БЕКОР ҚИЛИНАДИ.
2 март
2018 йил
11
ФИТрАТ
* Уй совутгичини ким ихтиро
қилганини биласизми? Унинг ихтирочи
-
си
Флоренс Паспарт
дир. 1914 йилда у
ушбу кашфиёти учун патент олади. Тез
орада бу кашфиёт бутун дунё бўйлаб
тарқалади.
* Доктор
Мария Телкес
ва унинг
ҳамкасби Элеанор реймонд “Қуёш
батареяси”га асос солишган. Улар
-
нинг бу ихтироси кўпгина мамлакатлар
иқтисодиётига улкан фойда келтирди.
шу билан бир қаторда Телкес “Ақлли
уйлар” кашфиётчиси ҳам ҳисобланади.
*
Жесси Картрайт
маиший тех
-
никада кўплаб фойдали кашфиётларни
яратган. Улар орасида энг аҳамиятлиси
микротўлқинли печ ҳисобланади.
*
Аёлларнинг
севимли
дўсти
ҳисобланган идиш ювиш машинасини
1886 йилда
Жузеффина Капрейн
их
-
тиро қилган. 40 йил ўтгач эса биринчи
идиш ювиш мосламаси сотувга чиққан.
* Бугунги кунда минглаб ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар ходимлари
ва ҳарбийлар ҳаётини асрашда муҳим
восита ҳисобланган ўқ ўтказмайдиган
хавфсизлик нимчасини доктор
Стифен
Кволик
кашф қилган. У тажрибалари
асосида синтетик матодан пўлатдан 5
марта кучли мато яратишга эришди.
* Узоқ вақт сақланадиган гўштли
консерваларнинг ихтирочиси россиялик
Надежда Кожина ҳисобланади. У 1873
йилда гўшт маҳсулотларини консерва
-
лаш мумкинлигини бутун дунёга исбот
-
лаб берди.
Жиноятга жазо – муқаррар
Тасаввур қилинг, эрталаб уйдан
кўчага чиқдингиз. Замонавий кийин
-
ган, яп-янги “Ласетти”ни моҳирлик би
-
лан бошқараётган, қўлида қимматбаҳо
соат, ноёб телефон, машинасида их
-
чам ноутбук, сипо ва тийраккўз бир
йигитга кўзингиз тушганда, беихти
-
ёр қалбда ҳавас чўғи пайдо бўлади.
Беихтиёр ким бу, қандай иш билан
шуғулланади, дегандек саволларга
жавоб топишга интиласиз. Ана шун
-
дай қўшнижонлар оғзидан бол томиб,
уни мақтай кетади: “Маҳалламизнинг
йигити, фалончининг ўғли. Универси
-
тетни битириб, фалон идорага ишга
кирганди, яқинда ўринбосарликка
кўтарилибди, омадини берсин, жуда
аломат йигит...” Бу манзара кишини
қанчалар мутаассир этади, қанча-
қанча болажонларнинг жўшқин орзу
-
ларига қанот бағишлайди.
Бироқ, билим ва тадбиркорлик
орқали элда обрў топиб, гўзал турмуш
тарзини йўлга қўя олган бундай йигит
-
ларга ҳасад қилгувчилар, улар асос
солган ҳаётнинг моҳиятига эмас, ташқи
кўринишига “ҳавас” қилгувчиларнинг-
да борлиги ачинарли ҳолдир. Ундай
ҳаваскорлар тўкин ҳаётнинг, серда
-
ромад ишнинг оқибатига ишқивоз-у,
лекин ўша ишнинг ўзига уқувсиз ёки
истеъдодсиз.
Хўш, бу муаммо билан қандай ку
-
рашиш керак? Мамлакатимиз келажа
-
ги, ифтихори, суянчи ва таянчи бўлган
ёшларнинг онгидан кучли тафаккурга,
билимга, қонунийликка асосланмаган
бойлик тўплаш режасини қандай тад
-
бирлар орқали бартараф этиш мум
-
кин?
Оҳангарон шаҳридаги политехника
коллежида ўқувчи ёшлар, ота-оналар,
педагоглар иштирокида ўтказилган
сайёр судда ана шу масалалар хусуси
-
да гап борди. Тегишли ҳуқуқбузарлик
бўйича суднинг очиқ тарзда, сайёр
суд шаклида ўтказилишидан мақсад
ҳам тўпланганларни бу хавфли иллат
-
нинг оқибатларидан кенгроқ бохабар
қилиш, керакли тарғибот-ташвиқот
ишларини олиб бориш эди.
Сайёр судда кўрилган масала бир
қарашда беозордек туюлади. яъни,
ишсиз, ўз вақтида ақлини зарур би
-
лимлар мажмуи билан тўлдирмаган
йигит олтин васвасасига дучор бўлади.
“Илғор” МФЙда истиқомат қилувчи бу
йигит қўлбола усулда қимматбаҳо маъ
-
данларни қазиб олиб, қора бозорда
пуллаш орқали бойишга, зўр яшашга,
“крутой” бўлишга интилган. Қаранг,
ҳеч бир ортиқча қийинчиликсиз, гўё
тоғу тошлар бағрида яшириниб ёт
-
ган маъданларни қайта ишлаб, бели
оғримайгина “бойфренд” бўлишга
интилаяпти.
“Бировга
зарарим
тегмаяпти-ку”, деб ўйлаб қўярди у ҳар
замонда ўз қилмишларини оқламоқчи
бўлиб. Ҳолбуки, давлатга зарар ет
-
казиш халққа зарар етказишдир.
Бу маъданлар, қимматбаҳо тошлар
халқимизнинг асил бойлиги. Миллион
йиллар давомида тоғу тошлар қўйнида
биллурланиб ётган бу қимматбаҳо
ашёларни жаҳон стандартлари асо
-
сида зарур техник чораларни кўриб,
аниқ бир режа-тақсимот билан иш
-
лаб чиқариш, тушган даромадни эл-
юрт, ватан манфаатларига сарфлаш
мана бу дину диёнатнинг ҳаққоний
хулосаси, бажариш, амал қилиш шарт
бўлган йўл-йўриғидир. Аммо бизнинг
“қаҳрамон”имиз саркашликка боради-
да, бу азалий йўриқномани, қонунни
четлаб ўтмоқчи бўлади.
Унинг уйи холислар иштирокида
тинтув қилинганда, ноқонуний ра
-
вишда маъдан ишлаб чиқаришга доир
бир қатор қўлбола дастгоҳлар билан
биргаликда элак ҳам топилади. Бу
оддийгина рўзғор анжоми айни шу
воқеа фонида кишини бошқача бир
хаёлларга етаклайди. Зотан, дониш
-
манд халқимизда: “Элакдан ўтибди”,
“Ғалвир бир сувдан кўтарилиб, элан
-
ганда, қатордан тушиб қолишдан ас
-
расин” каби ҳаётий ҳикматлар бор.
Бу йигит ҳам ўзича олам-олам нораво
режалар тузиб, гоҳ тунда, гоҳ тонгда
ҳаммадан яширинча, атрофга олаза
-
рак боқиб, қўрқа-писа ғалвир элаёт
-
ганда, ана шу ҳикматлар кўнглидан
кечдимикан? Уй ичида хотиржам ухла
-
ётган аҳли аёлини, ота-онасини эртага
эл аро шарманда қилишини, халқнинг
назаридан қолиши мумкинлигини бир
яхшилаб элакдан ўтказдимикан?
Сайёр суд мажлисида фуқаро
Комрон
Сунаров
(исм-фамилия
ўзгартирилган) нинг қилмиши халқ
маслаҳатчиси,
мажлисда
ҳозир
бўлган бошқа холислар, маҳалла
фаоллари иштирокида атрофлича
муҳокама қилинди. Давлатимизнинг
инсонпарвар, адолатли қонунлари бу
ҳуқуқбузарга биринчи маротаба шу
кўчага кириб қолганини назарда ту
-
тиб, муайян енгиллик берди. Унинг
қўлбола дастгоҳи ва бошқа ашёлари
мусодара қилинди. Қимматбаҳо маъ
-
данлар ўзининг асл эгасига – давлатга
қайтарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |