57
Жадвалдан кўриниб турибдики, кўп ҳолларда (дизеллар учун эса деярли барча
ҳолларда) кенгайишнинг политроп кўрсаткичи жараѐн давомида адиабатнинг К
2
=1,26-1,36
ўртача қийматидан кичик бўлади. Бошқача айтганда, кўрилаѐтган группадаги ИЁД
цилиндрида газнинг кенгайиши ѐнишнинг охирги босқичи ҳисобига иссиқлик бериш
билан кечади. Бинобарин, иссиқлик олиш жадаллашганда n
2
катталашади. Иссиқлик
бериш кучайганда эса, кичиклашади. Агар ѐниш жараѐнини ҳисоблаганда иссиқликдан
фойдаланиш коэффициенти кичик чиқса ѐки кичикроқ қилиб танланган бўлса, у ҳолда
n
2
нинг қиймати кичикроқ бўлади ва аксинча. n
2
нинг қиймати кўплаб омилларга боғлиқ
бўлиб, ҳатто биргина ИЁД нинг ўзида иш режимига боғлиқ равишда ўзгариб туради.
Тезлик режими ошганда кенгайиш жараѐнининг давомийлиги, яъни газнинг деворларга
уриниш вақти қисқаради ва жараѐн адиабат жараѐнга яқинлашади. Натижада, n
2
катталаша бошлайди. Бошқа томондан, бунда ѐниб тугаш жараѐни чўзилиб кетади, бу эса
заряднинг сизиб чиқиши камайиши билан бир вақтда n
2
нинг кичиклашувига шароит
яратади. Бу таъсир устунроқ бўлгани учун тезлик режими кўтарилиши билан n
2
чизиқли
равишда кичиклашади. Шунга кўра, тезюрар ИЁД лар учун n
2
кичикроқ бўлади.
Дизелларда юкланиш ортиши билан ѐниш жараѐни узаяди, бу эса n
2
нинг
кичиклашувига олиб келади. Учқундан ўт олдириладиган ИЁД ларда ўртача ва катта
юкланишлар соҳасида n
2
ўзгаришсиз қолади. Кичик юкланишларда n
2
нинг ўзгариш
қонунияти қўлланиладиган аралашманинг таркиби, ўт олдирилишни илгарилатиш
бурчагининг ўзгариши, заряднинг турбулизағияси, қолдиқ газлар миқдори каби
омилларнинг хусусий бирикмасига боғлиқ. Шу сабабли, у ягона ҳисобланади ва турлича
намоѐн бўлади.
Ҳаво билан совитиладиган ИЁД ларда деворлардан иссиқлик олиш жадаллиги
пастроқ ва бошқа шароитлар тенг бўлгани ҳолда n
2
кичикроқ бўлади. Цилиндр (диаметри
поршен йўли) катталашиши билан иссиқлик олиш юзасининг хажмига нисбати (яъни, F/v)
кичиклашади, бу эса n
2
ни кичиклашувига олиб келади. Шундай қилиб, цилиндрларининг
ўлчамлари каттароқ бўлган ИЁД лар учун n
2
нинг қийматлари кичикроқ олиниши лозим.
Ишлатиш шароитида атроф ҳавосининг ѐки совитувчи суюқликнинг ҳарорати
кўтарилганда камера деворларини сўхта босганда, ҳаво билан совитиладиган ИЁД да
қобирғалар орасидаги бўшлиқда чанг ва кир тўпланганда, атмосфера босим пасайганда
(тоғли районларда ишлаганда) n
2
нинг қиймати кичиклашади ва мос равишда кенгайиш
охирида газнинг ҳарорати ҳамда босими кўтарилади. Дизелларда аралашма ҳосил бўлиш
жараѐнининг бузилиши (масалан, ѐнилғи аппаратураларнинг ростланиши бузилиши,
бензинда ишловчи ИЁД ларда аралашманинг суюқлашуви ѐки ўт олдиришнинг
илгарилатиш бурчагини кичиклашуви оқибатида ѐниш жараѐнининг чўзилиб кетиши ҳам
шунга олиб келади. Бунинг натижасида, иккиламчи салбий оқибатлар юз бериши (ИЁД
қизиб кетиши, детонағияни юзага келиши, ишлатилган газларни чиқариш системасининг
деталлари шикастланиши, деталлар мойланишининг бузилиши, поршен ҳалқалари ѐтиб
қолиши (залегания ва ҳоказолар) мумкин.
Адабиѐтлар
1. 167...171 бетлар
4. 155...157 бетлар
2. 136...138 бетлар
5. 146...147 бетлар
3.
172...176 бетлар
13-Мавзу.
Do'stlaringiz bilan baham: