Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахслардан электрон шаклда келган мурожаатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиби.
1. Электрон мурожаатларни қоғозга босиб чиқариш тартиби.
2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтарига тегишли ёзувларни киритиш тартиби.
3. Белгиланган шакл буйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайд этиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатни рўйхатга олиш тартиби.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳалардаги туб ислоҳотлар давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини қўллаб-қувватлаш, уларга риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш учун масъулиятини ошириш заруратини кун тартибига қўйди.
Бу вазифаларнинг тизимли хусусиятга эга эканлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқишни ташкил этиш тартибини такомиллаштириш бўйича талабларни шакллантиради.
Мурожаат қилиш ҳуқуқи инсоннинг ва фуқаронинг конс- титуциявий ҳуқуқлари ва эркинликларидан бири ва шунинг учун уни амалга оширишни таъминлаш давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади. Юқорида қайд этилган ҳуқуқларни ушбу органларнинг иштирокисиз амалга ошириб бўлмаслиги мурожаатлар бевосита уларга тааллуқлигидан келиб чиқади. Ушбу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган: “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”.
1-САВОЛ. Электрон мурожаатларни қоғозга босиб чиқариш тартиби.
Қўлланиладиган метод: ЯГОНА ДАВРА» стратегияси
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, турли соҳаларда ислоҳотлар амалга оширила бошлади, натижада юртимиз барча соҳалар бўйича тараққиёт босқичига кирди. Миллий мустақиллик асосларини яра тишга доир ислоҳотлар жаҳондаги илғор ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва ўзбек халқи менталитетига хос бўлган анъаналарни уйғунлаштириш асосида кеча бошлади. Шунингдек, бу жараёнга жамиятни демократлаштириш ислоҳотлари ҳам уйғунлашди. Мамлакатда демократик қадриятлар сингдирилган ҳуқуқий асосларнинг яратилиши фуқаролик жамияти пойдеворини ташкил этди.
Барчамизга маълумки, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари фуқаролик, шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлардан иборат. Фуқароларимизнинг ушбу ҳуқуқлари олий юридик кучга эга бўлган қонунимиз – Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам кўрсатиб ўтилган бўлиб, уларнинг таъминланиши эса давлат назоратидадир. Конституциямизнинг 35- моддасида шундай дейилган:
«Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакиллик органлари- га ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатда кўриб чиқилиши шарт1.
Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларимиз турмуш тарзини яхшилаш ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда. Сўнгги йилларда миллий парламентимиз томонидан қабул қилинаётган қонунларимиз ҳам инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг энг устувор вазифаси сифатида белгиланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилини- ши ҳам сўзимизнинг яққол тасдиғидир.
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ҳеч бир соҳа йўқки қонунлар билан тартибга солинмаган бўлса. Жойларда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг ислоҳ этилиши, фуқароларимиз қайси соҳада мурожаат қилмасин қонуний кўриб чиқилишини таъминлаш ишлари давлат назорати остида амалга оширилмоқда.
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ва шикоятлар тар- зида бўлиши мумкин.
Ариза – ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.
Таклиф – давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.
Шикоят – бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қону- ний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
Мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эгалиги қонунда белгилаб қўйилган.
Мурожаатлар берилиши ва мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилишини ташкил қилиш жадваллари ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, шунингдек, қабул қилиш тартиби давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.
Мурожаатлар кўриб чиқилиши учун белгиланган талаблар мавжуд бўлиб, ушбу талабларга жавоб бермайдиган ҳар қандай мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги ушбу қонун билан белгилаб қўйилган. Бу талаблар қуйидагилар:
жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак;
юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Шуни таъкидлаш керакки, амалиётда фуқароларимиз томонидан аноним мурожаатлар берилиши ҳам кузатилмоқда. Бундай ҳолатлар нинг олдини олиш юртимиз қонунчилигида белгилаб қўйилган жавоб гарликлар орқали тартибга солиниши йўлга қўйилган. Хусусан, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунда қуйидаги жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд.
Била туриб ёлғон маълумотлар баён этилган мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органи томонидан қилинган харажатлар жисмоний ёки юридик шахсдан суднинг қарорига кўра ундириб олиниши мумкин. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Ушбу Қонун билан мамлакатимизда фуқаролар мурожаати ва уларни кўриб чиқишнинг электрон тарзда амалга оширилиши ҳам йўлга қўйилди. Бу борада «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида»ги низомнинг қабул қилиниши сўзимизнинг тасдиғидир.
Мазкур йўналишдаги ишларни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтариш учун фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини ошириш, мурожаатларни қай тартибда, қайси орган (Суд, Прокуратура, ИИО ва ҳокимият)га юбориш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиши орқали эришиш самаралидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |