҳақида гап кетганида фойдаланамиз.
- Масалан, трамвайда билет олишимиздан аввал биз унинг тоқ сонли (номерли) ёки жуфт сонли бўлишини айта олмаймиз. Шунинг учун жуфт сонли билет сотиб олиш воқеасини тасодифий воқеа дейиш мумкин.
- Масалан, биз 10 та билет сотиб олсак (биратўла бир сотиб олишда эмас, албатта), улар орасида учта, олтита, саккизтаси жуфт сонли бўлиши мумкин. Бироқ уларнинг ичида битта ҳам жуфт сонли билет бўлмаслиги, ёки аксинча, уларнинг ўнталаси ҳам жуфт сонли бўлиши мумкин.
- Бироқ биринчи қарашда тамомила ихтиёрий бўлиб кўринган воқеада маълум қонуният бор. Бу қонуният шундан иборатки, агар тажриба (билет сотиб олиш) етарлича кўп марта такрорланса, тахминан ярми ҳолида жуфт сонли билет сотиб олиниши мумкин.
- Бундай «тажриба»лар сони қанча кўп бўлса, жуфт сонли билетлар улуши яримга шунча яқин бўлади. Бундай ҳолда жуфт сонли билет сотиб олиш эҳтимоллиги 1/2 га тенг деб гапирилади.
- Худди шундай тангани кўплаб марта ташлаб, унинг тахминан ярмига яқин ҳолларда герб томони билан тушишига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
- Бу ва шунга ўхшаш тажрибалар асосида эҳтимолликнинг шундай таърифини бериш мумкин: воқеанинг эҳтимоллиги деб, воқеа амалга ошадиган тажрибалар сонининг тажрибаларнинг умумий сонига нисбатининг тажрибалар сони чексиз ортиб боргандаги лимитига айтилади.
- Агар N та тажрибадан (ёки кузатишдан) N тасида бизни қизиқтирган ҳодиса амалга ошса, у ҳолда бу ҳодисанинг W эҳтимоллиги шундай формула билан ифодаланади:
- Яшикда ўлчамлари ва оғирлиги жиҳатидан тамомила бир хил бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: |