I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси


Жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот



Download 1,34 Mb.
bet81/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

11.2. Жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот
Бирлашган миллатлар ташкилоти тизими

БМТ штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган бўлиб, унинг таркибида 190 дан ортиқ аъзо-мамлакат мавжуд. БМТ низомининг 1-моддасида ташкилот фаолиятининг асосий мақсадлари ичида, «иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар ҳарактердаги халқаро муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорлик қилиш» мақсади ҳам етакчи ўринда туради. БМТ иқтисодий соҳада асосан қуйидаги тўртта йўналиш бўйича фаолият олиб боради:


-глобал муаммоларни ҳал этиш;
-давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигига кўмаклашиш;
-мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишидаги узилишларни енгиб ўтиш;
-ҳудудий ривожланишни рағбатлантириш.
Юқорида санаб ўтилган йўналишларнинг ҳар бири БМТ муассасаларнинг фаолиятида ахборот, техника-маслаҳат ва молия соҳасида ҳамкорликларни ҳам ўз ичига олади. БМТ бош ва ёрдамчи органлари, шунингдек, 18 та махсуслаштирилган институт ва бир қатор автоном тузилмалар бўлимлари Бош Ассамблея (БА), Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС) ҳамда Секретариат ҳисобланади.
Бош Ассамблея йилида бир марта сессиялар ўтказади (сентябр, декабр), бу сессияларнинг ҳар бирида раис, унинг ўринбосарлари ва асосий қўмиталарнинг бошлиқлари сайланади. Жаҳон иқтисодиётидаги асосий масалалар ҳам умумий мажлисларда ҳам махсус иккинчи қўмита доирасида муҳокама қилинади.
БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаш бўлими (ЭКОСОС) 1946 йилда ташкил этилган. 54 мамлакат унинг аъзолари саналади ва аъзоларнинг учдан бир қисми (Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франциядан ташқари) ҳар йили уч йил муддатга қайта саналади. Юқоридаги бешта давлат уруш ва тинчлик масалалари билан шуғалланувчи Хавсизлик кенгашида бўлгани каби доимий равишда ЭКОСОС таркибига киради. Кенгаш одатда бир йилда икки марта (ижтимоий-ҳуқуқий ва гуманитар мавзуда, шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича) сессия ўтказади. ХИМ муаммолари бўйича қарорлар ва тавсиялар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш масъулияти ҳам ЭКОСОС зиммасидадир. Бугунги кунга келиб ЭКОСОС олтита доимий қўмита, еттинчи функционал ва бешта ҳудудий комиссияларни таъсис этган. Булардан ташқари 18 та махсуслаштирилган муассаса, Жаҳон озиқ-овқат дастури ва ЮНКТАД/УСТ Халқаро савдо маркази ҳам ЭКОСОС патронажи остида фаолият олиб боради. БМТнинг иқтисодий органлари тизимида учинчи бўғин сифатида Секретариат фаолият олиб боради. Секретариат бир неча бўлимлардан (иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича Департамент) таркиб топган бўлиб, маъмурий-ижрочи тузилма сифатида иш олиб боради.
Жаҳон хўжалиги муаммоларини ҳал қилишда БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича Анжумани (ЮНКТАД) ва БМТнинг саноат тараққиёти бўйича ташкилоти (ЮНИДО) тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим.
1964 йилнинг охирида БМТнинг Бош Ассамблеяси халқаро савдо бўйича ҳамкорликка кўмаклашиш учун ЮНКТАДни таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди. Анжуманнинг олий органлари тўрт йилда бир ўтказиладиган сессия ва йилда икки марта тўпланадиган Кенгаш ҳисобланади. Кенгаш назорати остида доимий қўмиталар, вақтинчалик ишчи гуруҳлари ва Секретариат фаолият кўрсатади. ЮНКТАДга ҳозирги кунда 186 та давлат аъзо бўлиб, унинг штаб-квартираси Женевада жойлашган. ЮНКТАД раҳбарлиги остида ўтказилган ҳукуматлараро маслаҳатлар натижасида бир қатор муҳим савдо битимлари имзоланди, хом-ашё товарлари савдоси соҳасидаги ҳолатларни ўрганиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этилди. Анжуман Европа ва Америка бозорларида ривожланаётган мамлакатларнинг маҳсулотлари учун махсус имтиёзлар бериш режимини қувватлаш йўналишида фаолият кўрсатмоқда.
1967 йилда ташкил этилган ЮНИДО 166 та давлатни бирлаштирган бўлиб, унинг штаб-квартираси Вена шаҳрида жойлашган. Бу ташкилотнинг бош вазифаси Осиё, Африка, Жанубий Америка ва Океаниядаги камбағал ва ривожланиш даражаси паст бўлган мамлакатлар гуруҳини иқтисодий қолоқликдан олиб чиқиш жараёнини рағбатлантириш мақсадида БМТ доирасида саноат ривожланишини мувофиқлаштиришдан иборат. ЮНИДОнинг олий органи икки йилда бир марта чақириладиган Бош Анжуман саналади. Бошқарув тузилмалари эса саноат тараққиёти бўйича кенгаш ва бюджет масалалари бўйича қўмита ҳисобланади. ЮНИДО фаолияти ҳукуматлар ва хусусий тармоқ билан ҳамкорлик асосида қурилган. Ташкилот инвестициялар, техник ва саноат ҳамкорлиги масалалари бўйича форумлар ўтказади. Хорижий инвестицияларнинг кўпайиб боришига, ривожланган мамлакатларга технологиялар етказиб беришга кўмаклашади. Бу масалаларни амалга оширишда ЮНИДОнинг Саноат ва технологик ахборотлар банки (СТАБ) самарали фаолият кўрсатмоқда.
Молиялаштиришдаги муаммолар, ортиқча қоғозбозлик ва қарорларнинг бажарилишини назорат қилишнинг кучсизлигига қарамасдан, замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида БМТ тизимидаги иқтисодий ташкилотларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. БМТнинг махсуслаштирилган муассасалари ролининг кучайиб боришида халқаро меҳнат тақсимоти тузилмасининг мураккаблашуви, ахборот-технологик айирбошлашнинг янгидан-янги каналларининг вужудга келиши жаҳон хўжалик ҳаётининг жадаллашуви ва шунингдек инсоният олдида турган жиддий глобал муаммолар ва ҳ.к.лар муҳим рол ўйнамоқда.



Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish