Ҳид билиш сезув нервлари бўлиб,сeзувчи тугуни ва ўзаги бўлмаганлиги сабабли уларни сохта бош мия нервлари



Download 216,39 Kb.
bet9/10
Sana12.04.2022
Hajmi216,39 Kb.
#547203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12 жуфт бош мия нерви

X жуфт - адашган нерв (n. vаgus) бош мия нервлари ичида энг узуни бўлиб, аралаш нерв бўлиб хисобланади. Унинг таркибида сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва парасимпатик толалар мавжуд.
Ўзаклари:

  1. nucleus tractus solitarii – бирламчи йўл ўзаги, сезувчи;

  2. nucleus ambiquus - иккиламчи, ҳаракатлантирувчи ўзак;

  3. nucleus dorsalis – адашган нервнинг дорзал, парасимпатик ўзаги.

Адашган нерв узунчоқ миянинг орқа ён эгатидан чиқиб бўйинтуруқ тешигига қараб йўналади. Тешикда ва ундан чиққандан кейин юқориги ва пастки тугунларни (ganglion superior et inferior) ҳосил қилади. Тешикдан чиққандан сўнг нерв ички бўйинтуруқ вена ва ички уйқу артерияси орасидан пастга томон йўналади. Кўкрак қафасига киришда ўнг адашган нерв ўмров ости артерияси билан венаси ўртасидан ўтади. Чап адашган нерв эса умумий уйқу ва ўмров ости артериялари ўртасидан ўтиб, аорта равогининг олдидан йўналади. Кейин ўнг ва чап нервлар ўпка илдизи орқасидан ўтиб, ўнг адашган нерв қизилўнгачнинг орқа, чап нерв эса олдинги юзасига ўтади. Улар шохланиб қизилўнгач чигалини ҳосил қилади. Бу чигаллардан олдинги ва орқа адашган нерв поялари ҳосил бўлиб, қизилўнгач билан бирга қорин бўшлиғига ўтади ва сигмасимон ичаккача барча аъзоларни нерв билан таъминлайди.
Адашган нерв тўртта (бош, бўйин, кўкрак, қорин) қисмларга бўлиб ўрганилади. Унинг калта бош қисмидан (ganglion inferior гача бўлган тармоқлар) қуйидаги тармоқлар чиқади:
1. r. meningeus, устки тугундан бошланиб орқа калла чуқурчаси соҳасидаги бош мия қаттиқ пардасини иннервация қилади;
2. r. auricularis - қулоқ шохи, ноғора-сўрғичсимон ёриғ орқали калладан чиқиб, ташқи эшитув йўли орқа деворини ва қулоқ супраси орқа терисини иннервациялайди Бундан ташқари бўйин қисми тил-ютқин, адашган нервлари ва юқориги бўйин симпатик тугунлар билан қўшиладиган тармоқлар хам беради.
Бўйин қисми (ganglion inferior дан n.laryngeus recurrens чиққан соҳасигача) тармоқлари:
1. r. pharyngei - халқум шохлари, халқум деворида тил - ютқин ва симпатик поя толалари билан бирга халқум чигалини ҳосил қилиб, уни шиллиқ пардасини, сиқувчи мушакларини ва юмшоқ танглай мушакларини иннервация қилади.
2. r. cardiaci cervicales superiorеs - юракнинг устки бўйин шохлари, пастга йўналиб юрак чигалини ҳосил қилишда иштирок этади.
З. n. laryngeus superior - юқориги ҳиқилдоқ нерви, пастки тугундан бошланиб иккита шохга бўлинади. Ташқи шохи ҳиқилдоқнинг узуксимон - қалқонсимон мушагини иннервация қилса, ички шохи ҳиқилдоқнинг овоз ёриғидан юқорида бўлган қисмини ва тил илдизини иннервациялайди.
4. n. laryngeus recurrens - орқага қайтувчи ҳиқилдоқ нерви. Ундан кекирдак, қизилўнгач ва юракнинг ўрта бўйин шохлари чиқади. Нервнинг охири - ҳиқилдоқнинг пастки нерви (n. laryngeus inferior) ҳиқилдоқнинг овоз ёриғидан пастки қисмини ва ҳиқилдокни барча мушакларини (узуксимон - қалқонсимон мушакдан ташқари) иннервация қилади.
Адашган нервнинг кўкрак қисмидан (n.laryngeus recurrens чиққан жойидан диафрагманинг қизилўнгач ўтайдиган тешиги соҳасигача) қуйдаги тармоқлар чиқади:
1. r. cardiaci cervicales inferiores et thoracici - юракнинг пастки бўйин ва кўкрак шохлари, юрак чигалига боришади;
2. r. bronchiales, бронх шохлари, симпатик поя шохлари билан бирга ўпка чигалини ҳосил қилади;
3. r. оesophagei – қизилўнгач шохлари, симпатик поя шохлари билан қизилўнгач деворида чигал хосил қилишади;
4. r. tracheales, кекирдакни нерв билан таъминлайди;
5. r. pericardiaci, перикардни иннервациялайди.
Қорин қисмида адашган нервнинг олдинги поясидан меъданинг олдинги шохлари ва жигар шохлари чиқади. Адашган нервнинг орқа поясидан орқа меъда шохлари ва қуёш чигалига қўшиладиган қорин шохлари чиқади. Ундан чиқадиган нервлар қорин бўшлиғи барча аъзоларини (сигмасимон ичаккача) иннервациялайди.



Download 216,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish