I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси


Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида халқаро иқтисодий



Download 1,34 Mb.
bet88/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

12.3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида халқаро иқтисодий
ташкилотлар билан ҳамкорликнинг таъсири

Ўзбекистоннинг турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларининг ривожлантирилиши унинг жаҳон хўжалиги интеграциясида самарали иштирок этишини таъминлайди. Бундай халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўтиш даври муаммоларини ҳал этишни, шунингдек ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалигини шакллантиришни енгиллаштиради. Бу нарса кредитлар олишда, бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилишда, маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқаришда катта ёрдам беради.


Мустақил Ўзбекистон 30 та обрўли иқтисодий ва молиявий ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси бўлди. Буларнинг жумласига Жаҳон Банки гуруҳига кирувчи ташкилотлар, шунингдек, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро Валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт Банки, Ислом тараққиёт банки, Бутунжаҳон божхона ташкилоти, Бутунжаҳон туризм ташкилоти, Пахта бўйича халқаро консультатив комитети ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлди. Республика хозирги кунда БСТга аъзо бўлиш учун қатор ишларни амалга оширмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистон қатор обрўли ва жаҳон иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган халқаро ташкилотларнинг тенг хуқуқли аъзоси, жаҳоннинг ўнлаб давлатлари билан дўстона алоқаларини боғлаган, йирик банк ва молиявий органлар билан ҳамда нодавлат ва ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Республикада 43 та чет давлатларнинг элчихоналари, 15 та ҳукуматлараро ва 49 та ноҳукумат ташкилотлар аккредитация қилинган.
Ўзбекистон турли даражадаги – глобал ва минтақавий интеграцион жараёнларда қатнашиш билан бир пайтда бир муҳим тамойилга риоя қилади: бир давлат билан яқинлашиш бошқа бир давлат билан узоқлашиш эвазига бўлмаслиги керак. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциясининг таркибий қисми турли давлат ва халқаро ташкилотлар билан кўп тармоқли алоқалардир.
Бунда Европа Иттифоқи муҳим ўрин эгаллайди. Европа Иттифокининг жаҳон миқёсидаги ўрни кучайиб борган сари, жаҳон мамлакатлари ушбу интеграцион гуруҳ билан ҳамкорлик қилишга интилмокдалар. Ўзбекистон Республикаси ҳам ташқи иқтисодий сиёсатининг аҳамиятли жиҳати сифатида ЕИ билан муносабатларини белгилаб олди.
Ўзбекистон Республикаси учун ЕИ билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни кенгайтириш мамлакат учун нафақат иқтисодий афзалликлар, балки шу билан бир каторда Ўзбекистонни жаҳондаги мавқеини мустахкамлаш имкониятларини ҳам юзага келтиради. Жаҳоннинг нуфузли интеграцион гуруҳи билан тенг хуқуқли ҳамкорлик ўрнатиш Ўзбекистон учун дунёнинг бошқа мамлакат ва ҳудудлари билан тенг хуқуқли ҳамкорлик ўрнатиш кафолати бўлиб хизмат қилади. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон учун ЕИга аъзо-мамлакатлар билан алоҳида-алоҳида муносабатлар ўрнатиш ва кенгайтириш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик 1992 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Европа Иттифоқи қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумнинг имзоланиши билан бошланган.
1994 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида ЕИ Қўмитасининг Ўзбекистондаги техник алоқа ҳамкорлиги бўйича бюро тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу органларнинг мақсади Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар жараёни ва бозор муносабатларига ўтишда техник ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ЕИ Қўмитасининг ҳамкорлигини кучайтиишдир.
Ўзбекистон Республикаси билан Европа мамлакатлари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 1996 йил 21 июндаги саммитда ЕИ аъзо давлатлари раҳбарлари билан «Ўзбекистон ва Европа Ҳамжамияти ҳамда унга аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва шериклик» тўғрисида битим имзоланди. Ўзбекистон Собиқ Иттифоқ давлатлари ичида Россиядан кейин бундай битим имзолаган иккинчи давлатдир.
Ўзбекистоннинг ЕИ ва ЕИга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асосини ташкил қилади. Шунингдек, сиёсий, иқтисодий, фан-техникавий ва маданий алоқалар учун кенг имконият очади.
1999 йил майда Европарламент ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан шерикчилик ва ҳамкорлик ҳақида битим ратификацияси бўйича барча муҳим тадбирлар ниҳоясига етди. 1999 йил 1 июлда «Шерикчилик ва ҳамкорлик ҳақидаги битим» кучга кирди ва «ЕИ-Ўзбекистон» қўшма қўмитаси ўрнига Ўзбекистон-ЕИ ҳамкорлик қўмитаси тузилди. ЕИ Ўзбекистоннинг муҳим савдо-иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги мол айирбошлашнинг ўсиши кўрсаткичлари савдо-иқтисодий муносабатларнинг муваффақиятли ривожланаётганлигидан гувоҳлик беради. 2007 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг ЕИ мамлакатлари билан икки томонлама мол айирбошлаш ҳажми 1 млрд. 65,8 млн. АҚШ долларинини ташкил этган, ундан 520,6 млн. АҚШ доллари экспорт, импорт эса 545,2 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2007 йил давомида мол айирбошлаш ҳажми бўйича ЕИ мамлакатлари ичида республикамизнинг энг йирик савдо шериклари: Буюк Британия (302,0 млн. АҚШ доллари), ГФР (250,8 млн. АҚШ доллари), Италия (123,8 млн. АҚШ доллари), Бельгия (95,5 млн. АҚШ доллари), Франция (91,5 млн. АҚШ доллари), Нидерландия (68,5 млн. АҚШ доллари) бўлди.
ЕИ мамлакатлари бизнинг етакчи инвесторларимиз бўлиб, ҳозирда Ўзбекистонда ЕИ аъзо давлатларининг 147 фирма ва компаниялари аккредитация қилинган. Республика ҳудудида ЕИ мамлакатлари фирма ва компаниялари капитали иштироки билан 480 корхона ўз фаолиятини амалга оширмоқда, улардан 114 таси-100% лик Европа капитали билан, 1995-2007 йиллар давомида ЕИ фирма ва компаниялари, шунингдек банк тузилмалари Ўзбекистонда умумий қиймати 8 млрд. АҚШ доллари атрофида бўлган йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этди. Шу билан бирга охирги йилларда Германия, Буюк Британия, Франция, Бельгия, Португалия, Австрия, Греция, Чехия, Словакия, Руминия ва бошқа қатор давлатлар билан тўғридан-тўғри икки томонлама алоқалар изчил ва барқарор ривожланмоқда. Юкоридагиларидан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ЕИ Ўзбекистон учун хозирги кундаги асосий ҳамкордир. ЕИ билан иқтисодий муносабатларни кай тарзда амалга ошиши Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги урнини белгилайди. Шундай экан Ўзбекистон Республикасининг ЕИ давлатлари билан иқтисодий муносабатларини чуқурлашуви ўз-ўзидан сиёсий, маданий ҳамкорликни ривожланишига олиб келади.
Ўзбекистон - ЕИ муносабатлар келажаги кўп жихатдан транспорт муаммолари хал бўлишига боғлик. Бу соҳада ЕИ нинг ТРАСЕКА дастури алоҳида эътиборга сазовор.
Ўзбекистон - ЕИ ҳамкорлигининг истикболли соҳалари, ҳамда уларнинг амалга оширилишида ЕИ нинг қайси мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқлиги бўйича тавсиялар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • Компанияларни турли инвестицион лойихаларни амалга оширишда иштирок этишга жалб этиш (Германия, Франция, Дания, Буюк Британия, Швеция ва б.);

  • Кадрлар тайерлашдаги кенг камровли ҳамкорлик (Германия, Франция, Буюк Британия, Нидерландлар);

  • Экспорт имкониятларини кенгайтириш максадида ЕИ давлатдарида ўзбек савдо уйларини очиш (ЕИ барча мамлакатлари);

  • Қўшма корхоналар ташкил этиш йўли билан ЕИ технология ва ноу-хауларни Ўзбекистонга келтириш (Германия, Франция, Дания, Буюк Британия, Шведция ваб.)

  • Озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда ЕИ аъзолари тажрибасидан фойдаланиш (Бельгия,Нидерландлар, Дания, Ирландия, Португалия);

  • Қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдаги ҳамкорликни кенгайтириш (Италия, Франция, Австрия, Швеция ва б.);

  • Пахта толасини қайта ишлаш ва кийим-кечак, пойабзал ишлаб чиқаришда ҳамкорликни кенгайтириш (Италия, Германия, Австрия, Испания ва б.);

  • Туризм соҳасидаги кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш (ЕИнинг барча мамлакатлари);

  • Коммуникация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш. ЕИ аъзолари портлари, автомобил ва темир йулларидан фойдаланишни йўлга қўйиш (Нидерландлар,Германия, Финляндия, Греция);

  • Банк соҳасини ислоҳ қилишда ЕИ аъзолари тажрибасидан фойдаланиш (Германия, Франция, Бельгия ва б.);

  • Сувни тозаловчи мосламаларга доир ЕИ етакчи технологияларидан фойдаланиш (Швеция, Дания, Германия);

  • Фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистонда
    доридармон ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланиш (Бельгия, Австрия, Германия, Франция, Ирландия, Греция);

  • Фойдали казилмалар ишлаб чикариш ва кайта ишлашдаги ҳамкорликни кенгайтириш (Франция Швеция ва б.)

  • Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва кайта ишлашдаги ҳамкорлик имкониятларидан фойдаланиш (Бельгия, Нидерландлар, Дания,Ирландия)

  • Металлургия соҳасидаги ҳамкорлик (Австрия, Италия, Люксембург)

  • Ўзбекистон аэропортларидан транзит учун фойдаланиш масалаларидаги ҳамкорликни ўрнатиш ва амалга ошириш. (ЕИ нинг барча мамлакатлари.)

Ўзбекистон ва АҚШ. Йирик сиёсий, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга дунёнинг етакчи давлати - АҚШ билан кўп томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва ривожлантириш Ўзбекистон учун устивор аҳамиятга эга. «Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисида Декларация» икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Республикада Америка инвесторлари иштирокидаги 323 корхона рўйхатга олинган, улардан 233 таси қўшма корхоналар ва 90 таси 100% чет эл капиталига қурилган.
Америка капитали иштирокидаги инвестицион лойиҳалар тоғ-кон ва нефть газ комплекслари, агросаноат комплекси технологик базалари, озиқ-овқат саноати ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш каби иқтисодиётнинг асосий тармоқларида амалга оширилади.
Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан буён Америка компаниялари ва молиявий институтлари иштирокида амалга оширилган инвестицион лойиҳалар умумий суммаси 2,4 млрд. АҚШ долларидан ортиқ, шундан 1,4 млрд. АҚШ долларилик лойиҳалар Америка молиявий институтлари томонидан суғурталанган. АҚШ Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда.
Япония давлатига тўхталадиган бўлсак, у Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 28 декабрда тан олган. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 26 январда ўрнатилган.
Мунтазам равишда республикага Япониянинг нуфузли парламент вакиллари, ишбилармон давралари ва сиёсий партиялари раҳбарлари ташриф буюрмоқда. Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва молиявий ҳамкорлик, нефть-газ ва тўқимачилик тармоғи, минерал хом-ашё базаларини ривожлантириш бўйича инвестицион семинарлар, конференциялар, презентациялар ташкил этилмоқда.
Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат ҳамда молия вазирликлари билан биргаликда доимий асосда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича консультациялар ўтказилмоқда.
Тошкентда Япониялик инвесторлар иштирокида тузилган 19 йирик Япон компаниялари аккредитация қилинган ва 8 қўшма корхона ишламоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришда стратегик режаларни амалга оширишда муҳим роль ўйновчи молиявий-иқтисодий ёрдамга, Япония билан ҳамкорликни ривожлантиришга устувор аҳамият берилади.
Ўз навбатида Япония ҳам Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги вазиятга катта таъсир кўрсата оладиган минтақавий йирик давлат сифатида қарайди. Ҳозирги вақтда икки давлат ўртасида савдода мумкин қадар қулайлик бериш режими ўрнатилган.
Ўзбекистон ва Япониянинг иқтисодий ҳамкорлиги охирги йиллар мобайнида барқарор ривожланмоқда. Ўтган даврда республикага келтирилган молиявий воситаларнинг умумий ҳажми 1,563 млрд.дан ортиқ АҚШ долларини ташкил этди.
Халқаро ҳамкорлик Япон банки (JBIC) тижорий кредитлари орқали республика ёқилғи-энергетика ва тўқимачилик комплексларида умумий суммаси 721,1 млн. АҚШ доллари бўлган 8 та инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши молиялаштирилди.
Беғараз ва инсонпарварлик ёрдамлари бўйича соғлиқни сақлаш, маориф, транспорт ва маданият соҳаларига умумий суммаси 130,83 млн. АҚШ доллари бўлган ресурслар Япония томонидан ажратилди.

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish