Id муаллиф


-боб. Дастлабки танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш



Download 369,39 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi369,39 Kb.
#75860
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
bojxonaga oqishga kirish qonun

2-боб. Дастлабки танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
23. Дастлабки танлов тадбирлари тарғибот ишларидан бошланади.
Давлат божхона қўмитаси, ҳудудий бошқармалар ва Институт томонидан ёшларга божхона органларида хизмат қилишнинг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, уларда божхона органи ходими касбини онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян таълим мутахассислигини танлашда ёрдам бериш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
24. Дастлабки танлов давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
якка тартибда суҳбатлашиш;
индивидуал-психологик ўрганиш;
умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
тиббий кўрикдан ўтказиш.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
25. Дастлабки танлаш тадбирлари ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари томонидан қабул йилининг 1 январидан 1 майга қадар ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
26. Дастлабки танлов:
фуқаро ёшлар учун — доимий рўйхатда турган жойдаги ҳудудий божхона бошқармаси (номзод таҳсил олаётган ўқув муассасаси жойлашган ҳудуд)да;
ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари учун — хизмат қилиш жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда), тегишли ҳудудий божхона бошқармаларда ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
27. Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
28. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
29. Якка тартибдаги суҳбат фуқаро ёшлар билан – ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлар билан – ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари, тегишли ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
30. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий божхона бошқармаларнинг ишчи гуруҳи таркибига киритилган психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
31. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:
Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилади;
Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмайди.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
32. Психологик тест синови натижалари бўйича Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
33. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганиш ўтказилгандан кейин 15 кун ичида мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
34. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан олдин улар соғлиғининг ҳолати тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномасини, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари эса, ўзларига тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасасининг маълумотномасини тақдим этади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
35. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
36. Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга улар мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатларни тўлиқ топширганларидан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
37. Номзодлар тиббий кўрикдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
38. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшиб қўйилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
39. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус касбий танлов тадбирларига қўйилмайди.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
40. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни ўқишга юбориш тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
41. Давлат тест марказининг қабул жараёни бўйича “Абитур” базасини шакллантириш мақсадида, ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари дастлабки танлов тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) ҳужжатларининг асли, ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлардан берилган тавсияноманинг асли (ҳарбий гувоҳномаси билан бирга), чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатининг асли ҳамда мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда “Номзод ҳақида қисқача маълумотнома” варақасини тўлдирилиб, уларнинг паспорт нусхаси ва 2-иловада келтирилган аризалари нусхалари билан биргаликда Қабул комиссиясига ҳар йили 20 май кунига қадар етказишлари талаб қилинади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
42. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ҳудудий божхона бошқармалари томонидан қабул йилининг 25 май кунига қадар Институтга етказилиши талаб қилинади.

Download 369,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish