V. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ЖАВОБГАРЛИК
5.1. Бошқармада меҳнат интизоми меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жамоа шартномаси шартларига, ушбу қоидаларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена бўйича талаблар, шунингдек ҳар бир ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларини кўзда тутадиган бошқарманинг бошқа локал ҳужжатларига риоя қилишни ўз ичига олади. 5.2. Меҳнат мажбуриятларини юқори савияда бажариш, бошқармада узоқ муддат намунали ишлаш, меҳнат фаолияти давомида сезиларли ютуқларга эришган ва ўз ишини виждонан бажарган ходимлар жамоа фикрини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тартибда рағбатлантириладилар: -миннатдорчилик билдириш; -бошқарма бошлиғининг Ташаккурномаси, Фахрий ёрлиғи билан; -чорак, йил, танлов якунлари бўйича пул мукофоти билан тақдирлаш; -юқори ташкилот идораларининг Фахрий Ёрлиқлари, нишонларига тавсия этиш, жамият ва давлат олдидаги алоҳида хизматлари учун ходимлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат мукофотларига, унвонларига тақдим этилиши мумкин. 5.3. Меҳнат интизомини бузиш яъни ходимнинг айби билан унга юкланган хизмат вазифасини бажармаслик интизомий жазо чорасини ёки жамоа таъсирини ўтказиш ҳамда мавжуд қонунда кўзда тутилган бошқа чораларни қўллашга олиб келади. -Ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллайди; а) ҳайфсан эълон қилиш; б) ўртача ойлик иш ҳақининг 30, айрим ҳолларда 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш; в) меҳнат шартномасини бекор қилиш (МКнинг 100-модда 2-қисмининг 3-4 бандлари). Интизомий чора қўллашда МКнинг 181-182-моддаларига риоя этилади. Қонунларда назарда тутилмаган интизомий жазо чоралари қўлланилганда у ҳақиқий деб ҳисобланмайди. 5.4. Жазо чораси қўлланишига қадар ходимга йўл қўйилган қонунбузарлик сабаблари ва ҳолатини ёзма равишда тушунтириш имконияти берилади. Тушунтириш беришдан бош тортиш унга нисбатан содир этилган ҳаракат учун чора кўришга тўсқинлик қилмайди. Ходимнинг тушунтириш беришдан бош тортиши далолатнома билан расмийлаштирилади. 5.5. Иш берувчи ҳар бир айбли хатти-ҳаракат учун ушбу Қоидаларнинг 5.4-бандида кўрсатилган интизомий жазонинг фақат биттасини қўллашга ҳақлидир. 5.6. нтизомий жазонинг амал қилиш муддати уни қўллаш кунидан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи уни ўз ташаббуси билан ёки ходимнинг илтимосига кўра, меҳнат жамоаси ва бошқа жамоатчилик ташкилотларини илтимосига кўра муддатидан олдин ҳам бекор қилишга ҳақлидир. Интизомий жазо иш берувчининг буйруғи билан берилади ва уни олиб ташлаш ҳам буйруқ орқали расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |