Id муаллиф


-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар



Download 369,39 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi369,39 Kb.
#75860
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
bojxonaga oqishga kirish qonun

4-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар
62. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган номзодларга Институт бакалавриатига ўқишга имтиёзли кириш учун тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида балл қўшиш шаклида имтиёз берилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
63. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 21-сон қарори талабларига мувофиқ республика ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп балнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар қўшиш шаклида имтиёз берилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
64. Агар номзод бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 62-63-бандларида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
65. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари Институтга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
66. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3726-сон қарорига асосан номзодларга имтиёз берилади.
Ушбу бандда назарда тутилган тавсияномаларнинг асли номзодлар томонидан ҳар йили 20 июнгача Қабул комиссиясига тақдим этилиши шарт.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
67. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган “Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган махсус мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида халқаро

ва республика олимпиадалари ғолиблари, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари Қабул комиссиясининг қарорига кўра, Институтга Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.


Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг Институтга танловдан ташқари ўқишга қабул қилишга тавсия этилган ғолиблари рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
68. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 25 июнгача бўлган муддатда ушбу Низомнинг 65-67-бандларида назарда тутилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар таълим мутахассислиги, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Давлат божхона қўмитаси тақдимномалари асосида 4 июлгача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш

Download 369,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish